Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимова Хулкар Хамитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларини бошқариш стратегиясини такомиллаштириш», 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2828.
Илмий раҳбар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Иминова Наргиза Акрамовна, иқтисод фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олий таълим муассасасини самарали бошқариш стратегиясини такомиллаштириш бўйича услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаси стратегик бошқаруви модели услубий жиҳатдан бошқарув назорати таркибида таълим муассасаси имкониятларини адолатли (тўгри) баҳолаш ва чегаравий ҳолатлар (вазиятлар) асосида муассаса стратегиясини қайта кўриб чиқиб, уни ўзгартиришга кўра такомиллаштирилган;
стратегик бошқарув самарадорлиги ва фоалият рақобатбардошлигини юқори даражасини сақлаб қолишда олий таълим муассасасини стратегик бошқарув консепсияси таълим иштирокчиларининг шахсий масъулиятини оширишга кўра такомиллаштирилган;
олий ўқув юртларини сифати ва рақобатбардошлигини ошириш ва самарали ривожлантиришни таъминлаш бўйича олий таълим муассасасида стратегик бошқарувнинг самарадорлигини аниқлаш алгоритми услубий жиҳатдан такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларини стратегик бошқарувида мамлакат аҳолиси сониниг купайиши муносабати билан ОТМ муассасаларида таълим олиш даражасига талаб кучайганлиги ва халқаро таълим стандарттларига мослаштириш мақсадида ўқув режалардаги номувофиқлиқларни бартараф этиш орқали  ва баҳолаш тизимидаги  бир хиллилик механизмини  амалиётга жорий этишнинг назарий асослари ўрганилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларини бошқариш стратегиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаси стратегик бошқаруви модели услубий жиҳатдан бошқарув назорати таркибида таълим муассасаси имкониятларини адолатли (тўғри) баҳолаш ва чегаравий ҳолатлар (вазиятлар) асосида муассаса стратегиясини қайта кўриб чиқиб, уни ўзгартириш бўйича услубий таклифдан академик мустақиллик ваколатига кўра Тошкент давлат иқтисодиёт университети бўйича 2022 йил 24 октябрдаги 328-сон буйруғи асосида нашрга рухсат берилган «Ташкилотлар иқтисодиёти» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023 йил 20 январ далолатномаси). Мазкур услубий ёндашув стартегик бошқарув самарадорлигини биринчидан, ўқув-ташкилий, молиявий-иқтисодий, ижтимоий ва бошқарув имкониятларини адолатли (тўғри) баҳолашга кўра стратегияни амалга оширишнинг кейинги босқичлари (вазифалари)ни самарадли ижросини таъминлашга асос яратишга, иккинчидан эса ривожланишнинг ҳар қандай босқичида аввалдан белгилаб қўйилган чегаравий ҳолатлар туғилганига кўра стратегияни қайта кўриб чиқиш ва уни реал имкониятларга кўра мувофиқлаштириш имкониятини яратишга хизмат қилган;
стратегик бошқарув самарадорлиги ва фаолият рақобатбардошлигини юқори даражасини сақлаб қолишда олий таълим муассасаларини стратегик  бошқарув консепсияси   таълим   иштирокчиларининг
шахсий масъулиятини оширишга кўра такомиллаштириш бўйича тавсия ва таклифлар Жаҳон Савдо Ташкилотининг “Глобал Инновацион Индекс - инновацион тараққиёт ўлчови” мавзусидаги илмий лойиҳада технология ва билимлар иқтисодиётининг ривожланиши ҳамда ижодий фаолият натижаларини асослашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 13 июндаги 01/2-129-сон маълумотномаси). Таклиф ва тавсиялардан фойдаланиш олий таълим муассасалари стратегик бошқарувини амалга оширишда унинг самарадорлики ва рақобатбардош кўрсаткичларининг юқори даражасини сақлаб қолишга оид услубий тавсиялар тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
олий ўқув юртларининг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш ва самарали ривожлантиришни таъминлаш бўйича олий таълим муассасасида стратегик бошқарувнинг самарадорлигини аниқлашнинг такомиллаштирилган алгоритми Тошкент давлат иқтисодиёт университети амалиётига Бошқарув кенгашининг 2022 йил 10 июн 10-сон қарори асосида жорий қилинган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023 йил 20 январ далолатномаси). Натижада, олий таълим муассасасини мустақил бошқариш тизими шароитида таълим, ижтимоий ва иқтисодий мақсадларни муштарак йўналитилишига муайян даражада хизмат қилган;
олий таълим муассасаларини стратегик бошқарувида мамлакат аҳолиси сониниг купайиши муносабати билан ОТМ муассасаларида таълим олиш даражасига талаб кучайганлиги ва халқаро таълим стандартларига мослаштириш мақсадида ўқув режадаги номувофиқликларни бартараф этиш орқали ва баҳолаш тизимидаги бир хиллилик механизмини амалиётга жорий этишнинг назарий асослари ўрганилди (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023 йил 20 январ далолатномаси). Таклифнинг жорий қилиниши натижасида ТДИУ активлари 2020 йили 132493 млн.сўмдан 2022 йил 261421 млн.сўмга ошишига муайян даражада имкон яратган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish