Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашидова Дурдона Ахад қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миокарднинг некротик зарарланишидаги бузилишларни коррекциялашда бириктирувчи тўқима аминокислоталарининг самарадорлиги», 03.00.01 – Биокимё (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2038.
Илмий раҳбар: Юлдашев Насирджан Мухамеджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Сабирова Рихси Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматалогия институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибада миокарднинг некротик зарарланишида миокардда ва бутун организмда кузатиладиган бузилишларни бартараф қилишда глицин ва пролин аминокислоталарининг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глицин аминокислотасининг ишемик жараённинг зарарли омилларига (гипоксия, стресс, оксидловчи стресс) организмнинг резистентлигини оширишда самарадорлиги исботланган;
тажрибавий миокард инфаркти модели динамикасида миокарднинг некротик шикастланиши ривожланишида глицин, пролин ва глицин, пролин, аскорбин кислота аралашмасининг кардиопротектив таъсири исботланган;
тажриба шароитида коронар-окклюзив миокард инфаркти бўлган ҳайвонларда глициннинг эндотоксемия ва гипоксия даражасига, шунингдек оксидловчи стрессни коррекцияловчи таъсири исботланган;
миокард инфаркти бўлган беморларда миокарднинг некротик шикастланиш даражаси ва қон зардобидаги глицин миқдори ўртасида тескари боғлиқлик исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 9 июндаги 03/044-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий  этиш бўйича Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 9 декабрдаги 03/2569-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: глицин аминокислотасининг ишемик жараённинг зарарли омилларига (гипоксия, стресс, оксидловчи стресс) организмнинг резистентлигини оширишда самарадорлиги исботлангани Тошкент тиббиёт академиясининг олий таълим муассасалараро илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (03.12.2022 й.; №12) ҳамда Фарғона жамоат саломатлиги институтининг илмий тадқиқот лабараторияси бўйича (03.01.2023 й.; №43-I-05) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: глицин аминокислотасининг организмда гипоксия ва гиперадреналинемия туфайли юзага келадиган юрак ишемик касаллиги ва миокард инфарктида организмнинг чидамлилигини ошириши ва ҳаёт давомийлигига ижобий таъсир этиши туфайли салбий асоратлар ва ўлим кўрсаткичини камайтирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилаётган глицин аминокислотасидан антигипоксант препарат сифатида фойдаланиш натижасида қиммат хорижий дори восталар талаб этилмаслиги ҳисобига даволашга кетадиган ўртача кунлик харажатни 8194,5 сўмга иқтисод қилишга эришилган (хорижиий дори воситаси мексидол нарҳи ўртача 111500 сўмни, тавсия қилинаётган глицин аминокислотаси нарҳи 2800 сўмни ташкил қилади). Хулоса: миокард инфарктида 1 ойлик даволаш курсида таклиф этилган даволаш тартибидан фойдаланиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 245835 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
икинчи илмий янгилик: тажрибавий миокард инфаркти модели динамикасида миокарднинг некротик шикастланиши ривожланишида глицин, пролин ва глицин, пролин, аскорбин кислота аралашмасининг кардиопротектив таъсири исботлангани Тошкент тиббиёт академиясининг олий таълим муассасалараро илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (03.12.2022 й.; №12) ҳамда Фарғона жамоат саломатлиги институтининг илмий тадқиқот лабараторияси бўйича (03.01.2023 й.; №43-I-05) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилаётган аминокислоталар глицин ва пролин, ва уларнинг аскорбин кислота билан аралашмасини қўллаб миокарддаги репарацияни жадаллаштириши орқали даволаш сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилаётган глицин аминокислотасидан метаболик препарат сифатида фойдаланиш натижасида қиммат хорижий дори восталар талаб этилмаслиги ҳисобига даволашга кетадиган ўртача кунлик харажатни 8194,5 сўмга иқтисод қилишга эришилган (хорижиий дори воситаси мексидол нарҳи ўртача 111500 сўмни, тавсия қилинаётган глицин аминокислотаси нарҳи 2800 сўмни ташкил қилади). Хулоса: глицин, пролин ва аскорбин кислота аралашмаси худди глицин каби миокард инфаркти кечишига ижобий таъсир кўрсатади бироқ унинг самарадорлиги глицин кўрсатадиган самарадорликдан ошмаганлиги сабабли таклиф этилган глицин аминкислотасидан миокард инфарктини даволашда фойдаланиб, 1 ойлик курс учун 1 нафар бемор ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларини 245835 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: тажриба шароитида коронар-окклюзив миокард инфаркти бўлган ҳайвонларда глициннинг эндотоксемия ва гипоксия даражасига, шунингдек оксидловчи стрессни коррекциясига таъсири исботлангани Тошкент тиббиёт академиясининг олий таълим муассасалараро илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (03.12.2022 й.; №12) ҳамда Фарғона жамоат саломатлиги институтининг илмий тадқиқот лабараторияси бўйича (03.01.2023 й.; №43-I-05) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментал миокард инфаркти моделида глицин аминокислотасини қўллаш миокарддаги некротик жараёнларда эндотоксемия ва гипоксия даражасини камайтириши ва оксидловчи стрессни коррекциялаши орқали хасталикни  даволаш сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган аминокислотани метаболик сифатида қўллаш натижасида даволаниш ҳаражатини камайтириб, беморни шифохонада бўлиш вақтини 14 кундан 13 кунгача қисқартириб, 1 нафар бемор хисобида 447000 сўм иқтисод қилишга эришилган (РИКМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 89000 сўмни ташкил қилади; 1 кунга ўртача 358000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: таклиф қилинган глицин аминокислотасини қўллаш кардиомахсус ферментлар фаоллигини, липидларнинг пероксидланиши жадаллиги, гипоксия даражасининг ва эндоген заҳарланиш даражасини пасайтириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 447000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: миокард инфаркти бўлган беморларда миокарднинг некротик шикастланиш даражаси ва қон зардобидаги глицин миқдори ўртасида тескари боғлиқлик исботлангани Тошкент тиббиёт академиясининг олий таълим муассасалараро илмий тадқиқот лабораторияси бўйича 03.12.2022 й.; №12) ҳамда Фарғона жамоат саломатлиги институтининг илмий тадқиқот лабараторияси бўйича (03.01.2023 й.; №43-I-05) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: миокард инфарктида қондаги эркин глицин аминокислотаси миқдорининг камайиши уни олдиндан ташхислаш ва  глицин аминокислотасини миокард инфаркти кечирган ва юрак ишемик касаллиги мавжуд бўлган беморларга тавсия қилиш орқали тўсатдан юрак ҳуружи ва ўлим хавфини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган амнокислотани қўллаш натижасида беморларни шифохонада бўлиш вақтини 14 кундан 13 кунгача қисқартириб, стационар даволаниш ҳаражатлари миқдорини 447000 сўмга камайтирган (Республика ихтисослаштирилган кордиология маркази прейскуранга кўра шифохонада 1 кун қолиш 89000 сўмни ташкил қилади; 1 кунга ўртача 358000 сўмлик дори воситалари сарфланади). Хулоса: қондаги эркин глициннинг паст даражаларида миокард инфарктининг оғир кечиши кузатилиб, бу аминокислотани метаболик сифатида қўллаш касалликнинг кечишини енгиллаштириш ва стационар даволаниш вақтини қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish