Sayt test rejimida ishlamoqda

Садиков Шохрух Шухратович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим фаолияти мониторингини ташкил этишда рақамли технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш” мавзусидаги, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” ихтисослиги бўйича (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt572
Илмий раҳбар: Акбаров Нодир Гафурович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 03/30.07.2022.I.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор; Одилов Шохрух Ғайратович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим тизимида фаолият кўрсатаётган таълим муассасалари мониторингини ташкил этишда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашувга кўра ташқи ва ички параметрларининг ўзгарувчанлигига юқори мослашувчан ҳамда ташқи омилларни баҳолашга имкон берадиган стандартлаштиришнинг статистик усуллари орқали олий таълим муассасаларининг таълим хизматлари бозоридаги рақобатбардошлигини баҳолаш алгоритми такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаси рақобатбардошлигини унинг сифат белгилари таркибидаги ҳар бир фаолият ва ҳаракатни асослантирувчи меъёрлар гуруҳи (Қ-Марк-Ар), ташкилий-педагогик босқичларни амалга ошиш даражасини ифодаловчи муайян жараёнлар гуруҳи (Қ-Марк-Пр), ўқув-ташкилий фаолият мақсадига эришилганликнинг якуний даражасини ифодаловчи натижалар гуруҳи (Қ-Марк-На)ни рақамлаштирилганлик даражаси орқали аниқлаш таклифи асосланган;
рақамли технологиялар негизида ўқув жараёнини мониторинг қилиш ҳамда таълим жараёнини бошқаришга мўлжалланган кўп функсияли онлайн платформа (автоматлаштирилган таълим ва мониторинг тизими)ни ишлаб чиқиш асосида профессор-ўқитувчилар, талабалар ва уларнинг таълим жараёнидан манфаатдор шахслар ҳамда таълимни бошқариш тизимлари ўртасида тезкор мулоқотни йўлга қўйиш орқали анъанавий бошқарув харажатларини қисқартириш асосида иқтисодий самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
олий таълим фаолияти мониторингини ташкил этишда рақамли технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш асосида олий таълим муассасаларида рўйхатдан ўтиш самарадорлигининг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида фаолият кўрсатаётган таълим муассасалари мониторингини ташкил этишда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра ташқи ва ички параметрларининг ўзгарувчанлигига юқори мослашувчан ҳамда ташқи омилларни баҳолашга имкон берадиган стандартлаштиришнинг статистик усуллари орқали олий таълим муассасаларининг таълим хизматлари бозоридаги рақобатбардошлигини баҳолаш алгоритмининг такомиллаштирилган вариантини баён этувчи илмий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари 60310500 – Рақамли иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 60610200 – Ахборот тизимлари ва технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Рақамли бизнес трансформацияси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 14 июлдаги 228-сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ташқи ва ички параметрларининг ўзгарувчанлигига юқори мослашувчан ҳамда ташқи омилларни баҳолашга имкон берадиган стандартлаштиришнинг статистик усуллари орқали олий таълим муассасаларининг таълим хизматлари бозоридаги рақобатбардошлигини баҳолаш алгоритми юзасидан назарий-услубий билим ва кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;
олий таълим муассасаси рақобатбардошлигини унинг сифат белгилари таркибидаги ҳар бир фаолият ва ҳаракатни асослантирувчи меъёрлар гуруҳи (Қ-Марк-Ар), ташкилий-педагогик босқичларни амалга ошиш даражасини ифодаловчи муайян жараёнлар гуруҳи (Қ-Марк-Пр), ўқув-ташкилий фаолият мақсадига эришилганликнинг якуний даражасини ифодаловчи натижалар гуруҳи (Қ-Марк-На)ни рақамлаштирилганлик даражаси орқали аниқлаш таклифи Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг кўрсатилаётган таълим хизматлари сифати тўғрисидаги маълумотларни олиш, қайта ишлаш, сақлаш, таҳлил қилиш, шарҳлаш ва баҳолаш мезонлари ҳамда механизмларини ишлаб чиқиш жараёнида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш марказининг 2023 йил 7 апрелдаги 01/28-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маълумотларни олиш, қайта ишлаш, сақлаш, таҳлил қилиш, шарҳлаш ва баҳолашдаги самарадорликни ўтган даврга нисбатан 15 баробар ошириш имконини яратган;
рақамли технологиялар негизида ўқув жараёнини мониторинг қилиш ҳамда таълим жараёнини бошқаришга мўлжалланган кўп функсияли онлайн платформа (автоматлаштирилган таълим ва мониторинг тизими)ни ишлаб чиқиш асосида профессор-ўқитувчилар, талабалар ва уларнинг таълим жараёнидан манфаатдор шахслар ҳамда таълимни бошқариш тизимлари ўртасида тезкор мулоқотни йўлга қўйиш орқали анъанавий бошқарув харажатларини қисқартириш асосида иқтисодий самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш марказининг 2023 йил 7 апрелдаги 01/28-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши автоматлаштирилган таълим ва мониторинг тизимининг соҳа мутахассислари томонидан амалиётда қўлланилиши натижасида абитуриентларни ўқув жараёнига қамров даражасини йилига 75 %га ошириш имконини яратган;
олий таълим фаолияти мониторингини ташкил этишда рақамли технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш асосида олий таълим муассасаларида рўйхатдан ўтиш самарадорлигининг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш марказининг 2023 йил 7 апрелдаги 01/28-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши олий таълим фаолияти мониторингини ташкил этишда рақамли технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш асосида олий таълим муассасаларида рўйхатдан ўтиш самарадорлигини ўрта муддатли истиқболда бошқа асосий фаолият кўрсаткичлари билан ўзаро мувофиқлаштириш имконини яратган.

  

Yangiliklarga obuna bo‘lish