Sayt test rejimida ishlamoqda

Шомуродов Шерали Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Масофавий таълим асосида бўлажак менежерларни ахборот компетентлилигини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4259.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Рўзиқулова Нигора Шухратовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади масофавий таълим асосида бўлажак менежерларнинг ахборот компетентлилигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
масофавий таълим асосида бўлажак менежерларни ахборот компетентлилигини ривожлантириш имкониятлари жамиятнинг ижтимоий буюртмасини ўрганиш, шахсга йўналтирилган таълим, шахсий эҳтиёж, янги булутли, аддитив ва 3Д технологиялардан мақсадли фойдаланиш ҳамда дуализм, таркибийлик, селективлик хусусиятлар ва когнитив функсияларни шахсий-касбий ва психологик билимларни ривожлантиришнинг интегратив хусусиятлари уйғунлигини фронтал таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
масофавий таълимда бўлажак менежерларда ахборот компетентликни ривожлантиришнинг ташкилий тузилмавий модели бутун умр давомида ўқиш, касбий ҳаётий фаолиятда мустақил ривожланиш алгоритмини шахсга йўналтириш ҳамда коммуникатив ва техник-технологик компонентлар уйғунлигини тизимли мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
масофавий таълим асосида бўлажак менежерларни ахборот компетентлилигини ривожлантириш имкониятлари технологиялари онлайн таълим платформаси ва унга “Компютер ва ахборот саводхонлик” саҳифасини шакллантириш, компютерли моделлаштириш, тадқиқот-изланишли, ахборот маданиятли салоҳиятни ошириш ҳамда ахборотларни график ёритиш техникаси кластерини босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштирилган;
масофавий таълим асосида бўлажак менежерларни ахборот компетентлилигини ривожлантириш самарадорлиги когнитив-рефлексив, коммуникатив-технологик қобилиятларни шакллантиришга мантиқан ва ижодий ёндашиш, анъанавий ва масофавий таълимда фанлараро, фан ичидаги интеграция тамойилларини шахсга йўналтириш ҳамда интегратив-тизимли, ижтимоий-иқтисодий ёндашувларга кўра таълим мазмуни компонентлари билан ўқув-услубий ва меёрий воситаларни мазмунан яхлитлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак менежерларнинг масофавий таълим асосида ахборот компетентлилигини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
масофавий таълим асосида бўлажак менежерларни ахборот компетентлилигини ривожлантириш имкониятлари жамиятнинг ижтимоий буюртмасини ўрганиш, шахсга йўналтирилган таълим, шахсий эҳтиёж, янги булутли, аддитив ва 3Д технологиялардан мақсадли фойдаланиш ҳамда дуализм, таркибийлик, селективлик хусусиятлар ва когнитив функсияларни шахсий-касбий ва психологик билимларни ривожлантиришнинг интегратив хусусиятлари уйғунлигини фронтал таъминлаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган АИФ 2/15 “Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги Академик Инновациялар Фонди Халқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 9-августдаги 02.07.2945/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак менежерларда ахборот компетентликни шакллантириш ҳамда ривожлантиришга оид методик тавсиялар ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
 масофавий таълимда бўлажак менежерларда ахборот компетентликни ривожлантиришнинг ташкилий тузилмавий модели бутун умр давомида ўқиш, касбий ҳаётий фаолиятда мустақил ривожланиш алгоритмини шахсга йўналтириш ҳамда коммуникатив ва техник-технологик компонентлар уйғунлигини тизимли мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган АИФ 2/15 “Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги Академик Инновациялар Фонди Халқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 9-августдаги 02.07.2945/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак менежерларда ахборот компетентликни шакллантириш ҳамда ривожлантиришга оид дидактик тавсиялар ишлаб чиқишга имконият яратилган;
масофавий таълим асосида бўлажак менежерларни ахборот компетентлилигини ривожлантириш имкониятлари технологиялари онлайн таълим платформаси ва унга “Компютер ва ахборот саводхонлик” саҳифасини шакллантириш, компютерли моделлаштириш, тадқиқот-изланишли, ахборот маданиятли салоҳиятни ошириш ҳамда ахборотларни график ёритиш техникаси кластерини босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган АИФ 2/15 “Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги Академик Инновациялар Фонди Халқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 9-августдаги 02.07.2945/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак менежерларда масофавий таълим асосида ахборот компетентликни шакллантириш ҳамда ривожлантириш самарадорлиги ошган;
масофавий таълим асосида бўлажак менежерларни ахборот компетентлилигини ривожлантириш самарадорлиги когнитив-рефлексив, коммуникатив-технологик қобилиятларни шакллантиришга мантиқан ва ижодий ёндашиш, анъанавий ва масофавий таълимда фанлараро, фан ичидаги интеграция тамойилларини шахсга йўналтириш ҳамда интегратив-тизимли, ижтимоий-иқтисодий ёндашувларга кўра таълим мазмуни компонентлари билан ўқув-услубий ва меёрий воситаларни мазмунан яхлитлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган АИФ 2/15 “Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги Академик Инновациялар Фонди Халқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 9-августдаги 02.07.2945/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак менежерларда масофавий таълим асосида ахборот компетентлилигини шакллантириш ҳамда ривожлантириш имконияти кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish