Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизова Ноила Мирали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли қон гуруҳидаги одамлар эритроцитларининг метаболик ва функционал ҳолати», 03.00.01 – Биокимё, 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD /Тib2037.
Илмий раҳбар: Юлдашев Насирджан Мухамеджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Аълонур Бахтинурович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт педиатрия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Сабирова Рихси Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматалогия институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли қон гуруҳлари эритроцитлари метаболизми ва уларнинг мембраналарини зарарловчи омилларга чидамлилик даражасини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба ўзбек миллатига оид донорлардан олинган қоннинг АВ0 тизими бўйича эритроцитларнинг гемоглобин билан тўйинганлик даражаси, лейкоцитлар ва лимфоцитлар миқдори А (II) гуруҳда энг юқорилиги, лейкоцитларнинг минимал миқдори В (III) гуруҳда эканлиги исботланган;
илк маротаба 0 (I) қон гуруҳи эритроцитларининг осмотик резистентлиги бошқа гуруҳларникига нисбатан пастроқлиги, А(II) ва АB(IV) қон гуруҳлари эритроцитларининг нистатинли коллоид-осмотик гемолизга чидамлилиги исботланган;
илк маротаба АВ0 тизими бўйича эритроцитларнинг биокимёвий профили баҳоланганда малон диальдегиднинг энг паст миқдори 0 (I) гуруҳда, юқориси эса – А (II) ва B (III) гуруҳларда, диен конъюгатларининг энг юқори миқдори – АB (IV) гуруҳда кузатилиши, антиоксидант ферментларининг энг паст фаоллиги эса АB (IV) гуруҳда кузатилиши, қон плазмасида албуминнинг энг паст миқдори 0 (I) гуруҳда, энг юқориси эса B (III) гуруҳда кузатилиши, глюкоза ва мочевинанинг энг юқори миқдори А (II), энг паст миқдори эса АB (IV) гуруҳда кузатилиши, холестериннинг энг паст миқдори А (II) гуруҳда, триглицеридларники эса АB (IV) гуруҳда кузатилиши  исботланган;
илк маротаба турли қон гуруҳлари эритроцитлари мембраналарини турли хил органик моддаларнинг сорбциялаш/ютиш қобилиятида ҳам маълум фарқлар, 0 (I) гуруҳда креатининни сорбциялаш хусусияти юқорилиги, оқсилларники пастлиги, А(II) гуруҳда оқсиллар, глюкоза, холестерин, мочевина ва креатининни сорбциялаш хусусиятининг юқорлиги, B (III) гуруҳда оқсил, глюкоза, мочевина ва креатининни сорбциялаш хусусиятининг ҳамда АВ (IV) гуруҳда глюкоза, триглицеридлар, мочевина ва креатининни сорбциялаш хусусиятининг пастлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 9 июндаги 03/045-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 9 декабрдаги 03/2568-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: донорлардан олинган қоннинг АВ0 тизими бўйича эритроцитларнинг гемоглобин билан тўйинганлик даражаси, лейкоцитлар ва лимфоцитлар миқдори А (II) гуруҳда энг юқорилиги, лейкоцитларнинг минимал миқдори В (III) гуруҳда эканлиги исботланганни Республика қон қуйиш марказининг клиник-биокимё лабораторияси бўйича (01.12.2022 й.; № 92/1-и/ч) ҳамда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти илмий лабораторияси бўйича (27.02.2023 й.; № 32-I-05) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қон гуруҳлари бўйича фарқлар асосида қон параметрларининг референт қийматларини гуруҳларга мос равишда белгилашда индивидуал тиббиёт учун маълум асос вазифасини бажаради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қон ҳужайралари ва уларнинг индекслари таркибида гуруҳга ҳос фарқларни ҳисобга олиш, касаллик турига қараб, лейкоцитлар ва лимфоцитлар миқдори А (II) гуруҳда энг юқори эканлиги хисобига ЎРКнинг кечишини 7 кундан 6 кунга камайиши натижасида ўртача кунлик харажатни А (II) гурухда 230000 сўмга иқтисод қилишга эришилган (ТТБКМПскб прайскурантига кўра 1 та бемор учун ЎРКларда 1610000 сўм сарфланса, A(II) гурухга мансуб бемор учун 1380000 сўм сарфланади).  Хулоса: қон ҳужайралари ва уларнинг индекслари таркибида гуруҳга ҳос фарқларни ҳисобга олиш беморларнинг сарф – харажатларини А(II) гуруҳда лейкоцитлар ва лимфоцитлар миқдори энг юқорилиги сабабли 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 230000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: 0(I) қон гуруҳи эритроцитларининг осмотик резистентлиги бошқа гуруҳларникига нисбатан пастроқлиги, А(II) ва АB(IV) қон гуруҳлари эритроцитлари нистатинли коллоид-осмотик гемолизга чидамлилиги исботланганни Республика қон қуйиш марказининг клиник-биокимё лабораторияси бўйича (01.12.2022 й.; № 92/1-и/ч) ҳамда  Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти илмий лабораторияси бўйича (27.02.2023 й.; № 32-I-05) буйруқ билан амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар асосан назарий аҳамиятга эга бўлиб, қон гуруҳлари бўйича эритироцитларнинг осмотик ва коллоид-осмотик лизисга резистентлиги орасидаги фарқлар индивидуал тиббиёт учун маълум асос вазифасини бажаради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қон гуруҳлари бўйича эритироцитларнинг осмотик ва коллоид-осмотик лизисга резистентлиги орасидаги фарқлар эритроцитар массаларни сақлашда аниқланган фарқларни ҳисобга олган ҳолда сақлаш муҳитларини ишлаб чиқиш масаласини қўяди ва шу асосда эритроцитларни натив ҳолатда сақлаб қолиш имкониятини ошириши билан изоҳланади.  Хулоса: АВ0 система буйича эритроцитларни натив ҳолатда сақлаб қолиш профилактикасига амал қилиш орқали бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: илк маротаба АВ0 тизими бўйича эритроцитларнинг биокимёвий профили баҳоланганда малон диальдегиднинг энг паст миқдори 0 (I) гуруҳда, юқориси эса – А (II) ва B (III) гуруҳларда, диен конъюгатларининг энг юқори миқдори – АB (IV) гуруҳда кузатилиши, антиоксидант ферментларининг энг паст фаоллиги эса АB (IV) гуруҳда кузатилиши, қон плазмасида албуминнинг энг паст миқдори 0 (I) гуруҳда, энг юқориси эса B (III) гуруҳда кузатилиши, глюкоза ва мочевинанинг энг юқори миқдори А (II), энг паст миқдори эса АB (IV) гуруҳда кузатилиши, холестериннинг энг паст миқдори А (II) гуруҳда, триглицеридларники эса АB (IV) гуруҳда кузатилиши  исботлангани  Республика қон қуйиш марказининг клиник-биокимё лабораторияси бўйича (01.12.2022 й.; № 92/1-и/ч) ҳамда  Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти илмий лабораторияси бўйича (27.02.2023 й.; № 32-I-05) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар асосан назарий аҳамиятга эга бўлиб, қон гуруҳлари бўйича эритироцитларнинг ёғларни пероксидланиш жараёнларига резистентлиги орасидаги ҳамда қон плазмасидаги биокимёвий кўрсаткичлар орасидаги фарқлар индивидуал тиббиёт учун маълум асос вазифасини бажаради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қон гуруҳлари бўйича эритироцитларнинг ёғларни пероксидланиш жараёнларига резистентлиги орасидаги ҳамда қон плазмасидаги биокимёвий кўрсаткичлар орасидаги фарқларни ҳисобга олиш, касаллик турига қараб, Малон диалъдегидининг энг паст, антиоксидант ферментларининг энг юкори фаоллиги 0(I) гуруҳда эканлиги хисобига ЎРКнинг кечиши 7 кундан 5 кунга камайиши натижасида ўртача кунлик харажатни 0(I) гуруҳда 460000 сўмга иқтисод қилишга эришилган (ТТБКМПскб прайскурантига кўра 1 та бемор учун ЎРКларда 1610000 сўм сарфланса, 0(I) гурухга мансуб бемор учун 1150000 сўм сарфланади). Хулоса: қон гуруҳлари бўйича эритироцитларнинг ёғларни пероксидланиш жараёнларига резистентлиги орасидаги ҳамда қон плазмасидаги биокимёвий кўрсаткичлар орасидаги фарқларни ҳисобга олиш  беморларнинг сарф – харажатларини Малон диалъдегидининг энг паст, антиоксидант ферментларининг энг юкори фаоллиги 0(I) гуруҳда эканлиги сабабли 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 460000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: илк маротаба турли қон гуруҳлари эритроцитлари мембраналарини турли хил органик моддаларнинг сорбциялаш/ютиш қобилиятида ҳам маълум фарқлар, 0(I) гуруҳда креатининни сорбциялаш хусусияти юқорилиги, оқсилларники пастлиги, А(II) гуруҳда оқсиллар, глюкоза, холестерин, мочевина ва креатининни сорбциялаш хусусиятининг юқорлиги, B (III) гуруҳда оқсил, глюкоза, мочевина ва креатининни сорбциялаш хусусиятининг ҳамда АВ (IV) гуруҳда глюкоза, триглицеридлар, мочевина ва креатининни сорбциялаш хусусиятининг пастлиги исботлангани Республика қон қуйиш марказининг клиник-биокимё лабораторияси  бўйича (01.12.2022 й.; № 92/1-и/ч) ҳамда  Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти илмий лабораторияси бўйича (27.02.2023 й.; № 32-I-05) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар асосан назарий ахамиятга эга бўлиб, қон гуруҳлари бўйича эритироцитларнинг сорбциялаш/ютиш қобилияти орасидаги фарқлар индивидуал тиббиёт учун маълум асос вазифасини бажаради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қон гуруҳлари бўйича эритироцитларнинг сорбциялаш/ютиш хусусиятлари орасидаги фарқлар эритроцитар массаларни сақлашда аниқланган фарқларни ҳисобга олган ҳолда сақлаш муҳитларини ишлаб чиқиш масаласини қўяди ва шу асосда эритроцитларни натив ҳолатда сақлаб қолиш имкониятини ошириши билан изоҳланади. Хулоса: АВ0 система буйича эритроцитларни натив ҳолатда сақлаб қолиш профилактикасига амал қилиш орқали давлат бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish