Sayt test rejimida ishlamoqda

Нодиров Алишер Авазовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Клинкер усулда экстраксион фосфат кислота олиш ва уни ўғитларга қайта ишлаш технологияси», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3580.
Илмий раҳбар: Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Тураев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор; Aлимов Умар Кадирбергенович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: паст сифатли МҚ фосфорити – оддий фосфорит уни (ОФУ), ундан олинган ЮКФК ва фосфорли чиқинди бўлган ММ лардан сулфат кислота ёрдамида клинкер усулда ЭФК олиш ва унинг асосида озуқа компоненти юқори бўлган самарали ўғитлар олишнинг ресурс тежамкор технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли фосфат хомашёларини сулфат кислотаси билан парчалаш жараёнига кислотанинг турли хил меъёрлари ва консентрасияларининг таъсирлашиш механизмларининг мақбул параметрлари аниқланган;
сулфат кислота меъёри ва консентрасияларини экстраксион фосфат кислота катталикларига таъсири ҳамда фосфат кислотали клинкердан сув ва айланма еритмалар орқали экстраксион фосфат кислотани ажратиб олиш жараёнларини мақбул катталиклари топилган;
клинкер усулда ЭФК олишда ҳосил бўлган фосфогипсни ювиш жараёнларида унинг таркибидаги фосфат ангидрид миқдорини энг кам миқдорга келтиришнинг мақбул шароитлари топилган, сифат ва миқдор жиҳатидан қайта ишлаш осон бўлган фосфогипс олиш исботланган;
фосфоритлардан клинкер усулда екстраксион фосфат кислота олиш жараёнларида фторнинг фазалар тақсимоти ва фосфат хомашёларидан екстраксион фосфат кислота олиш жараёнини асосий мақбул катталиклари аниқланган;
ҳар хил фосфоритлардан ЭФК олишда ҳосил бўлган фосфогипс ва ЭФК асосида олинган ўғитни замонавий физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида елемент ва туз таркиблари аниқланган;
МҚ фосфоритларидан ЭФК олиш ва унинг асосида озуқа компоненти юқори бўлган оддий фосфорли ва комплекс ўғитлар олишни моддий баланси ва иқтисодий самарадорлиги ҳисобланган ва принципиал технолигияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республикамиздаги асосий фосфат хомашёлари бўлган МҚ фосфоритлари, уларни бойитиш маҳсулотлари (ЮКФК) ва чиқиндиларидан (ММ) клинкер усулда ЭФК олиш ҳамда унинг асосида консентрланган оддий фосфорли ва комплекс ўғитлар олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оддий фосфорит унидан (ОФУ) клинкер усулда ЭФК олиш технологияси “Ифода” ҚК МCҲЖнинг “2023-2024 йилларда амалиётга жорий етиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ифода” ҚК МCҲЖнинг 2023 йил 26 апрелдаги 218-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида P2O5 нинг миқдори катта ва фтор қиймати кам бўлган ўғитлар ишлаб чиқариш имконини беради;
оддий фосфорит унидан (ОФУ) клинкер усулда олинган ЕФК асосида аммофос олиш технологияси “Ифода” ҚК МCҲЖнинг “2023-2024 йилларда амалиётга жорий етиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ифода” ҚК МCҲЖнинг 2023 йил 26 апрелдаги 218-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида озуқа компонентлари (N+P2O5) юқори бўлган ва фтор қиймати кичик бўлган аммофос ўғити ишлаб чиқариш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish