Sayt test rejimida ishlamoqda

Инатов Аброр Исматовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг информатика фанлари доирасида касбий компетентлигини шакллантиришда инновацион технологияларни қўллаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped789.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Илмий раҳбар: Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03. 
Расмий оппонентлар: Нажмиддинова Хилола Ёқубжановна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Аллаков Исмоил, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг информатика фанлари доирасида касбий компетентлигини шакллантиришда инновацион технологияларни таълим траекторияси асосида қўллаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг информатика фанлари доирасида касбий компетенлигини шакллантиришда таълим траекториясидан фойдаланиш модели лойиҳалаш, изчиллик, кўргазмалилик, фаоллик тамойилларига устуворлик бериш ҳамда мақсадли-мазмунли, ташкилий-методик жараёнларнинг интеграциялашуви асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг информатика фанларига оид касбий компетенсияси тамойиллари таълим траекториясини яратишга қўйиладиган талаблар, материаллар мазмуни, уларни танлаш ҳамда дидактик, методик, психологик, техник, эстетик, махсус, эргономик шарт-шароитларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг информатика фанлари доирасида таълим траекторияларидан фойдаланиш механизми дидактик консепсияларни (ўқув мотиви, касбий қадриятлар, шахсий қизиқиш, муҳим эҳтиёжлар, касбий фаолиятнинг индивидуаллиги, индивидуал ўқув муваффақияти) қўллаш, АКТ ва электрон ахборот-таълим муҳитидан фойдаланиш, ўз-ўзини ривожлантириш, ўз устида ишлаш, изланувчанлик, креативлик, прогнозлаш қобилиятларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
таълим траекториясига асосланган ўқув жараёнини ташкил қилишнинг дастурий-методик таъминоти асисмент, хулосалаш методлари ва креатив, когнитив фикрлашга оид амалий топшириқлар, онлине ва оффлине тестлар, ностандарт тестларни ўз ичига олган интерактив дастурий-педагогик воситаларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг информатика фанлари доирасида касбий компетентлигини шакллантиришда инновацион технологияларни қўллаш методикасини такомиллаштириш мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
талабаларнинг информатика фанлари доирасида касбий компетенлигини шакллантиришда таълим траекториясидан фойдаланиш модели лойиҳалаш, изчиллик, кўргазмалилик, фаоллик тамойилларига устуворлик бериш ҳамда мақсадли-мазмунли, ташкилий-методик жараёнларнинг интеграциялашуви асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган ОТ-Атех-2018-519 “Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Wеб-иловасини дастурий таъминотини яратиш” (2018-2020-йй.) амалий тадқиқотлари илмий лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 19-апрелдаги 1018/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг информатика фанларида касбий компетентлигини инновацион технологиялар асосида тадқиқ этиш методикасини такомиллаштиришга эришилган.
талабаларнинг информатика фанлари доирасида таълим траекторияларидан фойдаланиш механизми дидактик консепсияларни (ўқув мотиви, касбий қадриятлар, шахсий қизиқиш, муҳим эҳтиёжлар, касбий фаолиятнинг индивидуаллиги, индивидуал ўқув муваффақияти) қўллаш, АКТ ва электрон ахборот-таълим муҳитидан фойдаланиш, ўз-ўзини ривожлантириш, ўз устида ишлаш, изланувчанлик, креативлик, прогнозлаш қобилиятларини ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган ОТ-Атех-2018-519 “Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Wеб-иловасини  дастурий таъминотини яратиш” (2018-2020-йй.) амалий тадқиқотлари илмий лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 19-апрелдаги 1018/30.02.01-сон маълумотномаси)  . Натижада, талабаларнинг информатика фанлари доирасида касбий компетенлигини шакллантиришда таълим траекториясидан фойдаланиш модели яратилган;
таълим траекториясига асосланган ўқув жараёнини ташкил қилишнинг дастурий-методик таъминоти асисмент, хулосалаш методлари ва креатив, когнитив фикрлашга оид амалий топшириқлар, онлине ва оффлине тестлар, ностандарт тестларни ўз ичига олган интерактив дастурий-педагогик воситаларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган ОТ-Атех-2018-519  “Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Wеб-иловасини дастурий таъминотини яратиш” (2018-2020-йй.) амалий тадқиқотлари илмий лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 19-апрелдаги 1018/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда информатика фанлари доирасида касбий компетентлигини шакллантиришда инновацион технологияларни қўллаш методикасини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish