Sayt test rejimida ishlamoqda

Бузруков Тўлқин Омоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи) “Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида физикадан масалалар ечиш асосида фанга оид компетенсияларни шакллантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2021.1.PhD/Ped2235.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Хужанов Эркин Бердиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Юсуф Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Султонова Ўғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида физикадан масалалар ечиш асосида фанга оид компетенсияларни шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
физикадан масалалар ечиш асосида ўқувчиларнинг фанга оид компетенсияларини шакллантиришнинг ташкилий-методик аспектлари дарс ва лаборатория машғулотлари интеграциясига асосланган экспериментал масалаларни қайта алоқали муҳитда продуктивлик даражаларда қўллаш асосида очиб берилган;
ўқувчиларда физикадан фанга оид компетенсиларни шакллантиришнинг методик модели масалани тушуниш, ечиш, натижаларни таҳлил қилишга тизимли тайёрловчи графикли, геометрик, аналитик-синтетик методларни ўқитувчиларнинг инновацион фаолиятига алгоритмик муносабатда киритиш асосида такомиллаштирилган; 
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида кўп функсиуали физик масалаларни осон ечиш ва ҳаётда моддий дунёнинг умумий қонуниятларидан фойдаланиш кўникмаларини ҳамда индуктив ва дедуктив хулосалар чиқариш қобилиятларини ижобий динамикада ривожлантиришга қаратилган ностандарт муаммоли вазиуатларни индивидуал йўналтирилган ўқув муҳитида дифференциал адаптацияда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда амалий ва илмий хабардорлик компетенсияларининг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари амалий ва когнитив йўналтирилган ўқув топшириқларини мустақил иш ва назорат дарсларида шахсий мониторингли муносабатда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида масала ечиш асосида физикадан илмий хабардорлик компетенсиясини  шакллантириш бўйича келтирилган илмий методик ва амалий таклифлар асосида:
ўқувчиларда физикадан фанга оид компетенсиларни шакллантиришнинг методик модели масалани тушуниш, ечиш, натижаларни таҳлил қилишга тизимли тайёрловчи графикли, геометрик, аналитик-синтетик методларни ўқитувчиларнинг инновацион фаолиятига алгоритмик муносабатда киритишга оид тавсиялардан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Ф-ОТ-2021-497 “Фотоелектрик иссиқлик батареялари асосида когенерацион қурилмаларини яратишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш” (2019-2022 й.й.) мавзусидаги грант лойиҳасини “Фотоелектрик иссиқлик батареяларини физик параметрларини ҳисоблаш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг 2023-йил 1-мартдаги 01/9-14-666-сон далолатномаси). Натижада, физикадан масала ечиш машғулотларида ўқувчиларнинг Қуёш энергияси манбаларининг физик параметрларини ўрганиш, физик-техник билимларга бўлган мотивацияларини ошириш ҳамда мустақил фикрлаш қобилиятлари ривожлантирилган;
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида кўп функсиуали физик масалаларни осон ечиш ва ҳаётда моддий дунёнинг умумий қонуниятларидан фойдаланиш кўникмаларини ҳамда индуктив ва дедуктив хулосалар чиқариш қобилиятларини ижобий динамикада ривожлантиришга қаратилган ностандарт муаммоли вазиуатларни индивидуал йўналтирилган ўқув муҳитида дифференциал адаптацияда қўллашга доир тавсиялари Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани 8-; Мирзо Улуғбек тумани 256-; Учтепа тумани 296-; Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридан 3-,9-; Қизириқ туманидаги 6-; Фарғона вилоятидаги Учкўприк тумани 14-, 28-, 30-; умумтаълим мактабларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 10-майдаги 01/11-01/9-331-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида физика фани дарс машғулотлари самарадорлигини оширишга эришилган;
физикадан масалалар ечиш асосида  ўқувчиларнинг фанга оид компетенсияларини шакллантиришнинг ташкилий-методик аспектлари дарс ва лаборатория машғулотлари интеграциясига асосланган экспериментал масалаларни қайта алоқали муҳитда продуктивлик даражаларда қўллашга оид тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли телекўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК Тошкент шаҳри телерадиокомпаниясининг 2023-йил 3-майдаги 04-36-383-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг креативлиги, ҳамда масалалар ечиш асосида фанга оид компетенсияларини ривожлантиришга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish