Sayt test rejimida ishlamoqda

Утемуратова Феруза Жумамуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Орол денгизи артемия популятсияларидан  балиқчиликда фойдаланишнинг биологик асослари», 03.00.15 - Ихтиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/B711.
Илмий раҳбар: Юлдашов Мансур Арзикулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлар доктори, профессор; Собиров Жобир Жамолович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Орол денгизида шаклланаётган артемия популятсиялари систаларидан интенсив аквакултурада балиқ чавоқларини етиштиришда  фойдаланишнинг биологик асосларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Орол денгизида шаклланган ва саноат усулида тайёрланган артемия систаларининг тиним давридаги морфологик кўрсаткичлари ўрганилган;
илк марта артемиянинг Орол денгизи популятсиялари декапсулятсияланган систалари ўлчами ва хорион қалинлиги аниқланган;
сув ҳавзасида систалардан науплилар чиқиши биологик тартиби асосланган ва уларнинг морфологик кўрсаткичлари аниқланган;
систаларнинг ривожланиш тезлиги ва науплилар чиқиши сувнинг шўрлик даражасига боғлиқлиги исботланган;
сув шўрлиги 30‰ бўлганда ривожланиш тезлиги жуда юқори бўлиши ва науплилар чиқиши сезиларли ортиши аниқланган;  
карп балиғи чавоқларини озиқлантиришда артемия науплиларидан фойдаланиш  бошқа типдаги емлар билан таққослаганда истиқболли эканлиги асосланган;
республикада саноат балиқчилиги балиқ питомникларини ривожлантиришда балиқларни кўпайтириш учун қиммат юқори оқсилли бошланғич емлар импортини қисқартириш мақсадида Орол денгизидан тайёрланган артемия систаларидан фойдаланиш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Орол денгизи артемия популятсияларидан балиқчиликда фойдаланишнинг биологик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
карп балиқларининг личинкаларини озиқлантиришда бошланғич озуқа сифатида артемия науплилари билан озиқлантириш бўйича берган тавсияси “Балиқчилик” илмий марказида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекбалиқсаноат уюшмасининг 2022 йил 22 ноябрдаги 09/929-сон маълумотномаси). Натижада, карп балиғи чавоқларини етиштириш ҳаражатлари камайиб ўтган йилларга нисбатан икки ҳисса кўп соф даромад олиш имконияти яратилган;
личинка ва чавоқларни артемия науплилари билан озиқлантириш бўйича берган тавсияси “Абдуғани ота сулоласи” фермер хўжалигида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекбалиқсаноат уюшмасининг 2022 йил 22 ноябрдаги 09/929-сон маълумотномаси). Натижада, артемия науплилари билан озиқлантирилган бассейндаги чавоқлар умумий биомассасини 42 кг дан 70 кгга ёки биомассани 1,75 мартага, личинкалардан чавоқлар чиқишини 60% дан 70% га ошириш имконияти яратилган;
карп балиғи личинкаларини артемия науплилари билан озиқлантириш орқали улардан чавоқлар чиқиш кўрсаткичини ошириш бўйича тавсиялар “Ҳалол Ҳазина” МЧЖ да амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 12 декабрдаги 08/109-сон маълумотномаси). Натижада, чавоқлар чиқиши назоратдагига нисбатан 27% ва меъёр кўрсаткичидан 7% ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish