Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизхонова Сарвиноз Ёқубжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Азимийнинг “Мурод-ул-ошиқин” девони ва унинг матний-қиёсий тадқиқи”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil482.
Илмий раҳбар: Жўрабоев Отабек Рустамбек ўғли, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
    Расмий оппонентлар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор; Рафиддинов Сайфиддин Сайфуллоҳ ўғли, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Азимий ҳаёти ва фаолиятига доир маълумотларни жамлаш, шоирнинг مراد العاشقین (Мурод-ул-ошиқин) девонининг 12 қўлёзма нусхасини илмий жиҳатдан очиб бериш, ушбу қўлёзмалар асосида девоннинг илмий-танқидий матнини амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Азимий (Азимхожа эшон) ҳаёти ва фаолиятига доир жумладан, туғилган ва вафот санаси, отасининг исми ва насаби, муршидлик мавқеига эга эканлиги ҳақидаги маълумотлар илмий истифодага олиб кирилган;
Азимий қаламига мансуб مراد العاشقین (Мурод-ул-ошиқин) девонининг 12 қўлёзма нусхаси Республикамиз қўлёзма фондларидан ва шахсий кутубхоналар орқали аниқланган;
مراد العاشقین (Мурод-ул-ошиқин) девони нусхаларининг ўзига хос хусусиятлари аниқланиб, танлаб олинган 5 та қўлёзма асосида مراد العاشقین (Мурод-ул-ошиқин) девонининг илмий-танқидий матни тузилган;
مراد العاشقین (Мурод-ул-ошиқин) девонидаги ғазал, мухаммас, мусаддас, мустаҳзод ва ҳикмат сингари жанрлар ва уларнинг шаклий хусусиятлари илк бора текширилган ҳамда шоир ижодига хос бўлган ҳикматларнинг ғоявий-бадиий жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Азимийнинг «Мурод-ул-ошиқин” девони ва унинг матний-қиёсий тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Азимий қаламига мансуб مراد العاشقین (Мурод-ул-ошиқин) девонининг 12 қўлёзма нусхаси Республикамиз қўлёзма фондларидан ва шахсий кутубхоналардан аниқланган ва илмий тавсифи амалга оширилганлиги бўйича олинган натижалардан Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида 189 - инвентар рақамли безакли қўлёзманинг муқовасида, 5992 – инвентар рақамли қўлёзманинг муқоваси, 111б, 112а варақларидаги миниатюралар, муҳрлар, жадваллар ва уларнинг тавсифлари ХИХ аср китобат санъатининг намунаси сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2022-йил 16-февралдаги Ц44050666-сон маълумотномаси). Натижада  Азимийнинг орифона ҳикматлари ва илоҳий ишқ куйланган ғазалларининг таҳлили ҳулосаларидан музейда сақланаётган тасаввуф ғоялари асосида яратилган миниатюралар илмий паспортини такомиллаштиришга эришилган;
Ўзбекистон қўлёзма фондларида “Мурод-ул-ошиқин” девонининг 12 нусхаси мавжудлиги, уларнинг тўлиқ ва нотўлиқ китобат қилинганлиги, асарнинг энг мукаммал нусхасининг Давлат адабиёт музейи фондидан аниқланганлиги ва ушбу нодир нусха билан қиёслаб тадқиқ этиш орқали асарнинг бошқа қўлёзма ва тошбосма-литографик нашрларидаги хато ва чалкаш ўринларга аниқлик киритилганлигига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170920167 рақамли “Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида сақланаётган тошбосма асарларнинг электрон каталогини яратиш ва нашрга тайёрлаш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022-йил 8-ноябрдаги 3/1255-2801- сон маълумотномаси). Натижада “Мурод-ул-ошиқин” девони таркибига кирган ҳикматларнинг илмий тавсифини амалга оширишда ҳамда электрон каталогни яратиш ва нашрга тайёрлашга хизмат қилган.
Аҳмад Яссавий услубида ҳикмат ёзган шоирлардан бири, тасаввуф адабиёти намояндаси Азимхожа эшон ХВИИИ аср охири – ХИХ аср биринчи ярмида яшаб, ижод қилган етук мутафаккир тўғрисидаги адабий-тарихий маълумотлардан, Азимий қаламига мансуб “Мурод-ул-ошиқин” девонининг аниқланган 12 та қўлёзма нусхалари ва энг нодир ҳисобланган ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейидаги 189 рақамли қўлёзма ҳақидаги муфассал маълумотларга оид илмий-тарихий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Шарқ қўлёзмалари” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 21-октябрдаги 945-489-960 - сон маълумотномаси). Натижада бугунги кунда оммавий ахборот воситалари орқали Азимий адабий меросининг тарғиби ҳамда бу орқали унинг ёшлар тарбиясидаги роли ва унутилиб кетишга маҳкум бўлган улуғ аждодларимиздан бирининг номини барҳаёт сақлаш, жамият, фан олдидаги асосий вазифа эканлиги, ижодкор ҳақидаги маълумотларни аниқ, ишончли тарзда етказиб бериш имкониятини янада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish