Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухиддинова Дилноза Шавкат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Виртуал ижтимоий макон тахдидларининг ёшлар дунёқарашига таъсири», 19.00.05-Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/P275.
Илмий раҳбар: Тўраева Дилафруз Рустамбаевна, психология фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Долимова Нилуфар Мелебаевна психология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: виртуал ижтимоий макон тахдидларининг ёшлар дунёқарашига таъсирини очиб бериш орқали салбий таъсирларини бартараф қилиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар дунёқарашига виртуал маконнинг таъсир даражаси “тобелик-мустақиллик”, “мулоқотчанлик-ёпиқлик”, “курашни қабул қилиш”, курашдан қочиш” хусусиятларини хулқда интеграл номоён бўлиши туфайли шахснинг ўзи ҳақидаги тасаввурларига боғлиқ эканлиги асосланган;
ёшлар дунёқарашига виртуал маконнинг таъсири натижасида ўзига ва ўзгаларга эмоционал муносабат, мантиқий фикрлаш, мақсади интилувчанлик, хусусиятларини динамик таризда ифодаланиши туфайли шахс йўналганлиги ва қадриятлар тизимининг трасформацияланиши далилланган;
ёшларнинг интернет ресурсларидан фойдаланишларида ўзини қадрлаш мулоқатга ўз пазициясини қўя билиши, ўзини ва атрофдагиларни қабул қилиши хусусиятларини ҳулқда номоён бўлиши туфайли ҳиссий эмоционал эҳтиёжларнинг уствор харакатларига эга эканлиги далилланган;
ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эҳтиёжлари дифференсациясига кўра виртуал макон маълумотларини қабул қилишда ўзи ҳақидаги тасаввурларни устворлиги шахс дунёқарашининг рефлексив жиҳатини ривожлантиришнинг зарурияти исботланган ҳамда дунёқараш турлари асослари тоифалаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Виртуал  ижтимоий  макон тахдидларининг  ёшлар дунёқарашига таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ёшлар дунёқарашига виртуал маконнинг таъсир даражаси “тобелик-мустақиллик”, “мулоқотчанлик-ёпиқлик”, “курашни қабул қилиш”, курашдан қочиш” хусусиятларини хулқда интеграл номоён бўлиши туфайли шахснинг ўзи ҳақидаги тасаввурларига боғлиқ эканлиги асослашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 5 июлдаги 29-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 6 ийилдаги 29 м-сон маълумотномаси). Натижада танланган псуходиагностик воситалар ҳамда тайёрланган эксперт сўровномаси ўрганилаётган ҳодисанинг ҳозирги ривожланиш ҳолатини ўрганиш имконини берган; 
ёшлар дунёқарашига виртуал маконнинг таъсири натижасида ўзига ва ўзгаларга эмоционал муносабат, мантиқий фикрлаш, мақсади интилувчанлик, хусусиятларини динамик таризда ифодаланиши туфайли шахс йўналганлиги ва қадриятлар тизимининг трасформацияланиши далилланган тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 5 июлдаги 29-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 6 ийилдаги 29 м-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг интернет тармоқлари орқали дунёқараши ривожланишининг психологик мазмун-моҳиятини очиб беришга шароит яратилган;  
ёшларнинг интернет ресурсларидан фойдаланишларида ўзини қадрлаш мулоқатга ўз пазициясини қўя билиши, ўзини ва атрофдагиларни қабул қилиши хусусиятларини ҳулқда номоён бўлиши туфайли ҳиссий эмоционал эҳтиёжларнинг уствор харакатларига эга эканлиги далилланган тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 5 июлдаги 29-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 6 ийилдаги 29 м-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг муҳим ҳаётий қадриятларни ва муҳим ҳаётий вазифаларни амалга ошириш ҳақидаги тасаввурларни аниқлаш имкони кенгайтирилган; 
ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эҳтиёжлари дифференсациясига кўра виртуал макон маълумотларини қабул қилишда ўзи ҳақидаги тасаввурларни устворлиги шахс дунёқарашининг рефлексив жиҳатини ривожлантиришнинг зарурияти исботланган  тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 5 июлдаги 29-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 6 ийилдаги 29 м-сон маълумотномаси). Натижада талаба-ёшлар дунёқарашини ривожлантириш жараёнини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish