Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Сайёра Сайдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рус ва ўзбек тилларидаги тахаллусларнинг генезиси, семантикаси ва когнитив хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2 PhD/Fil2552.
Илмий раҳбар: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик кенгаш).
    Расмий оппонентлар: Худайберганова Дурдона Сиддиковна, филология фанлари доктори, профессор; Ҳусанов Нишонбой Абдусатторович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: русча ва ўзбекча тахаллуслар генезиси, лексик-семантик, функсионал ва когнитив  хусусисиятларини қиёсий аспектда очиб бериш, русча-ўзбекча тахаллусларнинг қиёсий лингвостатистикаси, қиёсий-чоғиштирма планда русча, ўзбекча онимларнинг мувофиқ таснифларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
русча ва ўзбекча тахаллуслар семантикаси очиб берилган, функсионал-семантик, структур-грамматик хусусиятлари, ижтимоий-социал муҳит билан боғлиқ умумий жиҳатлари, тил соҳиби ментал онги, тафаккури, идроки билан изоҳланувчи фарқли белгилари очиб берилган;
рус ва ўзбек антропонимикаси тизимида, турли даврларда тахаллусларнинг когнитив моделлари маълум вақтга хос бўлган онимлар ва апеллятивлар асосида шаклланиши исботланган;
тахаллусларнинг инсон ўзлигини намоён этувчи,  ниқобловчи, фикрини тўлиқ ифодалаш имконияти сифатидаги ментал  ҳодиса эканлиги, психологик-когнитив омиллари аниқланган;
русча ва ўзбекча тахаллусларни таснифлашнинг тиллар бўйича, сўз қамровига кўра, лексик бирликларни тақдим этиш тартиби бўйича таснифлаш асослари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус ва ўзбек тилларида тахаллусларнинг генезиси, семантикаси ва когнитив хусусиятларининг тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тахаллус атоқли от сифатида маълум бир тил учун ўзига хос тил шаклларига эга бўлган миллий белги сифатида тавсифланиши орқали улар вақт ҳақидаги маълумотларни етказиши, кутилмаган семантик-морфологик ўзгаришларга учрашига доир илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йилларда бажарилган  А-ОТ-2019-10 рақамли “Ўзбек тилида неймнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023 йил 17 февралдаги 01/4-321-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида яратилган дастурлар номларнинг тарихий келиб чиқиш хусусиятларига амал қилган ҳолда тузилишига эришилган;
 рус ва ўзбек антропонимикаси тизимида жамият ҳаётининг турли даврларида тахаллуслар моделлари маълум вақтга хос бўлган онимлар ва аппеллативларнинг сўз ясовчи турлари асосида шаклланишига доир илмий хулосалардан олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-269-сон буйруғи асосида нашр этилган “Рус тили чет тили сифатида” номли ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023 йил 17 февралдаги 01/4-33-сон маълумотномаси). Натижада, рус тилига хос антропонимлар ва тахаллуслар ҳақида маълумотлар ўқув жараёнига  олиб кирилган;
психолингвистлар учун янги ном танлаш мотивлари нуқтайи назаридан фойдали бўлиши мумкин бўлган тахаллусларни қабул қилишига доир илмий маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали орқали эфирга узатиладиган “Тақдимот” ва “Мавзу” кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телерадиоканали” “Маънавий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” ДУК муҳарририятининг 2022-йил 12 декабрдаги 14-05-257-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу кўрсатувларнинг мазмуни рус ва ўзбек тилларида тахаллусларнинг генезиси, семантикасига оид илмий далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish