Sayt test rejimida ishlamoqda

Негматова Малика Носир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тўқимачилик буюмларини бўяш учун махаллий хомашёлар асосида композицион материалларнинг самарали таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т3796.
Илмий раҳбар: Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Юлчиева Сурайё Бахромовна,техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Аманов Мухтор Рахматович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик материалларини бўяш учун маҳаллий хомашёдан композицион материалларнинг самарали таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқилган бўёвчи композиция сувда яхши эриб, пахта матосини синтетик бўёқлардан фойдаланмасдан бўяш жараёни аниқланган;
композиция асосида олинган бўялган тола ва матоларнинг ранглари турли хил физик- кимёвий таъсирларга ва юқори мустаҳкамликка эгалиги аниқланган;
пахта толаси ва матони дастлабки қайта ишлаш, жумладан ювиш, оқартириш ва бўяш жараёнларининг таркиб ва тартибларини дастлабки саралаш жараёнига боғлиқ равишда тузиш илмий асосланган;
пахта толаси ва матони бошланғич хоссаларига мос равишда уларни пардозлашга тайёрлаш жараёнининг технологик регламенти ишлаб чиқилган;
пахта целлюлозаси билан бўёвчи композициянинг ўзаро таъсир механизми илмий асосланган;
композиция билан бўялган пахта матосининг колористик кўрсаткичлари, бўёвчи композициянинг концентрацияси ва рН муҳитига мос равишда бошқариш имконияти аниқланган;
композиция билан тола ва газламаларни бўяш, бўяш жараёнининг вақтини қисқартиради, бу эса ўз навбатида матонинг физик-механик хусусиятларига ижобий таъсир кўрсатиб, ишлаш самарадорлигини ошириши ва ресурсларни тежаши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тўқимачилик материалларини бўяш учун маҳаллий хомашёдан композицион материалларнинг самарали таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқилган бўёвчи композициялар «TashTib-Tex» МЧЖ корхонасида пахта, визкоза матоларини бўяшда жорий этилган (“O`ZTO`QIMACHILIKSANOAT” уюшмасининг 2023 йил 31 июлдаги 03/25-1658-сон маълумотномаси). Натижада, тўқимачилик материалларини бўяш муддатини 2,5-3 баравар қисқартириш имконини берган;
тавсия этилаётган бўёвчи композиция билан пахта матосини бўяш технологияси «TashTib-Tex» МЧЖ корхонасида тўқимачилик матоларини бўяшда жорий этилган (“O`ZTO`QIMACHILIKSANOAT” уюшмасининг 2023 йил 31 июлдаги 03/25-1658-сон маълумотномаси). Натижада, бўялган пахта матосининг колористик кўрсаткичларини, бўёвчи композициянинг концентрациясини ва рН муҳитини мос равишда бошқариш имконини берган;
маҳаллий хомашё асосида бўёқ композицияларини янги таркибини олишнинг ишлаб чиқилган технологик регламенти (ТР-01-2023-МХТК-КР) «TashTib-Tex» МЧЖ корхонасида жорий этилган (“O`ZTO`QIMACHILIKSANOAT” уюшмасининг 2023 йил 31 июлдаги 03/25-1658-сон маълумотномаси). Натижада, пахта, вискоза ва уларнинг аралашмасини бўяш учун бўёвчи композицияларни олиш ва тўқимачилик матоларини бўяш жараёнида қўллаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish