Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаабдуллахожиева Одинахон Усмонжон қизининг
фалсафа доктори ( PhD ) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри ( илмий даража бериладиган фан тармоғи номи ): “Сурункали вирусли гепатит В ларда  ҳомиладорлик асоратларининг комплекс профилактикаси ва вирусга қарши жавобнинг иммуногенетик механизмлар”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология    (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2PhD/Tib815.
Илмий раҳбар: Зуфарова Шахноза Алимжановна, тиббиёт фанлари доктори,профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Ҳамдамова Мухайё Тўхтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тожикистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасидаги дипломдан кейинги таълим институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: вирусга қарши жавобнинг иммуногенетик патогенезини ўрганиш, сурункали вирусли гепатитда ташҳисот алгоритмини ва ҳомиладорлик асоратларининг олдини олиш тамойилларини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали гепатит В вирусига чалинган ҳомиладорларда IL-28 В генининг rs 12979860 T ҳамда rs 80999917 G полиморфизми аниқланиши улардаги жигар фибрози ривожланиши ва прогрессиялашувининг башоратловчи предиктор эканлиги исботланган;
ҳомиладорликнинг дастлабки босқичларда ҳомиладор аёлларда сурункали вирусли гепатит В ларда интерферон гамма ва интерферон лямбда фаоллигининг пасайиши хужайра иммунитетининг пасайишига ва вирус репликациясининг фаоллашувига олиб келиши исботланган;
интерферон гамма ва интерферон лямбда миқдорининг камайиши, фиброзга ўтиш билан бирга жигарнинг функционал бузилишларини ривожланишида патогенетик роли изоҳланган;
ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврда асоратларни ривожланишининг олдини олишни ҳисобга олган ҳолда ҳомиладор аёлларни олиб бориш тактикасининг алгоритми модификацияланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 14 апрелдаги 23-Z/020-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: сурункали вирусли гепатит В билан хасталанган барча хомиладор аёлларда махсус генетик текширув ўтказмасдан, жигарни фиброзланиш даражасини аниқлаш учун барча сурункали вирусли гепатит В мавжуд хомиладор аёлларда жигар эластография текшируви ўтказиш орқали иқтисод қилинади. Хулоса: IL-28 гени полиморфизми исботланган ҳомиладор аёлларда жигарда морфологик ўзгаришлар кузатилганлиги исботланган. Бунга кўра 1 нафар хомиладор учун генетик текширув 450 000 сўмни, эластография текширув 150 000 сўмни ташкил қилади. IL-28 гени полиморфизми билан жигарни фиброзланиш даражаси бир бирига бевосита боғлиқлигини инобатга олган холда, вирусли гепатит В мавжуд хомиладорларга факатгина эластография текшируви тайинланиши асосида бюджетдан ташқари маблағлардан ҳар бир бемор ҳисобига  300 000 сўм иқтисод қилишга имкон беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « Сурункали вирусли гепатит В ларда хомиладорлик асоратларининг комплекс профилактикаси ва вирусга қарши жавобнинг иммуногенетик механизмлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 29 августдаги 14-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: сурункали вирусли гепатит В бўлган ҳомиладор аёлларда, ҳомиладорликнинг дастлабки босқичларида ИФН гамма ва ИФН лямбда фаоллигининг пасайиши, хужайра иммунитетининг пасайишига ва вирус репликациясининг кучайишига олиб келади. Шу ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳомиладор аёлларда 1 триместерда интерферонлар кўрсаткичларини аниқлаш учун тахлиллар ўтказиши мақсадга мувофиқ. Бу ҳолат ҳомиладор аёлларда ва чақалоқларда кузатиладиган асоратларни олдини олиш орқали дори дармонга сарфланадиган харжатлар тежалади, яъни бир нафар бемор учун бюджет ҳисобидан 110 000 сўм, бюджетдан ташқари 140 000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилади.  Хулоса: Сурункали вирусли гепатит В бўлган ҳомиладор аёлларда ИФН гамма ва ИФН лямбда кўрсаткичларини ҳомиладорликнинг эрта босқичларида текширувлар ўтказилди, эрта даволаш профилактик чора тадбирлари ўтказилди ва аёлларда ва ҳомилада кузатиладиган асоратларни олди олинди. Бу ҳолат 1 нафар бемор ҳисобига аниқланганда, кунлик ҳисобига 250 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « Сурункали вирусли гепатит В ларда ҳомиладорлик асоратларининг комплекс профилактикаси ва вирусга қарши жавобнинг иммуногенетик механизмлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 29 августдаги 14-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: СГВ бўлган ҳомиладор аёлларда,жигарда кузатилган морфофункционал ўзгаришлар эрта аниқланди ва даволаш профилактик чора тадбирлари,туғруқгача бўлган даврда динамик назорат остида ўтказилди. Натижада ҳомила ва ҳомиладор аёл томонидан туғруқ вақтида ва туғруқдан кейин асоратлар кузатилмади.Бу ўз навбатида аёлларда туғруқхонада туғруқдан кейинги даврда туғруқҳонада қолиш муддатини қисқартирди ва асоратларни кам кузатилганлиги ҳисобига қўшимча дори воситаларига эхтиёж сезилмайди. Яъни стационар кунлар қисқариши хисобига бюджет маблағларидан  214 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан 317 200 сўм  иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: Олинган маълумотларга асосланиб, СГВ билан касалланган ҳомиладор аёлларда интерферон даражасининг пасайиши, функционал бузилишлар ва жигар фиброзининг ривожланишида асосий рол ўйнайди. Шунинг учун СВГВ бўлган барча ҳомиладор аёлларда жигарнинг морфоструктур тузилмасини зарарланганлик даражасини аниқлаш учун жигарнинг фиброэластометрия текширувини ўтказилиши шарт. Бунинг натижасида ўртача ҳисобдан ҳар бир ҳомиладор аёл ҳисобига 531 000 сўмдан иқтисод қилиши имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « Сурункали вирусли гепатит В ларда хомиладорлик асоратларининг комплекс профилактикаси ва вирусга қарши жавобнинг иммуногенетик механизмлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 29 августдаги 14-сонли хат юборилган.
 тўртинчи илмий янгилик: сурункали гепатит В бўлган ҳомиладор аёлларда,ҳомиладорликни олиб бориш учун ишлаб чиқилган ва таклиф қилинган алгоритм,перинатал асоратлар частотасини 13,8 % га ва акушерлик асоратлар частотасини 8,3 % га статистик жиҳатдан аҳамиятли камайтиришга имкон берган,бу эса юқори иқтисодий самарадорликка эришишга имкон берди. Амалиётга тадбиқ этилган алгоритмга асосланиб лаборатория-инструментал текширувни амалга ошириш, эрта ҳомиладорлик давридан бошлаб жигар асоратлари ривожланишининг медикаментоз профилактикасини ўтказиш, анамнезда СГВ билан касалланган ҳомиладор аёллар учун индивидуал акушерлик тактикасини ишлаб чиқиш орқали перинатал натижаларни яхшилаш ва перинатал касалликларни камайтиришга мувофик бўлдик. Натижада ҳар бир ҳомиладор аёл учун ҳомиладорик даврида бюджет ҳисобидан 1 425 600 сўм, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 2 811 000 сўм иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: Шундай қилиб, СГВ билан касалланган ҳомиладор аёлларда фиброз даражасини аниқлаш учун инвазив бўлмаган методика ҳисобланган жигар функциясининг биокимёвий белгиларини ўз ичига олган кенг қамровли текширув ўтказилди. СГВ билан касалланган ҳомиладор аёлларни даволашда "Гептронг" препаратини тайинлаш керак - биринчи 6 кун давомида мушак ичига 6 мл, сўнгра жигар шикастланиш даражасига қараб 10-15 кун давомида ҳар куни мушак ичига 3.0 млдан юборилди.  Қилинган алгоритм орқали СВГВ (сурункали вирусли гепатит В) бўлган ҳомиладор аёлларни олиб борилганида, ўртача ҳисобда ҳар бир аёлдан                    4 236 000 сўм миқдорида иқтисод қилинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали вирусли гепатит В ларда хомиладорлик асоратларининг комплекс профилактикаси ва вирусга қарши жавобнинг иммуногенетик механизмлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 29 августдаги 14-сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish