Sayt test rejimida ishlamoqda

Ким Светлана Илиничнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сирдарё ҳавзаси аквакултура тизимларида сув сифат кўрсаткичларини чекловчи хусусиятлари», 03.00.15 - Ихтиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/B709.
Илмий раҳбар: Юлдашов Мансур Арзикулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кузметов Абдулахмет Раймбердиевич, биология фанлари доктори, профессор; Муллабаев Нодирбек Равшанбекович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Зоология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилояти шароитида етиштирилаётган балиқлар ўсиши ва биомассасининг ортишини етарли даражада қулай шароити билан таъминлаш учун турли жадаллик даражасидаги (ярим интенсив, интенсив) балиқчилик ҳавзалари сувининг асосий балиқчилик сифат кўрсаткичлари динамикасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республикада тупроқ ҳовузларда, қафас мосламаларида, оқар сув бассейнларида етиштирилаётган балиқ турларининг сезиларли ўсишини таъминлаш учун сув ҳароратининг кунлик ва йиллик динамикаси таъсир қилиши, балиқчилик ҳавзаларида 0,1 дан 40 кг/м3 ўстириш тиғизлигида етиштирилаётган балиқ турларига сувда эриган кислород миқдорининг кунлик ва йиллик кўрсаткич динамикаси аниқланган;
 ҳовузларда етиштилалаётган карпсимон (Cйпринидае), оқар сув бассейнларида лоссоссимон (Салмонидае) ва осётрсимон (Аcипенсеридае), ЁСТҚ (УЗВ) да тсихлидлар (Cиҳлидае) оиласи вакиллари метаболизм жараёнида ҳосил бўладиган азот сақловчи моддалари (аммоний ва нитритлат) кўрсаткичи табиий ҳарорат шароитида уларнинг биомассасига боғлиқ ҳолда ўзгариши  асосланган;
 турли типдаги сув ҳавзалар сувининг балиқчилик сифат кўрсаткичлари ҳудуд шароитидан келиб чиққан ҳолда фарқ қилиши илмий асосланган, Сирдарё ҳавзаси шароитида ер усти суви ҳарорати аквакултура муайян технологиясини қўллаш ва унда етиштириладиган обектларни  танлашда чекловчи омил сифатида таъсир қилиши аниқланган;
Ўзбекистон шароитида саноат балиқчилиги йўналишида сув сифатини сақлаш хусусиятига эга бўлган қафас мосламалари истиқболга эга эканлиги исботланган;
турли жадалликдаги балиқчилик ҳавзалари сувининг сифат кўрсаткичларини тезкор баҳолаш ва мониторинг қилиш бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сирдарё ҳавзаси аквакултура тизимларида сув сифат кўрсаткичларининг чекловчи хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
ҳовузларни кўчма  аератор қурилмаси ёрдамида эриган кислородга бойитиш бўйича берган тавсияси “Кҳоррот фиш ҳоусе” УКда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022  йил 12 апрелдаги 02/23-714-сон маълумотномаси). Натижада, сувда эриган кислород миқдори 4,16 мг/л дан 7,1 мг/л ошиб балиқлар ўлиш ҳолати тўхтаган ва ҳовузларнинг балиқ маҳсулдорлигини 15 сентнердан 22 сентнерга ошириш имконияти яратилган;
муаллифлик гувоҳномаси олинган (21.01.2021 йил, №37775 рақамли) ташқи биологик филтр Балиқчилик илмий - тадқиқот институтида амалиётга жорий қилинган  (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 12 апрелдаги 02/23-714-сон маълумотномаси). Натижада, карп балиғи чавоқларининг яшовчанлигини 15 % га ошириш имконияти яратилган;
кўчма аератсия қурилмаси билан ҳовузларни эриган кислородга бойитиш тўғрисидаги тавсияси “Янги олтин балиқ” МЧЖ да амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг 2022 йил 24 мартдаги  09/259-сон маълумотномаси). Натижада, сувда эриган кислород миқдори 4,2 мг/л дан 6,7 мг/л (63%) га ошган ҳамда карпсимон балиқлар инкубатсияси даврида икрадан личинкалар чиқишини 45% га яни, 30 % дан 75% га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish