Sayt test rejimida ishlamoqda

Мингбаева Нозимахон Исматилла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштиришда жамоатчилик фикрининг роли», 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (сотсиология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/S83.
Илмий раҳбар: Бекмуродов Мансур Бобомуродович, сотсиология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Расмий оппонентлар: Қуронбоев Қахрамон Қўчқарович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Абдуазимов Оқил Уткурович, сотсиология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ижтимоий бошқарув жараёнларида жамоатчилик фикрига таяниш орқали фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштириш имкониятларини очиб бериш ва илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамоатчилик фикрини шакллантиришда аҳолининг фаол ва нофаол қатлам вакиллари иштирокини мутаносиб таъминлашда тенг шарт-шароитлар, референт жамоалашув, бир хил имкониятли инклюзив ёндошув шаклларини қўллашнинг сотсиологик натижадорлиги асосланган;
жамоатчилик фикрини ижтимоий назорат орқали йўлга қўйишда фуқаролик жамияти институтларининг аҳоли муаммоларини ечиш ҳамда уларни жамиятга интегратсиялаштиришдаги фаолият самарадорлигини коррелятсион тарзда баҳолаб боришнинг ижтимоий мақбуллиги асосланган;
фуқаролик жамияти институтлари фаолияти жамиятни аффилиатив уйғунлаштирувчи субект сифатидаги вазифаларининг жамоавий ёндашув асосида қарорлар қабул қилиш, референт гуруҳларни фаоллаштириш, экспертлар фикрига таяниш орқали ижтимоий бошқарув тизимига жорий этилишининг афзаллиги сотсиологик асослантирилган;
жамоатчилик фикрини аҳоли онги ва қалбига  эмотсионал ҳамда когнитив таъсирчанлигини оширишда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини корпоратив асосларда ташкил этиш негизида жамиятни ижтимоий-сиёсий фаоллаштириш тенденсиясини чуқурлаштириши эмпирик асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришда кенг жамоатчилик фикрининг аҳамияти бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
жамоатчилик фикрини шакллантиришда аҳолининг фаол ва нофаол қатлам вакиллари иштирокини мутаносиб таъминлашда тенг шарт-шароитлар, референт жамоалашув, бир хил имкониятли инклюзив ёндошув шаклларини қўллашнинг сотсиологик натижадорлиги жамиятимизни янада ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ролини ошириш, кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш, ижтимоий–сиёсий масалалар ечимини топишга доир муҳим илмий хулосалар ва илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Ўринбосарининг 2022-йил 28-октябрдаги №02/6-09-13–сонли далолатномаси). Натижада, мамлакатда демократик жамият барпо этиш ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятидан унумли фойдаланган ҳолда жамоатчилик назоратини амалга ошириш имкони яратилди;
жамоатчилик фикрининг фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштириш жараёнларига таъсири ўрганилган бўлиб, таъсир этувчи субекти ва манбалари аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан мамлакатимизда фаолият олиб бораётган фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштиришнинг ижтимоий ментал хусусиятларини жамоатчилик фикри орқали тарғибот ва ташвиқот этиш бўйича таклиф ҳамда тавсияларидан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг фаолиятида фойдаланилди. (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 28-октябрдаги № 2-13-23-3586 – сонли маълумотномаси); Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги қошида ташкил этилган ёшлар келажагимиз, беш муҳим ташаббус, ёш олимлар, ёшлар баланси, (қизил, сариқ, яшил) тоифадаги ёшлар билан ишлаштизимида  кенг қўлланилди;
фуқаролик жамияти институтлари фаолияти жамиятни аффилиатив уйғунлаштирувчи субект сифатидаги вазифаларининг  жамоавий ёндашув асосида қарорлар қабул қилиш, референт гуруҳларни фаоллаштириш, экспертлар фикрига таяниш орқали ижтимоий бошқарув тизимига жорий этилишининг афзаллиги сотсиологик асосларидан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг ижтимоий сиёсий фаолиятида фойдаланилди. (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 28-октябрдаги № 2-13-23-3586 – сонли маълумотномаси); Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Республика ёшларини ҳамжиҳатликка, ватанпарварликка ундовчи мотивларини аниқлашда ва иштимоий фаол гуруҳлар шакллантиришда ҳамда валантёрлик имтиёзларини қоллашида кенг аҳамият касб этди;
жамоатчилик фикрини аҳоли онги ва қалбига  эмотсионал ҳамда когнитив таъсирчанлигини оширишда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини корпоратив асосларда ташкил этиш негизида жамиятни ижтимоий-сиёсий фаоллаштириш тенденсиясини чуқурлаштириши эмпирик асослантирилган таклиф ва тавсиялардан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг инсон омили билан боғлиқ жиҳатларини тизимли тадқиқ этишда фойдаланилди (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2022-йил 2-декабрдаги № 01-16/270 – сонли маълумотномаси).  Фуқаролик жамияти институтларининг жамият, миллат, халк ҳаётидаги ўрни, функсионал моҳияти ва фаолият самарадорлигини аниқлашда ҳамда  уларнинг мақсадлари ва жамиятда интегратсиялашувининг позитив имкониятларини кенгайтирилиши бўйича фикр-мулоҳазаларидан марказ ўз фаолиятида қоллади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish