Sayt test rejimida ishlamoqda

Даминова Гулруҳ Баҳромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида кимё фанини фанлараро алоқа асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3538.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Маҳкамов Музаффар Абдугаппарович, кимё фанлари доктори, профессор; Карлибаева Гулжахон Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида кимё фанини фанлараро алоқа асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга доир методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида кимё фанини фанлараро алоқа асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкониятлари таълимнинг дидактик ва методик хусусиятларини кимё таълим мазмунига вертикал ва горизонтал йўналишда мақбуллаштиришни интенсив кенгайтириш ҳамда фанлараро интегратив қайта алоқасини табиий-илмий саводхонликка қўйиладиган талабларнинг репродуктивлигига кўра прогностик аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида кимё фанини фанлараро алоқа асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги тизимли таҳлил, билимлар синтези фаолиятларини ўз ичига олган фанлараро интегратив ёндашувларнинг методик моделини ривожлантиришга қаратилган тажрибаларнинг дастлабки мониторингини инструментал тўлдирувчи ресурслардан персонал кашфиётга мотивацияловчи инструкцияли жараёнда функсионал даврийликка кўра босқичма-босқич қўллаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида кимё фанини фанлараро алоқа асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш модели илмий-амалий, мустақил-фаолиятли интеграцияни жадаллаштирувчи мобил кимё таълим дастурларини алгоритмик комбинацияланган таълим жараёнида қўллаш ҳамда лингвистик-коммуникатив ва маданий компетентликни рағбатлантирувчи нутқий-коммуникатив ўзакни интенсив шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида кимё фанини фанлараро алоқа асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш жараёни талабаларда интегратив ёндашув кўникмалари шаклланганлигини баҳолаш мезонларини аниқлашга қаратилган гипотезалар классификациясига кўра синхронлаштирилган топшириқлар сериясини оптимал ечимга йўналтириб адаптивлаштириш ҳамда билингвал электрон таълим муҳитида ўқитишнинг педагогик имкониятларини факторли аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида кимё фанини фанлараро алоқадорлик асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаларида кимё фанини фанлараро алоқа асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкониятлари таълимнинг дидактик ва методик хусусиятларини кимё таълим мазмунига вертикал ва горизонтал йўналишда мақбуллаштиришни интенсив кенгайтириш ҳамда фанлараро интегратив қайта алоқасини табиий-илмий саводхонликка қўйиладиган талабларнинг репродуктивлигига кўра прогностик аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар «Кимёда фанлараро интеграция» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг (2020-йил 30-декабр 429-сонли буйруғи асосида берилган 429-317 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ушбу ўқув қўлланма талабаларнинг кимёга оид билимларини ҳамда таълим жараёнида интегратив ёндашувга оид кўникмаларини шаклланиш имкони кенгайтирилган;
 олий таълим муассасаларида кимё фанини фанлараро алоқа асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги тизимли таҳлил, билимлар синтези фаолиятларини ўз ичига олган фанлараро интегратив ёндашувларнинг методик моделини ривожлантиришга қаратилган тажрибаларнинг дастлабки мониторингини инструментал тўлдирувчи ресурслардан персонал кашфиётга мотивацияловчи инструкцияли жараёнда функсионал даврийликка кўра босқичма-босқич қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «Органик кимёдан лаборатория машғулотлар» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 27-март 68-сонли буйруғи асосида берилган 68-841 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада кимё таълимини фанлараро интеграциялаш асосида ташкил этишнинг дидактик таъминоти такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
олий таълим муассасаларида кимё фанини фанлараро алоқа асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш модели илмий-амалий, мустақил-фаолиятли интеграцияни жадаллаштирувчи мобил кимё таълим дастурларини алгоритмик комбинацияланган таълим жараёнида қўллаш ҳамда лингвистик-коммуникатив ва маданий компетентликни рағбатлантирувчи нутқий-коммуникатив ўзакни интенсив шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар «Кимёда фанлараро интеграция» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг (2020-йил 30-декабр 429-сонли буйруғи асосида берилган 429-317 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг интегратив ёндашувга оид кўникмаларини шакллантириш борасида ижобий натижаларга ҳамда таълим самарадорлигини оширишга эришилган;
олий таълим муассасаларида кимё фанини фанлараро алоқа асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш жараёни талабаларда интегратив ёндашув кўникмалари шаклланганлигини баҳолаш мезонларини аниқлашга қаратилган гипотезалар классификациясига кўра синхронлаштирилган топшириқлар сериясини оптимал ечимга йўналтириб адаптивлаштириш ҳамда билингвал электрон таълим муҳитида ўқитишнинг педагогик имкониятларини факторли аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «Органик кимёдан лаборатория машғулотлар» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 27-март 68-сонли буйруғи асосида берилган 68-841 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада кимё таълимини фанлараро интеграциялар асосида ташкил этишнинг дидактик мазмунини такомиллаштиришга шароит яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish