Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Фирдаус Сабировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ғарбий Ўзбекистондаги Томдитов ва Сангрунтов тоғларининг девон строматопораталарининг стратиграфик аҳамияти», 04.00.05 – Палеонтология ва стратиграфия (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/GM165.
Илмий раҳбар: Хусанов Султанбой Тухтаевич, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Регионалгеология» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти ҳузуридаги DSc.24/30.12.2019.GM.41.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Евсеева Галина Борисовна, геология-минералогия фанлари доктори; Кушаков Абдулла Романович, геология-минералогия фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Геология ва геофизика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Томдитов ва Сангрунтов тоғларининг девон ётқизиқларини стратиграфиясини яхшилаш ва батафсил ёритиб бериш учун строматопоратларини ва монографик аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сангрунтов тоғининг шимолий-шарқий қисмининг геологик тузилиши ҳақидаги тушунчалар асосида строматопораталарининг девон ётқизиқлари кесмаларининг тузилишида ва уларнинг табақалашда муҳимлиги аниқланган;
илк бор Сангрунтов тоғи мештен карбонат қатламининг ёши строматопоратлар асосида исботланган;
Сангрунтов тоғларининг шимоли-шарқий карбонат тизмасида янги машиқудуқ қатламида амфипоралар топилган: Paramphipora ex gr. hanimedi, Amphipora pinguisizylensis, фран яруси юқори девон ёши учун характерлилиги аниқланган;
Томдитов ва Сангрунтов тоғларининг девон ётқизиқлари учун илк бор строматопоратли қатламлар билан тўлдирилган муккамал субрегионал стратиграфик шкаласи ишлаб чиқилган;
илк бор строматопораталарнинг 20 тури монографик таърифланиб, уларнинг 14 авлодга тегишлилиги ва 1 та янги авлод аниқланган, ҳамда тоғ жинсларнинг ёши ва таксономик мансублиги исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Строматопораталар бўйича Томдитов ва Сангрунтов тоғларининг ётқизиқларининг стратиграфияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Девон ётқизиқлари стратиграфиясининг янги биостратиграфик маълумотлари асосида ишлаб чиқилган схемаси “Ўзбекгеология”АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 7 декабрдаги 05-47-сон маълумотномаси). Натижада, Томдитов ва Сангрунтов тоғлари ҳудудидаги девон ётқизиқларининг геологик ривожланиш хусусиятларини аниқлаш имконини берган;
Томдитов ва Сангрунтов тоғларининг девон ётқизиқлари таснифлаш бўйича строматопорат мажмуалари “Ўзбекгеология”АЖ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 7 декабрдаги 05-47-сон маълумотномаси). Натижада Томдитов ва Сангрунтов тоғларида автохтон ва аллохтон шаклланишларини хариталаш имконини берган;
Томдитов ва Сангрунтов тоғлари строматопораталарининг Россия ва бошқа регионларнинг тенгдош уюшмалари асосида ишлаб чиқилган корреляция схемаси “Ўзбекгеология”АЖ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 7 декабрдаги 05-47-сон маълумотномаси).  Натижада, фойдали компонентлар концентрациясининг энг истиқболли даражасини аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish