Sayt test rejimida ishlamoqda

Остонов Ойбек Алиқуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХИХ аср охири ХХИ аср бошларида Зарафшон воҳаси ҳунармандчилиги тарихи”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Tar107.
Илмий маслаҳатчи: Мусаев Нуриддин Умурзоқович тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Ерметов Аваз Абдуллаевич тарих фанлари доктори, профессор; Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори; Алиева Сурайё Шариповна, санъатшунослик фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон воҳаси ҳунармандчилигининг ХИХ аср охири – ХХИ аср  бошларидаги тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Зарафшон воҳасида ҳунармандчилик аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондирувчи асосий соҳа сифатида муҳим ўрин туцада, бироқ  Россиядан саноат хом ашёси ва маҳсулотларининг кириб келиши темирчилик, мисгарлик каби  анъанавий ҳунар турларининг кучайишига тўқимачиликнинг читгарлик, бўзчилик соҳаларининг қисқаришига сабаб бўлганлиги очиб берилган;  
совет ҳокимияти даврида Зарафшон воҳасини саноатлаштиришнинг кучайиши   ҳудудларда мато ишлаб чиқариш, гиламчилик, дўппидўзлик, кулолчилик ва ёғочсозлик буюмларининг станоклар ёрдамида тайёрланиши натижасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг саноат билан алмашинувини анъанавийликка салбий таъсири, кооперациялашув, артеллар ташкил этиш жараёни тарихий фактлар асосида далилланган;     
ҳунармандчилик маҳсулотлари маҳаллий ишлаб чиқариш усулларига асосланганлиги, уй-ҳунармандчилиги хўжалик-маданий анъаналар асосида шаклланганлиги натижасида  зардўзлик, каштачилик, гиламдўзлик, кулолчилик, ёғочга ишлов бериш, металлга ишлов бериш соҳаларида етакчи ўрин тутган ҳунармандлар сулолалари аниқланиб, асосан каштачилик ҳунари билан шуғулланганлар орасида ҳунармандлар сулолалари кўпчиликни ташкил этганлиги исботланган;
Зарафшон воҳаси анъанавий ҳунармандчилиги турларининг қайта тикланиб ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш хусусиятлари яъни, хом ашёни қайта ишлаш, матоларга ранг бериш каби усуллар замонавий қиёфада (электр дастгоҳлардан ва саноат усулида олинган ранглардан фойдаланиш) намоён бўлганлиги аниқланган;
ўтиш даврида воҳада ҳунармандчилик мактабларининг ҳолати, уларнинг фаолиятидаги ўзгаришлар, Зарафшон воҳаси вилоятларида ҳунармандчилик тармоқларидаги ҳунармандларнинг кўпайиши, маҳсулотлар ҳажми ошганлиги, бироқ ҳудудга хос бўлмаган ҳунармандчилик маҳсулотларининг тайёрланиши, қўлда маҳсулот тайёрлашнинг анъанавий хусусиятларига (ҳунармандчилик мактабларининг йўқолишига) таъсири кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зарафшон воҳаси ҳунармандчилигини тарихий жараёнлар контекстида ёритиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Зарафшон воҳасида ҳунармандчилик аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондирувчи асосий соҳа сифатида муҳим ўрин туцада, бироқ  Россиядан саноат хом ашёси ва маҳсулотларининг кириб келиши темирчилик, мисгарлик каби  анъанавий ҳунар турларининг кучайишига тўқимачиликнинг читгарлик, бўзчилик соҳаларининг қисқаришига сабаб бўлганлиги очиб берилганлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси Самарқанд вилоят бошқармасида миллий ҳунармандчилик анъаналарини тарғиб қилиш учун “Замонавий Самарқанд ҳунармандчилиги” албом-каталогини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг 2020-йил 18-февралдаги 03-14/238-сон маълумотномаси). Бу ўзбек халқининг тарихий мероси, шунингдек ҳунармандчилик билан боғлиқ анъаналарни ўрганишда муҳим ўрин тутган;
совет ҳокимияти даврида Зарафшон воҳасини саноатлаштиришнинг кучайиши   ҳудудларда мато ишлаб чиқариш, гиламчилик, дўппидўзлик, кулолчилик ва ёғочсозлик буюмларининг станоклар ёрдамида тайёрланиши натижасида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг саноат билан алмашинувини анъанавийликка салбий таъсири, кооперациялашув, артеллар ташкил этиш жараёни тарихий фактлар асосида далилланганлиги ҳақида хулосалар “Ўзбекистонда ҳунармандчилик мактаблари” фаолиятида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2020-йил 18-февралдаги 01-23-18.02.2020-сон маълумотномаси). Миллий ҳунармандчилик тарихи ва анъаналарини дунё жамоатчилигига танитиш ва тарғиб қилиш ҳамда ҳунармандчиликни эркин ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилиши, бугунги кунгача сақланиб қолган амалий санъат ва миллий ҳунармандчилик мактаблари анъаналарини асраш, халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш хусусида янгича тафаккурни шакллантиришга хизмат қилган;
ҳунармандчилик тарихи ва анъаналарини  тарғиб қилишда ҳамда Зарафшон воҳаси анъанавий ҳунармандчилиги турларини қайта тиклаш борасидаги таҳлиллари ва замонавий қиёфада ишлаб чиқариш ҳамда миллий-анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш,  ҳунарманд сулолалар ҳақидаги маълумотлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Дунё бўйлаб” телеканалида 2019-йил эфирга узатилган “Жавоҳир” номли туркум кўрсатувларни ҳамда “Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Хайрли кун”, “Ҳунармандчилик анъаналари” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Дунё бўйлаб” телеканали” давлат унитар корхонасининг 2020-йил 20-февралдаги 08-14-85-сон, “Ўзбекистон тарихи” каналининг 2021-йил 5-октябрдаги 01-13-0414-сон ва 01-12-1464-сон маълумотномалари). Кўрсатувларда ҳунармандчилик тарихи ва анъаналари, усталарнинг ҳаётий тажрибалари, иш услублари, бугунги ислоҳотларга муносабати таъсирли етказилиб, тадбиркорлик, обод ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, ёш авлодни меҳнацеварликка, қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиш арафасида Зарафшон воҳаси ҳунармандчилигининг аҳволи, ўтиш даврида воҳада ҳунармандчилик мактаблари, анъаналари ҳолати ва ўзгаришлар, Зарафшон воҳаси вилоятларида ҳунармандчилик тармоқларидаги ютуқлар ва муаммолар, ҳудудда ҳунармандлар тайёрлаш, устоз-шогирд анъаналари бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институтида бажарилган ФА-А1-ГО16 ПЗ-2014-0906065019 сонли “Ўзбекистоннинг энг янги тарихини фанлараро ўрганиш: методлар, ёндашувлар, консепсиялар” номли амалий лойиҳасида  фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020-йил 25-июндаги 3/1255-1314-сон далолатномаси). Бу совет даврида ва мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларни бирламчи манбалар асосида чуқурроқ ёритиб беришга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish