Sayt test rejimida ishlamoqda

Рихсиева Назира Тахировнанинг 
фалсафа доктори  (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда бирламчи гиперпаратиреозда паратиреоидэктомиядан кейинги узоқ муддатларда ҳаёт сифатини баҳолаш» 14.00.03–Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1820.
Илмий раҳбар: [Исмаилов Сайдиганиходжа Ибрагимович], тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Гульнара Нишановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда бирламчи гиперпаратиреозда паратиреоидектомиянинг яқин ва узоқ муддатлардаги натижаларини ва ҳаёт сифатини баҳолашдан иборат.
III. Taдқиқотнинг илмий янгилиги: 
болаларда бирламчи   гиперпаратиреознинг манифест шаклида илк бор паратиреоидэктомиядан кейинги натижалар яқин (1, 3, 6 ой) ва узоқ (1, 5, 10 йил) муддатларда клиник, биокимёвий, гормонал кўрсаткичларни ҳаёт сифати кўрсаткичлари билан солиштириш орқали олинган натижалар aсосида касалликни эрта ташхислаш  ва назоратга олиш йўллари асосланган;
болаларда бирламчи гиперпаратиреозни даволашнинг “олтин стандарти” ҳисобланган паратиреоидэктомия натижасига таъсир этувчи салбий омиллар, жумладан, касаллик давомийлигининг 4-5 йилдан ортиши, операциядан олдин сурункали буйрак етишмаслиги мавжудлиги (43%); кальций (Са>2,93ммол/л) ҳамда паратиреоид гормонининг юқори даражаси (ПТГ>88,9пг/мл) аниқланган;
болаларда бирламчи гиперпаратиреозни даволаш натижаларини ҳаёт сифатига таъсири илк бор сўровномалар aсосида ўрганилган, паратиреоид метаболизм даражасини меъёрлаштириш билан бирга муваффақиятли жарроҳлик даволаш, касалликнинг шаклидан қатъий назар, беморлар ҳаёт сифатига ижобий таъсир этиши SF-36 (Health Status Questionnaire) ҳамда PAS (Parathyroid assessment of symptoms) сўровномалари асосида олинган натижалар орқали исботланган;
бирламчи гиперпаратиреозни эрта ташхисланмаслиги ва даволанмаслиги - ўлим ва ногиронлик хавфи ортишига олиб келувчи сабаблар эканлиги кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 23 июндаги 03/51 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий маълумотлар Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий- амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалининг 16.11.2022 йилдаги 99-сонли буйруғи билан ҳамда Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 30.12.2022 йилдаги 85-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бирламчи гиперпаратиреоз кузатилган беморларда ўз вақтида жарроҳлик даволаш муолажасини ўтказилиши орқали беморлар саломатлигининг қайта тикланишига (88%) эришилган; клиник белгиларнинг сезиларли ижобий ўзгаришлари негизида фосфор-кальций алмашинувини 84% (3-6 ой) ва гормонал статуснинг 76% (1-3 ой) ҳолларда ижобий динамикасига эришилган; бирламчи гиперпаратиреоз касаллигини ишлаб чиқилган эрта ташхислаш йўллари орқали оғир асоратларни камайишига эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларни тавсия этилган чора тадбирларга амал қилинган ҳолда эрта ташхислаш, даволаш тамойилларини ўз вақтида тўғри танлаш бирламчи гиперпаратиреоз туфайли келиб чиқувчи асоратларни ҳамда болаларда орасида эрта ўлим ҳамда ногиронлик ҳолатларини камайтириш орқали узоқ муддатли иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: бирламчи гиперпаратиреозни даволашда паратиреоидэктомия ўтказиш учун   4 миллион 358 минг сўм маблағ талаб қилинса, унинг буйрак ва суяк асоратларини даволашда касалхонага ётқизишни ҳисобга олган ҳолда, 7 миллион 853 минг сўмга яқин маблағ талаб қилинади. 1 нафар бемор ҳисобига бирламчи гиперпаратиреознинг асоратларини камайтириш ва олдини олиш давлат маблағларидан 3 миллион 495 минг сўм атрофида иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Болаларда бирламчи гиперпаратиреозда паратиреоидэктомиядан кейинги узоқ муддатларда ҳаёт сифатини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 29 ноябрдаги 03/2515-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий маълумотлар Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий- амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалининг 16.11.2022 йилдаги 99-сонли буйруғи билан ҳамда Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 30.12.2022 йилдаги 85-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бирламчи гиперпаратиреозни ўсаётган организмнинг постнатал ривожланишига салбий таъсир кўрсатиш даражасини эрта ташхислаш, кальций ва паратиреоид гормон даражасини назорат қилиш ҳамда паратиреоидэктомия ўтказилиши туфайли бартараф этилишига эришилган; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 15,5 кундан 11,5 кунгача кунга қисқартириб, тўлов миқдорини 240 минг сўмга камайтирган, шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 138 000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатларини камайтирган (1 кунга ўртача реабилитация учун 72.000 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: бирламчи гиперпаратиреозга чалинган болаларда операциядан олдинги ва кейинги даврларда ногиронлик ва ўлимга олиб келувчи омилларни эрта бартараф этиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 89 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 48 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Болаларда бирламчи гиперпаратиреозда паратиреоидектомиядан кейинги узоқ муддатларда ҳаёт сифатини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 29 ноябрдаги 03/2515-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий маълумотлар Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий- амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалининг 16.11.2022 йилдаги 99-сонли буйруғи билан ҳамда Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 30.12.2022 йилдаги 85-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бирламчи гиперпаратиреоз билан касалланган болаларни даволашдан кейин динамикада кузатиб бориш: жисмоний фаоллигини, руҳий ва ижтимоий ҳолатини, меҳнатга лаёқатини, уларнинг саломатлиги билан боғлиқ бўлган ҳаёт сифатини мукаммал ўрганиш орқали беморлар саломатлигини соғлом аҳоли даражасига етказишга эришилган. PAS сўровномаси бирламчи гиперпаратиреоз ҳақиқий белгиларини оддий ва тез таҳлил қилишга имкон берганлиги сабабли, ишончли восита сифатида  бирламчи гиперпаратиреоз билан касалланган беморларни даволашдан кейинги ўзгаришларини баҳолашга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бирламчи гиперпаратиреоз касаллигига шубҳа қилинган ёки хавф гуруҳига кирувчи беморларда PAS сўровномасини қўллаш соғлиқни сақлашни бирламчи бўғинида ушбу касалликка эрта ташхис қўйиш ва ўз вақтида керакли тиббий муассасаларга юбориш имконини берган ва уни амалга ошириш учун, махсус малака оширган шифокорларга эҳтиёж йўқлиги исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан махсус тайёргарлик кўриши шарт эмаслиги ҳисобига  иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: PAS сўровномасига кўра, бирламчи гиперпаратиреоз ҳақиқий белгиларини таҳлил қилиш йўллари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 62000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Болаларда бирламчи гиперпаратиреозда паратиреоидэктомиядан кейинги узоқ муддатларда ҳаёт сифатини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 29 ноябрдаги 03/2515-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий маълумотлар Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий- амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалининг 16.11.2022 йилдаги 99-сонли буйруғи билан ҳамда Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалининг 30.12.2022 йилдаги 85-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:   бирламчи гиперпаратиреоз кузатилган беморларда жарроҳлик амалиётини ўтказилиши орқали беморлар орасида ногиронликни 88% ҳамда  ўлим  ҳолатларини 8,89% дан 2% га камайишига эришилган; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бирламчи гиперпаратиреозни ягона даволаш усули - паратиреоидэктомия эканлигини ҳисобга олсак, даволанмаган беморларни асоратларини даволаш жуда кўп маблағ талаб қилади. Масалан, бирламчи гиперпаратиреозни буйрак шаклида операция қилинмаган беморларнинг  йиллик гемодиализ муолажаси учун сарфланадиган  маблағ миқдорига нисбатан бир марталик паратиреоидэктомия амалиёти 1,8 марта арзонроқ. Хулоса: бирламчи гиперпаратиреозни суяк асоратларини (22,5%), тос ва оёқ-қўл суякларидаги кистоз ўзгаришлар (15%), қўпол деформацияларини  бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 87000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Болаларда бирламчи гиперпаратиреозда паратиреоидэктомиядан кейинги узоқ муддатларда ҳаёт сифатини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 29 ноябрдаги 03/2515-сонли хати юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish