Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Анвар Диёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Глобаллашув жараёнида оммавий маданият ва интернет таҳдидларининг ёшлар онгига салбий таъсири ва уларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05-Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/P369.
Илмий раҳбар: Саидов Азамат Исмаилович, психология фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Шукуров Рустам Эшонкулович, психология  фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув жараёнида оммавий маданият ва интернет таҳдидларининг ёшлар онгига салбий таъсири ва уларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахснинг оммавий маданият ва интернет таҳдидлари таъсирига берилувчанлигини даражавий ифодаланишида талабаларнинг хулқ-атворидаги “сиқиб чиқариш”, “проексия”, “реактив таълим”, “компенсация” муҳофаза усулларини доминант ҳарактери туфайли психологик ҳимоя механизмларининг шаклланганлиги муҳим аҳамиятга эгалиги далилланган;
талабаларнинг онгига оммавий маданият ва интернет таҳдиларини таъсири натижасида шахслараро муносабатлардаги позитивлик, омад, ҳаёт тарзи, шахснинг ўзлиги билан боғлиқ экзистенсияларнинг деформацияланиши миллий Мен деструктив идрок этилишига олиб келганлиги туфайли таянч қадриятларнинг трансформацияланиши ижтимоий омилларга боғлиқ равишда асосланган;
талабаларнинг оммавий маданиятни тарғиб қилувчи ахборотларни қабул қилиш мотивациясида ўғил болаларда “мулоқот”, “релаксацион”, “компенсаторлик”, қиз болаларда “қайта фаоллашиш”, “билишга оид” мотивларнинг хулқда доминантлиги билан боғлиқ равишда интернетдан фойдаланиш эҳтиёжининг кучлилиги туфайли гендер фарқларнинг мавжудлиги далилланган;
талабаларни оммавий маданият таҳдидларидан психологик ҳимоялашда ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш, узатиш билан боғлиқ когнитви иммунитетни рефлеексив жараёнлар орқали шакллантириш, шахснинг миллий Менига нисбатан позитив муносабатни, ижтимоий масъулиятни ривожлантириш муҳимлигига кўар шахс ирода кучи локолизациясига коррексион-адаптив тасир этиш зарурати асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув жараёнида оммавий маданият ва интернет таҳдидларининг ёшлар онгига салбий таъсири ва уларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
шахснинг оммавий маданият ва интернет таҳдидлари таъсирига берилувчанлигини даражавий ифодаланишида талабаларнинг хулқ-атворидаги “сиқиб чиқариш”, “проексия”, “реактив таълим”, “компенсация” муҳофаза усулларини доминант ҳарактери туфайли психологик ҳимоя механизмларининг шаклланганлиги муҳим аҳамиятга эгалиги далилланганлигига оид илмий маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 18 августдаги 54-сон буйруғига асосан  «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 25-августдаги 54-а сон маълумотномаси). Натижада оммавий маданият тушунчасини ижтимоий- психологик жиҳатдан таҳлил этиш ва уни шахс шаклланишидаги аҳамияти ёритиб берилган;
талабаларнинг онгига оммавий маданият ва интернет таҳдиларини таъсири натижасида шахслараро муносабатлардаги позитивлик, омад, ҳаёт тарзи, шахснинг ўзлиги билан боғлиқ экзистенсияларнинг деформацияланиши миллий Мен деструктив идрок этилишига олиб келганлиги туфайли таянч қадриятларнинг трансформацияланиши ижтимоий омилларга боғлиқ равишда асосланганлигига иод Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 18 августдаги 54-сон буйруғига асосан  «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 25- августдаги 54-а сон маълумотномаси). Натижада ёшларда глобаллашув шароитида оммавий маданият таъсирларига берилиши ва уни олдини олишда миллий этнопсихологик хусусиятларимизни аҳамияти ёритиб берилган;
талабаларнинг оммавий маданиятни тарғиб қилувчи ахборотларни қабул қилиш мотивациясида ўғил болаларда “мулоқот”, “релаксацион”, “компенсаторлик”, қиз болаларда “қайта фаоллашиш”, “билишга оид” мотивларнинг хулқда доминантлиги билан боғлиқ равишда интернетдан фойдаланиш эҳтиёжининг кучлилиги туфайли гендер фарқларнинг мавжудлиги далилланганга оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 18 августдаги 54-сон буйруғига асосан  «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 25- августдаги 54-а сон маълумотномаси). Натижада шахсларда оммавий маданият таъсирлари натижасида салбий хулқ-атвор кўринишларини шаклланишини психологик жиҳатдан ўрганиш ва уни олдини олишга қаратилган психологик механизмларни ишлаб чиқилган;
талабаларни оммавий маданият таҳдидларидан психологик ҳимоялашда ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш, узатиш билан боғлиқ когнитви иммунитетни рефлеексив жараёнлар орқали шакллантириш, шахснинг миллий Менига нисбатан позитив муносабатни, ижтимоий масъулиятни ривожлантириш муҳимлигига кўар шахс ирода кучи локолизациясига коррексион-адаптив тасир этиш зарурати асосланганга оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 18 августдаги 54-сон буйруғига асосан  «Психологик хизмат» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 25- августдаги 54-а сон маълумотномаси). Натижада интернет ва ижтимоий тармоқларнинг шахс шаклланишидаги аҳамияти ва унинг салбий хусусиятларини психологик жиҳатдан таҳлил этиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish