Sayt test rejimida ishlamoqda

Турақулов Лазиз Тиркашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оила типидаги болалар уйи тарбияланувчиларининг ижтимоийлашувининг психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P518.
Илмий раҳбар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Мингбайивич, психология фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Исмоил Оллоқулович, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади оила типидаги болалар уйлари тарбияланувчилари ижтимоийлашувининг психологик хусусиятларини очиб бериш ҳамда уларнинг ижтимоийлашуви бойича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 оила типидаги  болалар уйи тарбияланувчиларининг  ижтимоийлашувида ҳиссий барқарорлик, ҳукмронликка интилиш, ўзига ишончнинг бошқалар билан мулоқот ва ҳамкорлик қилиш ҳамда шахс хулқ-атворини бошқаришда намоён бўлиши туфайли ҳудудий дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланган;
оила типидаги  болалар уйи тарбияланувчиларининг  ижтимоийлашувида мулоқотга мойиллик ва ижтимоий мардликнинг ҳукмронликка интилиш, ҳиссий барқарорликни ўзига ишонч, ижтимоий етуклик ва мустақиллик сифатлари билан интегратив намоён бўлиши туфайли шахс дифференциал хусусиятларининг устувор характерга эга эканлиги далилланган;
оила типидаги болалар уйи тарбияланувчиларининг низоли вазиятлардаги хулқ-атворига кўра ижтимоийлашувида ўз-ўзини қабул қилиш, мослашганлик, бошқаларни қабул қилиш, эмоционал комфорт, ички назорат, муаммодан қочиш хусусиятларининг “рақобат”, “ҳамкорлик”, “вазиятга мослашиш”, “тортишувдан қочиш” стратегияларига кўра дифференциал тафовутларнинг мавжуд эмаслиги исботланган;
оила типидаги болалар уйи тарбияланувчиларининг ижтимоийлашувида фикрлашдаги мустақиллик, ўзига ишонч, соғлиқ, қизиқарли иш, муҳаббат, дўст, билим олиш, бахтли оилавий ҳаёт, ижодийликнинг ўзига катта талаблар қўйиш, шахсий фикрларни ҳимоя қилишдаги жасурлик, интизомлилик, ўзини бошқара олиш,  рационализм, мустаҳкам ирода каби сифатларнинг намоён бўлиши туфайли шахсий ва ҳаётий қадриятларнинг устувор характерга эга эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оила типидаги болалар уйи тарбияланувчиларининг ижтимоийлашувида психологик хусусиятларнинг ўрни бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
оила типидаги  болалар уйи тарбияланувчиларининг  ижтимоийлашувида ҳиссий барқарорлик, ҳукмронликка интилиш, ўзига ишончнинг бошқалар билан мулоқот ва ҳамкорлик қилиш ҳамда шахс хулқ-атворини бошқаришда намоён бўлиши туфайли ҳудудий дифференциал фарқларнинг мавжудлиги асосида аниқланган илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 12 августдаги ПМ-48 - сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 14-августдаги ПМ-48а - сон маълумотнома). Натижада оила типидаги  болалар уйи тарбияланувчилари бошқалар билан мулоқот ва ҳамкорлик қилишга мойиллиги борлиги, улар суҳбатдошига диққат-эътиборли, ҳиссиётларини тушинадиган, ўз ҳис-туйғуларини, хулқ-атворини бошқарадиган, самимийлик хусусиятларига оид билимларини янада бойитишга хизмат қилган;
оила типидаги  болалар уйи тарбияланувчиларининг  ижтимоийлашувида мулоқотга мойиллик ва ижтимоий мардликнинг ҳукмронликка интилиш, ҳиссий барқарорликни ўзига ишонч, ижтимоий етуклик ва мустақиллик сифатлари билан интегратив намоён бўлиши туфайли шахс дифференциал хусусиятларининг устувор характерга эга эканлиги асосида аниқланган илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 12 августдаги ПМ-48 - сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 14-августдаги ПМ-48а - сон маълумотнома). Натижада, оила типидаги  болалар уйи тарбияланувчиларида рақобатга бормаслик, низоли вазиятларда ўзини тутиш, ўз харакатларини назорат қилиш, ҳиссиётга берилмаслик, қийин вазиятларда бошқаларни эҳтиёжларини ҳисобга олиш, компромиссга бориш, ҳамкорликка чорлаш, ён бериш каби хусусиятларнинг намоён бўлиши тарбияланувчиларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишларида муҳим аҳамиятга эга бўлган фазилатларини ривожлантиришга эришилган;
оила типидаги болалар уйи тарбияланувчиларининг низоли вазиятлардаги хулқ-атворига кўра ижтимоийлашувида ўз-ўзини қабул қилиш, мослашганлик, бошқаларни қабул қилиш, эмоционал комфорт, ички назорат, муаммодан қочиш хусусиятларининг “рақобат”, “ҳамкорлик”, “вазиятга мослашиш”, “тортишувдан қочиш” стратегияларига кўра дифференциал тафовутларнинг мавжуд эмаслиги туфайли дифференциал тафовутларнинг мавжуд эмаслиги бўйича олинган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 12 августдаги ПМ-48 - сонли буйруғига асосан бўлғуси бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Шахслараро муносабатлар психологияси» фани мазмунига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 14-августдаги ПМ-48а - сон маълумотнома). Натижада, оила типидаги болалар уйи тарбияланувчиларида ўз-ўзини қабул қилмаслик, бошқаларни қабул қилмаслик, эмоционал дискомфорт, ташқи назорат, эргашувчанлик хусусиятларининг натижалари паст кўрсаткичлари тарбияланувчиларнинг ижтимоий психологик мослашувида самарали таъсирининг кенгайишига хизмат қилган;
оила типидаги болалар уйи тарбияланувчиларининг ижтимоийлашувида фикрлашдаги мустақиллик, ўзига ишонч, соғлиқ, қизиқарли иш, муҳаббат, дўст, билим олиш, бахтли оилавий ҳаёт, ижодийликнинг ўзига катта талаблар қўйиш, шахсий фикрларни ҳимоя қилишдаги жасурлик, интизомлилик, ўзини бошқара олиш,  рационализм, мустаҳкам ирода каби сифатларнинг намоён бўлиши туфайли шахсий ва ҳаётий қадриятларнинг устувор характерга эга эканлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 14-августдаги ПМ-48а - сонли маълумотнома). Натижада оила типидаги болалар уйи тарбияланувчиларининг ижтимоий психологик мослашувида ҳаётий  ва шахсий қадриятлар тизимига кирувчи хусусиятларнинг ижобий жиҳатдан шаклланишига ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish