Sayt test rejimida ishlamoqda

Салихов Саидамир Алишер ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Корпоратив логистик тизимларни ривожлантириш  асосида экспорт фаолиятини такомиллаштириш (“мева – сабзавот маҳсулотлари”мисолида)”, 08.00.13–“Менежмент” ихтисослик бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/ Iqt2825
Илмий раҳбари: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Акром Абдиевич Хашимов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диёра Махмуд қизи Усманова иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида корпоратив логистик тизимларни такомиллаштириш  бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Озиқ-овқат маҳсулотларини узлюксиз ва барқарор нархларда экспорт қилишда транспорт ташувлари, омборхона операциялари, захираларни бошқариш тизими таркибидаги логистик хизматлар диверсификациясини янги хизмат турларини мустақил жараён сифатида спецификациялаш асосида кенгайтириш орқали замонавий корпоратив логистик тизим яратиш таклифи асосланган.
Логистика марказлари ҳамда музлаткич омборларидан маҳсулотларни экспорт қилиш жараёнида Хитой – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон транзит коридорларидан фойдаланишда транспорт ёʼлакларидаги муқобил ҳаракат узлюксизлигини таʼминлаш таʼсирида вақт сарфи ҳамда ҳаракатнинг тўхтаб қолиш рискларини “захира ёʼналиш / воситалар мувофиқлиги” ёрдамида минималлаштириш орқали табиий ёʼқотишларни қисқартириш таклифи асосланган.
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи юридик ва жисмоний шахс кўринишидаги хўжалик юритувчи субектлар ўртасида давлат-хусусий шерикликдаги корпоратив муносабатларда маҳсулот тайёрлаш-сақлаш-ташиш жараёнларининг “энг қуйи таннархни таʼминлаш” ёндашуви асосида мева-сабзавот маҳсулотларини узлюксиз ва барқарор нархларда экспортга етказиб бериш таклифи асосланган
Эконометрик таҳлил асосида корпоратив логистик тизимнинг  мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига таъсирини 2030 – йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналарда олиб борилган изланишлар натижасида мева - сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантиришда логистик бошқарув усулини жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида қуйидагилар амалиётга жорий этилди:
    Озиқ-овқат маҳсулотларини узлюксиз ва барқарор нархларда экспорт қилишда транспорт ташувлари, омборхона операциялари, захираларни бошқариш тизими таркибидаги логистик хизматлар диверсификациясини янги хизмат турларини мустақил жараён сифатида спецификациялаш асосида кенгайтириш орқали замонавий корпоратив логистик тизим яратиш таклифи асосланган.
    Мазкур илмий янгилик бўйича таклифлар “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг мева-сабзавот ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини узлюксиз ва барқарор равишда истеʼмолчиларга етказиш занжирини ташкил қилишда амалий ёрдам бериб, замонавий корпоратив тизим яратилиши натижасида озиқ-овқат захираларидан самарали фойдаланиш даражасини 6 фоизга қадар ошириш имконини яратди. (“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 25.07.2023 йилдаги 01-01/177-сонли маълумотномаси).
Логистика марказлари ҳамда музлаткич омборларидан маҳсулотларни экспорт қилиш жараёнида Хитой – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон транзит коридорларидан фойдаланишда транспорт ёʼлакларидаги муқобил ҳаракат узлюксизлигини таʼминлаш таʼсирида вақт сарфи ҳамда ҳаракатнинг тўхтаб қолиш рискларини “захира ёʼналиш / воситалар мувофиқлиги” ёрдамида минималлаштириш орқали табиий ёʼқотишларни қисқартириш таклифи асосланган.    
Ушбу илмий янгиликни амалиётга татбиқ этиш орқали мамлакатимизда фаолият юритаётган логистика марказлари томонидан маҳсулотларни экспорт қилиш жараёнини янги босқичга олиб чиқди ҳамда янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларининг табиий ёʼқолишлари 10 фоизга қадар камайишига эришилди. (“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 25.07.2023 йилдаги 01-01/177-сонли маълумотномаси).
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи юридик ва жисмоний шахс кўринишидаги хўжалик юритувчи субʼектлар ўртасида давлат-хусусий шерикликдаги корпоратив муносабатларда маҳсулот тайёрлаш-сақлаш-ташиш жараёнларининг “энг қуйи таннархни таʼминлаш” ёндашуви асосида мева-сабзавот маҳсулотларини узлюксиз ва барқарор нархларда экспортга етказиб бериш таклифи асосланган.
 Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши 2022 йилда 2 миллион 749 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт қилинишига қисман таʼсир қилиб, бу 2021 йилга нисбатан 11 фоизга кўп. 2023 йилнинг олти ойи давомида эса Ўзбекистон Республикасида қиймати қарийб 760,2 миллион долларга тенг бўлган 1,2 миллион тонна мева-сабзавотлар экспорт қилинган бўлиб, мазкур кўрсаткичларнинг ошишида маҳсулот тайёрлаш-сақлаш-ташиш жараёнларининг “энг қуйи таннархни таʼминлаш” ёндашувининг ўрни бор. (“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 25.07.2023 йилдаги 01-01/177-сонли маълумотномаси).
Эконометрик таҳлил асосида корпоратив логистик тизимнинг  мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига таъсирини 2030 – йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилди.
Мазкур илмий янгилик Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан қабул қилинди. Натижада Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш учун асосий таклифлар шакллантирилди. (“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 21.12.2022 йилдаги 04-01/27-сонли маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish