Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайтджанов Шовкат Нигматжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаълим мактабларида атом ва ядро тузилишини фанлараро оʻқитишни ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш (физика ва кимё мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2022.2PhD/Ped3631.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Илмий раҳбар: Маҳмудов Юсуп Ганиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи,  ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Турсунов Икромжон Гуламжонович, физика-математика фанлари доктори профессор; Султонова Оʻгʻилой Набиевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Нукус дават педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида атом ва ядро тузилишини фанлараро оʻқитишни ахборот технологиялари асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
физикани кимё билан боғлаб атом ва ядро тузилишини фанлараро ўқитишни ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқувчи тафаккурини ривожлантиришда табиат ва жамият алоқадорлигини диалектиканинг билиш назарияси асосида уйғунлаштириш, фанлараро интеграсиялаш медиация методлари (индуксия, дедуксия, репродуктив, продуктив, эвристик)га барқарор дидактик жараёнда интеграл аҳамиятлилигига кўра устуворлик бериш асосида ривожлантирилган;
умумтаълим мактабларида атом ва ядро тузилишини фанлараро оʻқитишнинг дидактик имкониятлари  ўқувчиларда таълим мотивациясини жадаллаштирувчи графикли физик масалаларни  фаол интеграция муҳитида таркиблилик даражаларда қўллаш орқали такомиллаштирилган;
атом ва ядро тузилишини фанлараро ўқитишни ахборот технологиялари асосида такомиллаштиришнинг методик модели интегратив ўқув муҳитига мослаштирилган интерфаол таълим ресурсларини дифференциал ўқитиш жараёнига адаптивликда киритиш  орқали такомиллаштирилган;
атом ва ядро тузилишини фанлараро ўқитиш асосида ўқувчиларда фанга оид компетенсияларнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари физик топшриқларни тушуниш, тезкор бажарилишини таъминловчи иш турларини ўқувчиларнинг ахборотли фаолиятида такрорий интервалда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Атом ва ядро тузилишини фанлараро ўқитишни ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган хулоса, таклиф ва тавсиялар асосида:
физикани кимё билан боғлаб атом ва ядро тузилишини фанлараро ўқитишни ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқувчи тафаккурини ривожлантиришда табиат ва жамият алоқадорлигини диалектиканинг билиш назарияси асосида уйғунлаштириш, фанлараро интеграсиялаш медиация методлари (индуксия, дедуксия, репродуктив, продуктив, эвристик)га барқарор дидактик жараёнда интеграл аҳамиятлилигига кўра устуворлик беришга оид таклиф ва тавсиялардан Тошкент давлат транспорт университетининг илмий-тадқиқот ишлари режаси асосида 2018-2020-йилларда бажарилган “Умумтаълим мактабларида атом ва ядро тузилишини фанлараро ўқитишни ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022-йил 11-ноябрдаги 01/11-01/9-1737-сон маълумотномаси). Натижада, бу ўқувчиларнинг “Атом ва ядро физикаси” бўлимини ўқитишга оид назарий билими, амалий кўникма, малака ва компетенсияларини такомилаштиришга хизмат қилган;
умумтаълим мактабларида атом ва ядро тузилишини фанлараро оʻқитишнинг дидактик имкониятлари  ўқувчиларда таълим мотивациясини жадаллаштирувчи графикли физик масалаларни  фаол интеграция муҳитида таркиблилик даражаларда қўллашга оид таклиф ва тавсиялардан Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Хоразм вилоятларининг жами 10 та умумтаълим мактаблари амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022-йил 11-ноябрдаги 01/11-01/9-1737-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчининг назарий билими, амалий кўникма, малака ва комптенсияларини Мапле дастуридан фойдаланиш муҳити орқали такомиллаштиришга эришилган;
атом ва ядро тузилишини фанлараро ўқитишни ахборот технологиялари асосида такомиллаштиришнинг методик модели интегратив ўқув муҳитига мослаштирилган интерфаол таълим ресурсларини дифференциал ўқитиш жараёнига адаптивликда киритишга оид таклифларидан Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Хоразм вилоятларининг жами 10 та умумтаълим мактабларида фан ойлиги машғулотларида  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022-йил 11-ноябрдаги 01/11-01/9-1737-сон маълумотномаси). Натижада, фанлараро алоқадорликни янги сифат босқичга кўтаришга хизмат қиладиган “Атом ва ядро физикасини кимё билан боғлаб ўқитиш”  номли ўқув қўлланма яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish