Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусабеков Улугбек Джоробековичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг инвестицион стратегиясини такомиллаштириш”, 08.00.02 – “Макроиқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1647
Илмий раҳбар: Ахмедиева Алия Тохтаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор в.в.б. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети хузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асолари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: М.Л. Турсунходжаев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; К.К. Мамбетжанов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор в.в.б.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг инвестицион стратегияни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра жаҳон бозорларида давом этаётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда микро-мезо ва макро даражаларда содир бўлаётган кўплаб жараёнлар таъсири остида шаклланувчи “давлатнинг инвестиция стратегияси”нинг самарадорлиги давлат, маҳаллий ҳокимият органлари, хусусий сектор ўртасида янги даромад манбаларини яратиш ва бандликни ошириш, мамлакатнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлаш учун ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва шериклик механизмларини яратиш орқали мамлакатнинг инвестицион муҳити жозибадорлиги ва имиджини (репутатион) шакллантириш билан боғлиқлиги асосланган;
иқтисодиётга жалб этилаётган инвестициялар ҳажмининг инвесторлар хусусий манфаатдорлигининг ўзгарувчанлиги шароитида вужудга келиши мумкин бўлган тебранишлари оқибатида ривожланиш жараёнлари барқарорлигига таъсирининг юқори чегаравий даражаси (Кб=0,3) ни ҳисобга олиш орқали инвестиция дастурларини такомиллаштириш таклифи асосланган;
инвестиция дастурларига киритилган йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда инвестиция муҳитининг макро ёки микродаражадаги ўзгариши шароитида қисқа ёки узоқ муддатли тўхталишларнинг турли макроиқтисодий параметрларга таъсирини мувозанатлаштирувчи ±5 фоиз чегарасидаги инвестиция ресурслари захирасини шакллантириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда макроиқтисодий параметрларга таъсир этувчи омилларни баҳолаш орқали ўрта муддатли истиқболда миллий иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиш бўйича 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг инвестицион стратегиясини такомиллаштириш мавзуси бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра жаҳон бозорларида давом этаётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда микро-мезо ва макро даражаларда содир бўлаётган кўплаб жараёнлар таъсири остида шаклланувчи “давлатнинг инвестиция стратегияси”нинг самарадорлиги давлат, маҳаллий ҳокимият органлари, хусусий сектор ўртасида янги даромад манбаларини яратиш ва бандликни ошириш, мамлакатнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлаш учун ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва шериклик механизмларини яратиш орқали мамлакатнинг инвестицион муҳити жозибадорлиги ва имиджини (репутатион) шакллантириш муаммолари олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Минтақавий  ривожланиш стратегийси” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таʻлим вазирлигининг 2021-йил 
18-августдаги 365-сонли буйруғи). Мазкур инвестицион муҳити жозибадорлиги ва имиджини (репутатион) шакллантиришни давлат томонидан тартибга солишнинг такомиллаштирилган стратегийсини олий ўқув юртлари талабалари учун такомиллаштирилган ҳолда дарсликга киритилиши натижасида талаба ва мутахассисларнинг инвестиция жараёнларини самарали ташкил этиш борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш имкони яратилган;
иқтисодиётга жалб этилаётган инвестициялар ҳажмининг инвесторлар хусусий манфаатдорлигининг ўзгарувчанлиги шароитида вужудга келиши мумкин бўлган тебранишлари оқибатида ривожланиш жараёнлари барқарорлигига таъсирининг юқори чегаравий даражаси (Кб=0,3)ни ҳисобга олиш орқали инвестиция дастурларини такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2023 йил 08 февралдаги 
35-23/214 сонли ва 2023-йил 11 августдаги 35-23/844 сонли далолатномалари). Натижада инвестиция дастурларида таклиф этилаётган чора-тадбирларни комплекс тарзда амалга ошириш рискларни камайтиришга, барқарор инвестиция портфелини шакллантиришга ва максимал самарадорликни таъминлашга ёрдам беради. Инвестиция дастурларини шакллантиришга та'сирнинг юқори чегаравий даражасини (Кб=0,3) ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш иқтисодий муҳитни барқарорлаштириш ва хусусий сектордаги о'згарувчанлик та'сирини назорат қилиш асосида инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш имконини берди;
инвестиция дастурларига киритилган йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда инвестиция муҳитининг макро ёки микродаражадаги ўзгариши шароитида қисқа ёки узоқ муддатли тўхталишларнинг турли макроиқтисодий параметларга таъсирини мувозанатлаштирувчи 
±5 фоиз чегарасидаги инвестиция ресурслари захирасини шакллантириш таклифи “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2023 йил 08 февралдаги 35-23/214 сонли ва 2023-йил 
11 августдаги 35-23/844 сонли далолатномалари). Таҳлилий ишланмалар ва эксперт хулосаларига кўра, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида ±5 фоиз миқдорида инвестиция ресурслари захирасини шакллантириш нафақат корхоналар мавқеини мустаҳкамлайди, балки миллий ва минтақавий миқёсда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг барқарорлигини таъминлайди; 
Ўзбекистонда макроиқтисодий параметрларга таъсир этувчи омилларни баҳолаш орқали ўрта муддатли истиқболда миллий иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиш бўйича 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2023 йил 08 февралдаги 35-23/214 сонли ва 2023-йил 11 августдаги 35-23/844 сонли далолатномалари). Инвестицияларни жалб қилиш бўйича прогноз параметрларидан иқтисодиётнинг реал секторини модернизация қилиш дастурларини амалга ошириш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтиришда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish