Sayt test rejimida ishlamoqda

Алламова Шоҳиста Шавкат қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёни самарадорлигини аралаш таълим асосида такомиллаштириш методикаси (Информатиканинг назарий асослари фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4969.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чиқчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Хайдаров Илхом Қудратович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Джумабаев Давлатбой Халиллаевич, физика-математика фанлари доктори, доцент; Юлдашев Исмоил Абриевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аралаш таълим асосида олий таълим муассасаларида ўқув жараёни самарадорлигини такомиллаштириш методикасини  ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини аралаш таълим асосида ташкил этишнинг дидактик имкониятлари  ўқув муҳитини фаоллаштирувчи институционал,  технологик ва интерфоал методларни анъанавий ва масофавий таълим интеграцияси муҳитига интенсив жорий этиш асосида аниқлаштирилган;
аралаш таълим муҳитида ўқув жараёнини ташкил этиш механизми ўқув фаолиятини режалаштириш (баcкwард десигн), ташкил этиш, материалларни тўплаш ва тайёрлаш, натижаларни баҳолаш (формативе ассисмент) каби операцион-технологик босқичларда талабаларнинг академик фаолияти траекториясига  қайта алоқали муносабатда устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида ўқув жараёни самарадорлигини аралаш таълим асосида такомиллаштириш модели висуал дизайнли таълим ресурсларини ахборотни қайта ишлаш жараёнида дифференциал адаптацияда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
 “Информатиканинг назарий асослари” фанини ўқитишнинг дидактик тизими индивидуаллаштириш, шахсийлаштириш, дифференциаллаштириш тамойиллари асосида таълим олиш имконини тақдим этувчи ва таълим жараёни субъектлари фаолиятини интеграцияловчи  “блендед леарининг” технологиясининг “Флиппед cлассроом” ва “Статион ротатион” моделларини ўзаро трансформациясини  мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Олий таълим муассасаларида ўқув жараёни самарадорлигини аралаш таълим асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини аралаш таълим асосида ташкил этишнинг дидактик имкониятлари  ўқув муҳитини фаоллаштирувчи институционал,  технологик ва интерфоал методларни анъанавий ва масофавий таълим интеграцияси муҳитига интенсив жорий этишга оид таклифлари “Информатиканинг назарий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғи билан берилган 429-95-сон гувоҳнома). Натижада, таълим жараёнларининг портал технологияларига асосланган ахборот-методик таъминоти ва миллий ўқув-илмий ресурсларни ишлаб чиқиш сифати оширилган;
олий таълим муассасаларида ўқув жараёни самарадорлигини аралаш таълим асосида такомиллаштириш модели висуал дизайнли таълим ресурсларини ахборотни қайта ишлаш жараёнида дифференциал адаптацияда қўллашга оид таклифлари асосида “Wеб технологиялари” номли ўқув қўлланма яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи билан берилган 232-176-сон гувоҳнома). Мазкур ўқув қўлланманинг яратилиши ва жорий этилиши “Wеб технологиялари” фанининг маъруза ва амалий машғулотлари ташкилий-педагогик босқичи самарадорлигини оширишга, соҳага доир замонавий ўқув адабиётларга бўлган эҳтиёж қондирилишига хизмат қилган;
аралаш таълим муҳитида ўқув жараёнини ташкил этиш механизми ўқув фаолиятини режалаштириш (баcкwард десигн), ташкил этиш, материалларни тўплаш ва тайёрлаш, натижаларни баҳолаш (формативе ассисмент) каби операцион-технологик босқичларда талабаларнинг академик фаолияти траекториясига  қайта алоқали муносабатда устуворлик беришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадио компаниясининг 2023-йил 10-июлдаги 04/36-1071-сон маълумотномаси). Натижада, мулоҳазалар “Информатиканинг назарий асослари” фанининг дидактик имкониятларини кенгайтиришга шунингдек, ўқув жараёнини аралаш таълим асосида ташкил этиш талабанинг мотивациясини, мустақиллигини, ижтимоий фаоллигини ошириш, талабанинг фаол позициясини шакллантиришни рағбатлантириш, олий таълим муассасаларида “Информатиканинг назарий асослари” фанини ўқитишда, ўқув жараёни самарадорлигини оширишда муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish