Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишкобилов Фаррух Хайриллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг билим ва малакаларини виртуал лабораториялар асосида шакллантириш технологияси (7-синф зоология дарслиги мисолида)”, 13.00.06-Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3271.
Илмий раҳбар: Лутфиллаев Маҳмуд Хасанович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03 асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Каюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори, доцент; Файзиев Мирзаали Асфандиёрович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида 7-синф “Зоология” дарслиги асосида виртуал лабораториялар яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактабларида 7-синф “Зоология” дарслиги бўйича лаборатория машғулотларини мазмуни ички ва ташқи хоссаларини очиб бериш мақсадида яратилган виртуал лабораторияларнинг назарий ва амалий жиҳатларига ўқувчиларнинг мустақил фаолиятида рефлексив муносабатда устиворлик бериш асосида аниқлаштирилган.
умумтаълим мактабларида 7-синф “Зоология” дарслиги бўйича яратилган виртуал лабораторияларни веб илова дастури ёрдамида мотивацион (рефлекция, ривожлантирилган ўқитиш, антиегалитаризм, далтон-план) технологияларга интегратив муҳитда устиворлик бериш асосида ўқитиш методикаси такомиллаштирилган.
умумтаълим мактабларида 7-синф “Зоология” дарслигига доир яратилган виртуал лабораториялардан фойдаланиб лаборатория машғулотларини ташкил этишнинг касбга йўналтирилган методикаси ўқувчиларда тажрибани тушуниш, маълумотларни қиёслаш кўникмаларини ривожлантирувчи визуал таркибли топшириқларни адаптив ўқитиш жараёнида  дифференциал қўллаш асосида такомиллаштирилган.
умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг билим ва малакаларини виртуал лабораториялар асосида шакллантиришнинг дидактик таъминоти  7-синф “Зоология” дарслиги мавзулари бўйича ишлаб чиқилган назорат топшириқларини фанлар интеграциясига асосланган дидактик жараёнга индивидуал таъсирда сингдириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 7-синф “Зоология” ўқув фани бўйича ишлаб чиқилган виртуал лабораторияларни ўқув жараёнига жорий этиш натижалари асосида:
умумтаълим мактабларида 7-синф “Зоология” дарслиги бўйича лаборатория машғулотларини мазмуни ички ва ташқи хоссаларини очиб бериш мақсадида яратилган виртуал лабораторияларнинг назарий ва амалий жиҳатларига ўқувчиларнинг мустақил фаолиятида рефлексив муносабатда устиворлик беришга оид таклифлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган “ОТ – Атех -2018-519” “Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Wеб - иловасини дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги лойиҳанинг амалий топшириқларини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 30 январдаги 175/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, зоология фанидан яратилган виртуал лабораториялардан фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатлари аниқланган ва ишлаб чиқилган виртуал лабораторияларни амалий ва лаборатория машғулотларида тадбиқ этиш сифати ва самарадорлиги ошган;
умумтаълим мактабларида 7-синф “Зоология” дарслиги бўйича яратилган виртуал лабораторияларни веб илова дастури ёрдамида мотивацион (рефлекция, ривожлантирилган ўқитиш, антиегалитаризм, далтон-план) технологияларга интегратив муҳитда устиворлик беришга оид илмий тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган “ОТ – Атех -2018-519” “Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Wеб - иловасини дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги лойиҳанинг амалий топшириқларини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 30 январдаги 175/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим муассаларининг барча фанларидан виртуал лабораториялар яратиш ва улардан амалий ва лаборатория машғулотларида фойдаланишни кенг йўлга қўйиш борасида тавсиялар ишлаб чиқилган;
умумтаълим мактабларида 7-синф “Зоология” дарслигига доир яратилган виртуал лабораториялардан фойдаланиб лаборатория машғулотларини ташкил этишнинг касбга йўналтирилган методикаси ўқувчиларда тажрибани тушуниш, маълумотларни қиёслаш кўникмаларини ривожлантирувчи визуал таркибли топшириқларни адаптив ўқитиш жараёнида  дифференциал қўллашга доир тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган  “И-2016-4-15” “Кутубхона ресурсларидан мобил алоқа асосида тармоқдан фойдаланишнинг дастурий таъминотини яратиш ва тадбиқ этиш (олий таълим муассасалар мисолида)” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 30 январдаги 175/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, виртуал лабораторияларни ўқув жараёнига тадбиқ қилиш имкониятлари кенгайган ва ўқувчиларда мотивацион-қизиқиш ривожлантирилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish