Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишанов Санжар Юлдибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Судъялар касбий фаолиятини такомиллаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05-Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P509.
Илмий раҳбар: Атабаева Наргис Батировна, психология фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Хаитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор;       Назаров Азамат Соттарович, психология  фанлари бўйича фалсафа доктори PhD.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади судъялар касбий фаолиятининг ижтимоий-психологик хусусиятларини эмпирик жиҳатдан ўрганиш ҳамда улар фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
судя фаолиятига суд жараёни билан боғлиқ ижтимоий-психологик омилларнинг таъсири натижасида ижтимоий идентификация ва қадриятларга боғлиқ «ментор», «конвейр» шахс типологиясида эмоциялар (қўрқув, бефарқлик)нинг психофизиологик (чарчоқ, жисмоний зўриқиш) ҳолатларга дисфунксионал таъсири кучлилиги туфайли касбий психологик установка ва тайёргарликнинг устувор тарзда ифодаланиши далилланган;
касбий профессионалликни судялар фаолиятида даражавий ифодаланиши «фаолиятга қизиқувчанлик», «фаолият стратегиясини аниқлашга интилиш», «муваффақиятга интилиш», «ҳаётий бўшлиқларини компенсациялаш», «эмоционаллик»нинг дихотомик таъсири сабабли уларнинг ҳаёт мазмуни (экзистенсия) билан боғлиқ фарқларни дифференциаллаш асосида далилланган;
судялар ижтимоий-психологик портрети намоён бўлишига ирода кучининг субъектив локализациясини таъсири «ҳаётий донолик» ва «устувор  қадриятлар», «ўз-ўзини баҳолаш», «яхши ва содиқ дўстларнинг мавжудлиги» ва «бошқарув услуби», «субъектив назорат», «психик ҳолат» ва «ривожланиш», «эркинлик»нинг шаклланишини таъминлаганлиги туфайли қадриятлар йўналганлиги дифференциациясига тўғри пропорсионал эканлиги асосланган;
судя касби структуравий йўналганлиги модели релаксация, визуализация, вербал ўз-ўзига таъсир этиш, аутоген медитация, идентификация, рефлекция, эмпатия, антиципацияни фаолиятли детерминантларга боғлиқ равишда фаоллаштириш муҳимлигига кўра когнитив, коммуникатив, эмоционал, интерактив, регулятив соҳаларга интегратив таъсир этиш механизмлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Судъялар касбий фаолиятини такомиллаштиришнинг психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
судя фаолиятига суд жараёни билан боғлиқ ижтимоий-психологик омилларнинг таъсири натижасида ижтимоий идентификация ва қадриятларга боғлиқ «ментор», «конвейр» шахс типологиясида эмоциялар (қўрқув, бефарқлик)нинг психофизиологик (чарчоқ, жисмоний зўриқиш) ҳолатларга дисфунксионал таъсири кучлилиги туфайли касбий психологик установка ва тайёргарликнинг устувор тарзда ифодаланиши далилланганлигига оид илмий маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 18 августдаги 53-сон буйруғига асосан «Юридик психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 25 августдаги 53а-сон маълумотномаси). Натижада судланувчининг амалга оширган жинояти учун ҳукм чиқариш ижтимоий-психологик омилларга боғлиқлиги ҳамда судянинг суд жараёнидаги ҳиссий ҳолатини аниқлаш имконияти яратилган;
касбий профессионалликни судялар фаолиятида даражавий ифодаланиши «фаолиятга қизиқувчанлик», «фаолият стратегиясини аниқлашга интилиш», «муваффақиятга интилиш», «ҳаётий бўшлиқларини компенсациялаш», «эмоционаллик»нинг дихотомик таъсири сабабли уларнинг ҳаёт мазмуни (экзистенсия) билан боғлиқ фарқларни дифференциаллаш асосида далилланганлигига оид илмий таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 18 августдаги 53-сон буйруғига асосан  «Касб психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 25 августдаги 53а-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида илк бор лавозимга тайинланган ва навбатдаги муддатга тайинланган судяларнинг ҳаёти мазмунидаги фарқларни уларнинг натижаларини дифференциаллаш мезонлари асосланган;
судялар ижтимоий-психологик портрети намоён бўлишига ирода кучининг субъектив локализациясини таъсири «ҳаётий донолик» ва «устувор «қадриятлар», «ўз-ўзини баҳолаш», «яхши ва содиқ дўстларнинг мавжудлиги» ва «бошқарув услуби», «субъектив назорат», «психик ҳолат» ва «ривожланиш», «эркинлик»нинг шаклланишини таъминлаганлиги туфайли қадриятлар йўналганлиги дифференциациясига тўғри пропорсионал эканлиги асосланганлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили  18 августдаги 53-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 25 августдаги 53а-сон маълумотномаси). Натижада терминал ва инструментал қадриятларга судялар муносабатидаги фарқларни ҳамда судянинг психологик портретининг интеграл мезонлари асосланган;
судя касби структуравий йўналганлиги модели релаксация, визуализация, вербал ўз-ўзига таъсир этиш, аутоген медитация, идентификация, рефлекция, эмпатия, антиципацияни фаолиятли детерминантларга боғлиқ равишда фаоллаштириш муҳимлигига кўра когнитив, коммуникатив, эмоционал, интерактив, регулятив соҳаларга интегратив таъсир этиш механизмлари асосида такомиллаштирилганига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 18 августдаги 53-сон буйруғига асосан «Юридик психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 25 августдаги 53а-сон маълумотномаси). Натижада судя касбий фаолиятини такомиллаштириш модели яратилган ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish