Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошова Нозима Ражаббоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ҳовуз балиқчилигида соя сутидан фойдаланган ҳолда карпсимон балиқлар чавоғини етиштиришнинг биологик асослари», 03.00.15 - Ихтиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/B710.
Илмий раҳбар: Юлдашов Мансур Арзикулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шакарбоев Эркинжон Бердикулович, биология фанлар доктори, профессор; Назаров Мухаммадрасул Шаропович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сирдарё ҳавзаси ўрта оқимида дренаж тизими қисман шўрланган сувларидан тўйинадиган ҳовузларда соя сутидан фойдаланган ҳолда карпсимон балиқлар чавоқларини етиштириш имконияти ва самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба республикамизда қисман шўрланган дренаж тизими сувларидан тўйинадиган ҳовузларда етиштирилаётган карпсимон балиқлар личинкасини монокултурада, бир ёзлик чавоқларини поликултурада соя сутидан фойдаланган ҳолда етиштириш имконияти илмий асосланган;
соя сутидан органик ўғит сифатида фойдаланилганда ҳовузларда бой табиий озуқа базаси организмлари шаклланиши аниқланган;
соя сутидан фойдаланганда личинкалар монокултурада, бир ёзлик чавоқлар поликултурада тез ўсиши исботланган; оқ дўнгпешона бир ёзлик чавоғи ўртача – 145 г, карп – 100 г, оқ амур – 250 г, чипор дўнгпешона  – 200 г гача оғирликка етказиш имконияти очиб берилган.
республикада кўп йиллик балиқ маҳсулдорлиги кўрсаткичи гектарига 20-23 сентнер бўлиб турган бир пайтда қисман шўрланган сувли ҳовузларда соя сутидан фойдаланганда балиқ маҳсулдорлиги юқори бўлиб гектарига – 27.4- 48.9 сентнерга етиши илмийисботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳовуз балиқчилиги шароитида соя сутидан фойдаланган ҳолда балиқ чавоқларини етиштиришнинг биологик асослари мавзусида олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
 оқ дўнгпешона балиқлар личинкаларини монокултурада ўстириш учун ҳовузлар табиий озуқа базаси организмлари ривожланишини тезлаштириш мақсадида соя сутидан ва бошқа ўғитлардан комплекс ҳолда фойдаланиш ҳақидаги тавсияси “Суннат Фишинг” МЧЖ балиқчилик хўжалигида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг 2022 йил 6 апрелдаги  09/306-сонли маълумотномаси). Натижада, личинкаларлардан чавоқ чиқиши 68% ташкил қилиб, олдинги йиллар кўрсаткичидан 23-33% га ва чавоқлар оғирлиги 3-5 г га етиб – 2-3.8 г га ошириш имконияти яратилган;
соя сути миқдорини ошириб боориш тўғрисидаги тавсияси “Янги олтин балиқ” МЧЖ да амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 12 апрелдаги 02/23-715-сонли маълумотномаси). Натижада, оқ дўнгпешона личинкаларидан чавоқ чиқиши кўрсаткичини 20-27 % га ошириб 65% га, балиқ чавоқларининг вазнини – 3.5 - 9.1 (ўртача 4.1 г) етказиб олдинги йиллар кўрсаткичидан 2-4 гр га ошириш имконияти яратилган;
ҳовузларни ўғитлаш тўғрисидаги тавсияси “КҲОРРОТ ФИШ ҲОУСЕ” УКда амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг 2022 йил 6 апрелдаги 09/306-сонли маълумотномаси). Натижада, личинкалардан чавоқлар чиқиши 48-61% дан 78 % га, чавоқларинг вазни 0,7-0,9 г дан 3,6 г ошириш имкониятини берган;
ҳовузларни гектарига 300 кг дан оҳаклаш ва гектарига 5 тонна гўнг киритиш тўғрисидаги тавсияси “Афзалбек-Умиджон-Азизбек” МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 12 апрелдаги  02/23-715-сонли маълумотномаси). Натижада, личинкалардан чавоқлар чиқишини оқ дўнгпешонада 63% га, карп балиғида 61% га етказиб олдинги йил кўрсаткичларини мос равишда 23-26 % га ошириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish