Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураева Нозима Орифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали юрак етишмовчилиги коморбид ҳолатларда кечганда буйракдаги ўзгаришлар ва уларга комплекс муолажалар таъсири» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1151.
Илмий раҳбар: Собиров Мақсуд Отабаевич, тиббиёт фанлари  доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат     тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Равшанбек Бобожанович, тиббиёт  фанлари доктори, профессор;  Шодиқулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурункали юрак етишмовчилиги қандли диабет билан коморбидликда ва усиз кечганда улар негизида ривожланган сурункали буйрак касаллигида юрак-буйрак функционал ҳолати ва фиброз жараёнларига таъсир қилувчи даво чораларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали юрак етишмовчилиги қандли диабет билан коморбидликда кечганда ривожланган сурункали буйрак касаллигида глюкоза-натрий симпортер-2 вакили дапаглифлозин ва этилметилгидроксипиридин сукцинат (мексидол)нинг юрак ичи гемодинамикасига ижобий таъсири исботланган;
сурункали юрак етишмовчилиги қандли диабет билан коморбидликда кечганда ривожланган сурункали буйрак касаллигида дапаглифлозинни ва этилметилгидроксипиридин сукцинат(мексидол)нинг буйраклар функционал ҳолатига самарали таъсири аниқланган;
сурункали юрак етишмовчилиги қандли диабет билан коморбидликда кечганда улар негизида ривожланган сурункали буйрак касаллигида юрак ичи гемодинамика ва буйраклар функционал ҳолати муштаракликда кечиши исботланган;
илк маротаба сурункали юрак етишмовчилиги қандли диабет билан коморбидликда кечганда ривожланган сурункали буйрак касаллигида дапаглифлозин ва этилметилгидроксипиридин сукцинат (мексидол)нинг буйраклардаги фиброз жараёнларини ривожланишини секинлаштирувчи таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 10 июлдаги 23-Z/047-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси буйруқ (06.01.2022й.; №19), ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят минтақавий филиали буйруқ (01.02.2022 й.; №24) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндашув сурункали юрак етишмовчилиги қандли диабет мавжуд бўлган беморларда сурункали буйрак касаллигида юракнинг чап қисмидаги ўзгаришларни эрта ташхислаш, даво чоралари самарадорлигини ошириш, ҳамда кузатиладиган оғир асоратларини олдини олиш имкониятини беради ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди ҳамда уларнинг меҳнатга лаёқатини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:сурункали юрак етишмовчилиги қандли диабет билан коморбидликда кечганда ривожланган сурункали буйрак касаллиги мавжуд беморларда чап қоринча дисфункцияси белгиларини эрта аниқлаш орқали юракнинг бошқа касалликларининг дифференциал диагностикаси учун зарур бўлган  лаборатор маркерлар ( тропонин-70.000), асбобий текширувлар (ВЭМ- 90.000) ва тор мутахассислар кўриклари (ҳар бир мутахассис кўриги 22.000 сўмдан , жами 66.000 сўм) учун керак бўладиган ортиқча сарф-харажатлар ҳисобига иқтисод қилишга эришилган.
иккинчи илмий янгилик: сурункали юрак етишмовчилиги қандли диабет билан коморбидликда кечганда ривожланган сурункали буйрак касаллигида дапаглифлозинни ва этилметилгидроксипиридин сукцинат(мексидол)нинг буйраклар функционал ҳолатига самарали таъсири тасдиқланган. Юқоридаги даво муолажани тадбиқ қилиш буйрак етишмовчилиги терминал босқичи келиб чиқиши ва гемодиализга муҳтож беморлар сони камайиши  имконини беради..Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси буйруқ (06.01.2022й.; №19), ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят минтақавий филиали буйруқ (01.02.2022 й.; № 24) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали буйрак касаллиги кечишининг оғирлашиши хавф омилларини эрта аниқлашга ёрдам беради; сурункали буйрак етишмовчилиги профилактика усулларини оптималлаштиради; гемодиализ муолажасига муҳтож беморлар сонини камайтиради; СЮЕ қандли диабет 2 тур билан касалланган беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди ва уларнинг меҳнатга лаёқатини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гемодиализ муолажаси бир сеанси 1 нафар бемор учун бюджет ҳисобида 265 000 сўмга тенг. Терминал буйрак етишмовчилиги билан касалланган бемор ҳафтасига 3 маротаба, ойига 12 маротаба, йилига 144 та сеанс олиши лозим. Бу эса йилига 1 нафар бемор учун 38 160 000 сўмни ташкил этади.  
учинчи илмий янгилик: сурункали юрак етишмовчилиги қандли диабет билан коморбидликда кечганда улар негизида ривожланган сурункали буйрак касаллигида юрак ичи гемодинамика ва буйраклар функционал ҳолати муштаракликда кечиши исботланган; Сурункали юрак етишмовчилиги қандли диабет мавжуд беморларда TGF β1 билан ИЛ-6 сезиларли ва цистатин-С билан кучли мусбат, коптокчалар фильтрация тезлиги ва чап қоринча қон отиш фракцияси билан кучли манфий, чап қоринча миокард вазни билан ўртача мусбат корреляцион боғлиқлик қайд этилди. Ушбу боғиқликлар қoндa ТGF-β1 кoнцeнтрaцияси oшишига ҳамоҳанг буйрaк ва юракда фибрoз жaрaёнлари ривожланишини кўрсатади. Илмий янгиликнинг аҳамияти: сурункали юрак етишмовчилиги қандли диабет билан коморбидликда кечганда ривожланган сурункали буйрак касаллигини комплекс даво негизида дапаглифлозин ва этилметилгидроксипиридин сукцинат (мексидол)ни қўллаш ушбу беморларда чап қоринча ремоделланиши сусайиши, нейрогуморал омиллар, жумладан яллиғланиш олди цитокинлари фаоллигининг пасайиши юрак ичи гемодинамикаси ва буйрак коптокчалар фильтрациясига ижобий таъсири билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси буйруқ (06.01.2022й.; №19), ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят минтақавий филиали буйруқ (01.02.2022 й.; № 24) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндашув сурункали юрак етишмовчилиги қандли диабети мавжуд бўлган беморларда сурункали буйрак касаллигида юракдаги ва буйраклардаги ўзгаришларни эрта ташхислаш, даво чоралари самарадорлигини ошириш, ҳамда кузатиладиган оғир асоратларини олдини олиш имкониятини беради ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди ҳамда уларнинг меҳнатга лаёқатини оширади; амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларга беморларни даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашув имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мақсадсиз дори-дармонларнинг қўлланилишини олдини олиш беморлар шифохонада даволанадиган кунларининг камайишига олиб келади. Беморнинг шифохонада даволаниш кунининг камайтирилиши ҳам дори-дармонларнинг харажатини камайтиради. 1 нафар бемор учун 1 кунга керак бўладиган кунлик харажат Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлимида ўртача хўжалик ҳисобидан даволанаётган бемор учун 175.000 сўм, бюджет ҳисобидан даволанаётган бемор учун еса 150.000 сўмни ташкил этади. Шифохонада даволаниш 9 кундан 5 кунга камайтирилиши бир бемор учун хўжалик ҳисобидан 700.000 сўм, бюджет ҳисобидан еса 600 минг сўмнинг тежалишига олиб келади.
 тўртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг аҳамияти: сурункали юрак етишмовчилиги қандли диабет билан коморбидликда кечганда ривожланган сурункали буйрак касаллигини комплекс даво негизида дапаглифлозин ва этилметилгидроксипиридин сукцинат (мексидол)ни қўллаш буйракдаги фиброз жараёнларни барқарорлаштириши билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда даво негизида фиброз маркерларининг фаоллигини статистик аҳамиятли даражада пасайиши, беморлар жисмоний юкламаларга чидамлилиги ва клиник ҳолатини яхшиланиши, ҳаёт сифати кўрсаткичларининг ижобий томонга ўзгаришига олиб келди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: танланган даво фонида беморларнинг меҳнат  лаёқатсизлик  муддатини  қисқаради. Даволаш  усули  тадбиқ  этилгунга  қадар  беморнинг ушбу ҳасталик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик кунлари ўртача сони 9 кун, даволаш  усули  тадбиқ  этилгандан  сўнг  беморнинг  ушбу ҳасталик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик кунлари ўртача сони 5 кунни ташкил этди. Давлат томонидан меҳнатга лаёқатсизлик бўйича бериладиган мояна, сўм/кун-180.000 сўмни ташкил этади. Меҳнатга лаёқатсизлик кунларининг қисқариши  ўртача 4 кунни  ташкил этса, давлат томонидан меҳнатга лаёқатсизлик бўйича бериладиган мояна, сўм/кун- 720.000 сўмга иқтисод қилинади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Сурункали юрак етишмовчилиги коморбид ҳолатларда кечганда буйракдаги ўзгаришлар ва уларга комплекс муолажалар таъсири»  мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 24 мартдаги 04/1720-сон хат юборилган. Сурункали юрак етишмовчилиги коморбид ҳолатларда кечганда буйракдаги ўзгаришлар ва уларга комплекс муолажалар таъсири бўйича олинган тадқиқот натижалари, жумладан Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Республика ихтисослаширилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилоят минтақавий филиали (Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2023 йил 14 апрелдаги 23-х/011-сон хулосаси) амалиётларига жорий этилган. Тадбиқ қилинган натижалар касаллик кечиши эҳтимоллигини аниқлаш, беморларни шифохонада даволаниш кунларини қисқаришига ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшиланишига имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish