Sayt test rejimida ishlamoqda

Баҳромова Муҳайё Мансуржон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Компютер ўйинлари орқали бошланғич синф ўқувчиларида рақамли тафаккур элементларини шакллантириш методикаси”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped1336.
Илмий раҳбар: Нажмиддинова Хилола Ёкубжановна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Озода Сафибуллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида рақамли тафаккур элементларини шакллантиришга мўлжалланган компютер ўйинлари мажмуи ва ундан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
    “Рақамли тафаккур” тушунчаси ва унинг ўхшашликни аниқлаш (Паттерн реcогнатион), образли тафаккур, алгоритмик тафаккур, мантиқий тафаккур, абстракциялаш ва умумлаштириш, ахборотни тизимли қайта ишлаш, автоматлаштириш каби элементлари индивидуал, технологик, фасилитатив ва адаптив ёндашувларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
    бошланғич синф ўқувчиларида рақамли тафаккур элементларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг муаммоли таълим, ўйинга асосланган таълим, лойиҳалаштириш, коллаборатив таълим ва кооператив таълим ёндашувлари асосида рақамли ва коммуникатив компетенсияларни ривожлантиришга қаратилган инновацион модел такомиллаштирилган;
    бошланғич синф ўқувчиларида рақамли тафаккур элементларини шакллантиришнинг мултимедия технологияларига асосланган методикаси рақамли воситалардан фойдаланишнинг  педагогик, психологик, физиологик, эрганомик ва техник талабларини инобатга олувчи алгоритм ҳамда педагогик ва ахборот технологияларининг уйғунлигини таъминловчи “Рақамли тафаккур сари” номли интеллектуал миллий рақамли ўйин дастурлари мажмуи асосида такомиллаштирилган;
    бошланғич синф ўқувчиларида рақамли тафаккур элементларининг шаклланганлик даражасини аниқлашнинг тез ва атрофлича фикрлаш, қонуниятни топиш, образлардаги ўхшашлик ва фарқли жихатларни аниқлаш, муаммони абстракция, декомпозиция, умумлаштириш, параллел фикрлаш ва кетма-кетлик орқали ҳал қилиш каби кўрсаткичларга асосланган мезони ҳамда уни ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланиш индикаторлари (хотира тезлиги, тафаккур тезлиги, диққатнинг барқарорлиги, реакциянинг тезлиги, оптимал ечим танлаш) билан мувофиқлаштирувчи автоматлаштирилган тизим ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Компютер ўйинлари орқали бошланғич синф ўқувчиларида рақамли тафаккур элементларини шакллантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Рақамли тафаккур” тушунчаси ва унинг ўхшашликни аниқлаш (Паттерн реcогнатион), образли тафаккур, алгоритмик тафаккур, мантиқий тафаккур, абстракциялаш ва умумлаштириш, ахборотни тизимли қайта ишлаш, автоматлаштириш каби элементлари индивидуал, технологик, фасилитатив ва адаптив ёндашувларга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир тавсиялар “Алгоритмик тиллар ва дастурлаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-буйруғи асосидаги 233-0802-сон гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг таълим жараёни мақсадини амалга оширишлари учун зарур билимларга эга бўлишларига эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида рақамли тафаккур элементларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг муаммоли таълим, ўйинга асосланган таълим, лойиҳалаштириш, коллаборатив таълим ва кооператив таълим ёндашувлари асосида рақамли ва коммуникатив компетенсияларни ривожлантиришга қаратилган инновацион моделидан “Алгоритмик тиллар ва дастурлаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-буйруғи асосидаги 233-0802-сон гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларда фанларга доир билимларни геймификация ёрдамида шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида рақамли тафаккур элементларини шакллантиришнинг мултимедия технологияларига асосланган методикаси рақамли воситалардан фойдаланишнинг  педагогик, психологик, физиологик, эрганомик ва техник талабларини инобатга олувчи алгоритм ҳамда педагогик ва ахборот технологияларининг уйғунлигини таъминловчи “Рақамли тафаккур сари” номли интеллектуал миллий рақамли ўйин дастурлари мажмуи асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун ишлаб чиқилган миллий ўқув дастури мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023 йил 17 июлдаги 01/11-01/9-632-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида рақамли тафаккур элементларини шакллантириш жараёнининг такомиллашишига эришилган;
тез ва атрофлича фикрлаш, қонуниятни топиш, образлардаги ўхшашлик ва фарқли жихатларни аниқлаш, муаммони абстракция, декомпозиция, умумлаштириш, параллел фикрлаш ва кетма-кетлик орқали ҳал қилиш каби кўрсаткичларга асосланган мезони ҳамда уни ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланиш индикаторлари (хотира тезлиги, тафаккур тезлиги, диққатнинг барқарорлиги, реакциянинг тезлиги, оптимал ечим танлаш) “Алгоритмик тиллар ва дастурлаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2022 йил        19 июлдаги 233-буйруғи асосидаги 233-0802-сон гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланганлик даражасини аниқлаш мезонининг такомиллашишига эришилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish