Sayt test rejimida ishlamoqda

 Абдуллажонова Дилдорахон Рустамжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болаларни миллий руҳда тарбиялашнинг илмий –методик жиҳатлари”, 13.00.08Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси, (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5343.
Илмий раҳбар: Казиева Турғуной Турсунбаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Замилова Римма Рамилевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Қучқорова Наргиза Мамажоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  мактабгача ёшдаги болаларни ўзбек халқи маънавий қадриятлари асосида миллий руҳда тарбиялашнинг илмий-методик жиҳатларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 мактабгача ёшдаги болаларни ўзбек халқи маънавий қадриятлари асосида миллий руҳда тарбиялашнинг ёш ва гендер маданият билан боғлиқ психологик-педагогик хусусиятлари, қадриятларга таяниш, биргаликдаги фаолиятни ташкил қилиш, толерантлик, жавоавийлик каби тамойилларнинг ўзаро мувофиқлигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
қариндошлар имиджидаги миллий қўғирчоқлар воситасида миллий руҳда тарбиялашни йўлга қўйишнинг амалий-методик жиҳатлари ўғил ва қиз болаларнинг гендер фарқларини ҳисобга олиш, “Таништирув”, “Бу нима”, “Айвончани тузаймиз”, “Мени таърифланг” каби ўйинли методикаларнинг адаптивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
тарбияда бола тенгдоши бўлган миллий қаҳрамонларни яратиш орқали миллий руҳда тарбиялаш методикаси мактабгача таълим ташкилоти ва оила ҳамкорлигига асосланган маданий идентификация жараёнида ҳаётий кўникмаларни шакллантириш бўйича интерфаол иш шакллари ўртасида қайта алоқанинг барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
миллий руҳда тарбиялашни йўлга қўйишда мактабгача таълим ташкилоти ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлашнинг педагогик механизми халқ педагогикаси анъаналарига устуворлик бериш асосида яқин катталар воситасида болаларнинг маънавий таҳдидлардан муҳофаза қилишнинг диагностик воситаларни модификациялаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларни миллий руҳда тарбиялашнинг илмий-методик жиҳатлари юзасидан юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги болаларни ўзбек халқи маънавий қадриятлари асосида миллий руҳда тарбиялашнинг ёш ва гендер маданият билан боғлиқ психологик-педагогик хусусиятлари,қадриятларга таяниш, биргаликдаги фаолиятни ташкил қилиш, толерантлик, жавоавийлик каби тамойилларнинг ўзаро мувофиқлигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштиришга оид таклифлари «Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш» номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сон буйруғи билан тасдиқланган, 676-098 рақамли гувоҳнома). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларни қариндошлар имиджидаги миллий қўғирчоқлар яратиш орқали болаларга миллий руҳни сингдиришнинг шакллари, мазмуни белгиланган ва методикаси яратилган;
қариндошлар имиджидаги миллий қўғирчоқлар воситасида миллий руҳда тарбиялашни йўлга қўйишнинг амалий-методик жиҳатлари ўғил ва қиз болаларнинг гендер фарқларини ҳисобга олиш, “Таништирув”, “Бу нима”, “Айвончани тузаймиз”, “Мени таърифланг” каби ўйинли методикаларнинг адаптивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир тавсиялари Андижон давлат университетида 2020-2022-йилларда бажарилган ФЗ-202001064 – “Олий таълим муассасалари негизида мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ)нинг замонавий дидактик методика таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2023-йил 11-мартдаги 39-04-676-сон маълумотномаси). Натижада таълим ва тарбияни болалар руҳияти, яшаш тарзи, тафаккурига мувофиқлаштириш мақсадида тарбияланувчиларга тенгдош бола (қизалоқ)лар образларини яратиш орқали миллий руҳда тарбиялашни самарали йўлга қўйиш шакл ва воситалари таклиф этилган;
тарбияда бола тенгдоши бўлган миллий қаҳрамонларни яратиш орқали миллий руҳда тарбиялаш методикаси мактабгача таълим ташкилоти ва оила ҳамкорлигига асосланган маданий идентификация жараёнида ҳаётий кўникмаларни шакллантириш бўйича интерфаол иш шакллари ўртасида қайта алоқанинг барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган ва миллий руҳда тарбиялашни йўлга қўйишда мактабгача таълим ташкилоти ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлашнинг педагогик механизми халқ педагогикаси анъаналарига устуворлик бериш асосида яқин катталар воситасида болаларнинг маънавий таҳдидлардан муҳофаза қилишнинг диагностик воситаларни модификациялаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлари «Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш» номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сон буйруғи билан тасдиқланган, 676-098 рақамли гувоҳнома). Натижада асрий халқ анъаналарига таяниб, ёш авлодни аждодларимиз тажрибасига кўра мактабгача таълим ташкилотиларининг оила билан ҳамкорлигини педагогик тажриба, шунингдек, юртимиз олимлари тадқиқотларини уйғунлаштириш ҳолда йўлга қўйиш механизми ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish