Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаева Зиёда Аллаяровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартиришга таъсир этувчи омилларни эконометрик тадқиқ қилиш», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1788. 
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Алимов Раимжон Хакимович 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Утанов Бунёд Қувондиқович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартиришга таъсир этувчи омилларни эконометрик тадқиқ қилиш ва камбағалликни қисқартириш йўналишларини аниқлаш бўйича илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
-Услубий ёндашувга кўра миллий иқтисодий кўрсаткичларнинг асосий ўлчови аҳоли турмуш даражасининг ривожланишидаги ютуқларнинг тан олинишига асосланувчи ёндашув бўйича камбағалликни камайтириш ва турмуш даражасини оширишга қаратилган омиллардан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилган;
-Даромадларнинг аҳоли гуруҳлари бўйича нотекис тақсимоти тамойили асосида аҳолининг 20 фоизли гуруҳлари бўйича “камбағал аҳоли”, “даромади ўртача даражадан паст аҳоли”, “ўртача даромадли аҳоли”, “даромади ўртача даражадан юқори аҳоли” ва “бой аҳоли” гуруҳлари бўйича нотекис тақсимланиши асосланган;
-Мамлакат ҳудудлари бўйича камбағаллик даражасини “аъло” [8,55 -11,38], “яхши” [11,38 - 14,26], “ўрта” [14,26 -17,14], “қониқарли” [17,14 -20,02], “қониқарсиз” [20,02 -22,90] чегаралари билан тавсифланувчи сифат мезонлари асосида баҳолаш таклиф этилган;
-Ўзбекистон Республикаси ва Андижон вилояти бўйича камбағаллик даражаси ўзгаришининг 2027 йилга қадар кўп омилли солиштирма прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартиришга таъсир этувчи омилларни эконометрик тадқиқ қилиш ва камбағалликни қисқартириш йўналишларини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
Услубий ёндашувга кўра миллий иқтисодий кўрсаткичларнинг асосий ўлчови аҳоли турмуш даражасининг ривожланишидаги ютуқларнинг тан олинишига асосланувчи ёндашув бўйича камбағалликни камайтириш ва турмуш даражасини оширишга қаратилган омиллардан самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Аҳоли турмуш даражасини моделлаштириш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Академик мустақиллик ваколатига кўра Тошкент давлат иқтисодиёт университети 2022 йил 24-октябридаги 328-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда камбағалликни камайтириш ва турмуш даражасини оширишга қаратилган омиллардан самарали фойдаланиш механизми тўғрисидаги билим ва кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
Даромадларнинг аҳоли гуруҳлари бўйича нотекис тақсимоти тамойили асосида аҳолининг 20 фоизли гуруҳлари бўйича “камбағал аҳоли”, “даромади ўртача даражадан паст аҳоли”, “ўртача даромадли аҳоли”, “даромади ўртача даражадан юқори аҳоли” ва “бой аҳоли” гуруҳлари бўйича нотекис тақсимланишини ҳисобга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси  камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан аҳоли даромадларини ҳисоблаш услубиётини такомиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси  камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 9-августидаги 1-01-03-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда аҳоли ўртасида ўртача даромадли ва ундан юқори аҳоли қатлами 2015 йилга нисбатан 2021 йилда мос равишда 0,4% ва 2,0%га ошганлиги аниқланиб, мамлакатда ўрта қатламни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкони яратилган;
Мамлакат ҳудудлари бўйича камбағаллик даражасини “аъло” [8,55 -11,38], “яхши” [11,38 - 14,26], “ўрта” [14,26 -17,14], “қониқарли” [17,14 -20,02], “қониқарсиз” [20,02 -22,90] чегаралари билан тавсифланувчи сифат мезонлари асосида баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан аҳоли даромадларини ҳисоблаш услубиётини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 9-августидаги 1-01-03-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакат вилоятлари бўйича камбағаллик даражасини сифат мезонлари асосида баҳолаш орқали аҳоли турмуш даражасини оширишга манзилли ёндашиш имкони яратилган;
Ўзбекистон Республикаси ва Андижон вилояти бўйича камбағаллик даражаси ўзгаришининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган кўп омилли солиштирма прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Андижон вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 9-августидаги 1-01-03-сонли ҳамда Андижон вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг 2023 йил 21 февралдаги 03-13/08-650-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2027 йилга қадар Ўзбекистонда, шу жумладан, Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш дастурининг истиқболдаги кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish