Sayt test rejimida ishlamoqda

Исабаева Асида Юсуфжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болаларни мулоқотга ўргатиш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped.2372.
Илмий раҳбар: Юсупова Шоҳидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Нажмиддинова Ҳилола Ёқубжоновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Ахмедова Малохат Эргашевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларни мулоқотга ўргатишнинг самарали омилларини аниқлаш ва технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мактабгача ёшдаги болаларни мулоқотга ўргатишнинг педагогик-психологик хусусиятлари  ижтимоий шериклик ва нутқий идрок омилларига асосланган ўқув муҳитига аниқ талаффуз ва ифодали нутқ устуворлиги тамойилларини “савол-жавобдан – боғланган нутққа” муносабатида жорий этиш асосида аниқлаштирилган; 
мактабгача ёшдаги болаларни мулоқотга ўргатишнинг педагогик шарт-шароитлари болаларда нутқий захирани интенсив ривожлантирувчи вариатив ёндашувларни педагогларнинг методик компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган ахборотли-ҳамкорлик муҳитида сифат ва миқдор мутаносиблигида қўллаш асосида аниқлаштирилган;  
мактабгача ёшдаги болаларни мулоқотга ўргатиш модели “Тил ва нутқ”, “Саҳналаштириш” марказларида болаларнинг академик-ижодий, нутқий-мотивацион ҳаракат траекториясини фаол ташкил этишга мўлжалланган тинглаш, тушуниш,  ифодалаш ўқув топшириқларини тескари таълим элементларига адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларни мулоқотга ўргатишнинг вербал ва новербал воситаларига асосланган ҳамкорлик технологиялари мнемотехника элементларини диалогик муҳитда ритмик-эмоционал қўллаш асосида такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларни мулоқотга ўргатиш технологияларини ривожлантириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги болаларни мулоқотга ўргатишнинг педагогик-психологик хусусиятлари ижтимоий шериклик ва нутқий идрок омилларига асосланган ўқув муҳитига аниқ талаффуз ва ифодали нутқ устуворлиги тамойилларини савол-жавобдан боғланган нутққа ўтиш муносабатида жорий этишга оид таклифлари “Болалар нутқини ўстириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруқ гувоҳномаси). Натижада, мактабгача таълим ва олий таълим мазмунининг интеграциялашуви асосида болалар нутқини тизимли ўстириш жараёнини дидактик таъминлашга эришилган; 
мактабгача ёшдаги болаларни мулоқотга ўргатишнинг педагогик шарт-шароитлари болаларда нутқий захирани интенсив ривожлантирувчи вариатив ёндашувларни педагогларнинг методик компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган ахборотли-ҳамкорлик муҳитида сифат ва миқдор мутаносиблигида қўллашга доир тавсияларидан “Болалар нутқини ўстириш” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сонли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак тарбиячиларни болаларда мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга тайёрлашнинг педагогик, ахборотли имкониятлари кенгайтирилган; 
мактабгача ёшдаги болаларни мулоқотга ўргатишнинг вербал ва новербал воситаларига асосланган ҳамкорлик технологиялари мнемотехника элементларини диалогик муҳитда  ритмик-эмоционал қўллаш асосида такомиллаштирилган таклифлари “Болалар нутқини ўстириш”  номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруқ гувоҳномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларда ҳам кўриб, ҳам эшитиш орқали қабул қилинган ахборотнинг бир ёқлама қабул қилинган ахборотга нисбатан фойдали коефиценти аниқлаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларни мулоқотга ўргатиш модели “Тил ва нутқ”, “Саҳналаштириш” марказларида болаларнинг академик-ижодий, нутқий-мотивацион ҳаракат траекториясини фаол ташкил этишга мўлжалланган тинглаш, тушуниш, ифодалаш ўқув топшириқларини тескари таълим элементларига адаптивлаштириш ҳақида атрофлича ёритиб бериш мақсадида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” радиоешиттиришларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022-йил 10-ноябрдаги 04-36-1699-сонли маълумотномаси). Натижада, радиотингловчилар мактабгача ёшдаги болаларни мулоқотга ўргатишда тинглаш, тушуниш, ифодалаш, ўқув топшириқларини тескари таълим элементларига адаптивлаштириш ҳақидаги маълумотларга эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish