Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуров Дилмурод Элмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро вилоятининг шўрланишга мойил тупроқлари шароитида ғўзани томчилатиб суғориш технологиясининг самарадорлиги”, 06.01.02 - “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/T3535
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:  
Матякубов Бахтияр Шамуратович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмеджонов Дилмурод Ғуломович - Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти информатика кафедраси мудири, техника фанлари доктори, доцент.Утаев Абдухолиқ Абдурашидович - Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими, техника фанлари фалсафа доктори (PhD).   
Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти (ПСУЕАИТИ).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Бухоро вилоятининг сизот сувлар сатҳи 2,0-2,5 м, сизот сувлари минерализацияси 2,0-3,0 г/л бўлган, кучсиз шўрланган, механик таркибига кўра енгил ва ўрта қумоқ тупроқлари шароитида ғўзани томчилатиб суғориш технологияси элементини такомиллаштириш ва суғориш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда мазкур технологиянинг самарадорлигини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
томчилатиб суғоришда енгил механик таркибли тупроқларда ҳосил бўладиган намланиш контурининг ўлчамлари ва томчилатиб суғоришда тузнинг тўпланишини инобатга олиб, томчилатиб суғориш технологиясининг элементи ҳисобланган-томчилатиб суғориш қувурининг далада жойлашиш схемаси такомиллаштирилган;
Дала тадқиқотлари ва ФАО услубиятига асосан ғўзани томчилатиб суғоришнинг мақбул суғориш тартиби ишлаб чиқилган;
С.М.Алпатьевларнинг эмпирик формулалар асосида эвапотранспирация миқдорларининг ўзаро боғлиқлик даражасини учун чизиқли корреляция коэффициентлари ишлаб чиқилган;  
“Hydrus 1-D” дастури, суғоришга бериладиган сув миқдори ва тупроқ маълумотлари асосида тупроқ фаол қатламининг намланиш чуқурлиги моделлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилоятининг механик таркибига кўра енгил ва ўрта қумоқ, кучсиз шўрланган тупроқлари шароитида ғўзани томчилатиб суғориш технологияси элементини такомиллаштириш ва суғориш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда мазкур технологиянинг самарадорлигини илмий асослашга қаратилган илмий тадқиқот ишлари олиб борилган ва қуйидаги натижаларга эришилган:
Тадқиқотлар Шофиркон тумани “Замини Жалилбобо” (19 га), “Нуриддин Ҳасан” (14 га) фермер хўжаликларининг механик таркибига кўра енгил ва Вобкент тумани “Саид Имом Тилав” (12 га) ва “Шукур Карим” (25 га) фермер хўжаликларининг ўрта қумоқ тупроқларида жами 70 гектар майдонга жорий этилган (Сув хўжaлиги вaзирлигининг 2023 йил 10 майдаги № 03/37-1392-сонли мaълумотномaси). Натижада ғўзани суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-65% режимда томчилатиб суғорилганда мавсумий суғориш меъёри енгил механик таркибли тупроқларда ўртача 3354 м3/га, ўрта қумоқ тупроқларда 3583 м3/га ни ташкил қилган ёки назоратга нисбатан мос равишда 1926 м3/га (ёки 36%) ва 1444 м3/га (ёки 28%) га суғориш суви тежалган. Ғўза ҳосилдорлиги томчилатиб суғорилганда енгил механик таркибли тупроқларда 41,6 ц/га, ўрта механик таркибли тупроқларда 41,0 ц/га бўлиб, назоратга нисбатан мос равишда 10,7 ц/га (ёки 34%) ва 8,8 ц/га (ёки 27%) га ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish