Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмуратова Шохидаой Неъматжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий-методик тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тасвирий санъат) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2095. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Якубжанова Дилобар Батировна, педагогика фанлари доктори, доцент; Хайров Расим Золимхон ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий-методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий-методик тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари кўргазмалилик, илмийлик, онглилик, фаоллик, мунозаралик каби шахсий принциплар интегратив уйғунлигини изчил таъминлаш ҳамда ҳаётий образларни яратиш иқтидорини номоён қилиш мазмунини эстетик ва маънавий руҳиятни идрок этиш мутаносиблигига мақсадли йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий-методик тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги бадиий интеллектдан фаоллик асосида объектив борлиқнинг фазовий ҳолатини образли тасвирлаш, мантиқий фикрлаш амалийлигини таъминлаш, педагогик жараённи репродуксиялаш ва абстракциялаш ҳамда идрок этишни блок-модулли таълим технологиялари билан узвий мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий-методик тайёргарлигини ривожлантириш технологияси когнитивлик кўникмаларини муқобил баҳолаш, сўзларни тасвирлаш ижодкорлик фантазиялардан янги ғоялар ва тасаввурларни яратиш имкониятини ошириш ҳамда кузатувчанликни ўстириш, борлиқни кўриш, хотирага эътиборли бўлиш фазилатларини босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий-методик тайёргарлигини такомиллаштириш модели композиция тузиш қобилияти, фазовий тасаввурларни интенсив шакллантириш, самарадорлик даражасини белгилаш ҳамда декоратив тасвирлаш компетенсияларининг шаклланганлик даражасини босқичма-босқич аниқлаш, борлиқни идрок этиш конструктивлигини ривожлантириш траекториясини проектив қуриш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий-методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий-методик тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари кўргазмалилик, илмийлик, онглилик, фаоллик, мунозаралик каби шахсий принциплар интегратив уйғунлигини изчил таъминлаш ҳамда ҳаётий образларни яратиш иқтидорини номоён қилиш мазмунини эстетик ва маънавий руҳиятни идрок этиш мутаносиблигига мақсадли йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Рангтасвир (Натюрморт)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сонли буйруғи асосида берилган 538-352 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг тасвирий санъат соҳасида касбий-методик тайёргарликка оид ўқув материалларини ўзлаштириш даражаларини халқаро стандартлар асосида аниқлаш имкони яратилган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий-методик тайёргарлигини такомиллаштириш самарадорлиги бадиий интеллектдан фаоллик асосида объектив борлиқнинг фазовий ҳолатини образли тасвирлаш, мантиқий фикрлаш амалийлигини таъминлаш, педагогик жараённи репродуксиялаш ва абстракциялаш ҳамда идрок этишни блок-модулли таълим технологиялари билан узвий мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Композиция” номли ўқув қўлланма яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сонли буйруғи асосида берилган 538-351 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг фанни ўзлаштириш имкониятлари оширилган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий-методик тайёргарлигини ривожлантириш технологияси когнитивлик кўникмаларини муқобил баҳолаш, сўзларни тасвирлаш ижодкорлик фантазиялардан янги ғоялар ва тасаввурларни яратиш имкониятини ошириш ҳамда кузатувчанликни ўстириш, борлиқни кўриш, хотирага эътиборли бўлиш фазилатларини босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Рангтасвир (Натюрморт)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сонли буйруғи асосида берилган 538-352 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада «Рангтасвир» фанини ўқитишнинг замонавий ўқув-методик таъминоти ва дидактик имкониятлари такомиллаштирилган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий-методик тайёргарлигини такомиллаштириш модели композиция тузиш қобилияти, фазовий тасаввурларни интенсив шакллантириш, самарадорлик даражасини белгилаш ҳамда декоратив тасвирлаш компетенсияларининг шаклланганлик даражасини босқичма-босқич аниқлаш, борлиқни идрок этиш конструктивлигини ривожлантириш траекториясини проектив қуриш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Композиция” номли ўқув қўлланмаси яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сонли буйруғи асосида берилган 538-351 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг фанни ўзлаштиришга оид дидактик тавсияларни кенгайтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish