Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Эркин Қодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Суғориладиган тупроқлар сифатини баҳолаш ишларини такомиллаштириш (Бухоро вилояти Вобкент тумани мисолида)», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/В258.
Илмий раҳбар: Артикова Ҳафиза Туймуродовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.05.03.
Расмий оппонентлар: Парпиев Ғофуржон Тохирович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Ураимов Тожиддин, қишлоқ хоʻжалик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган тупроқлар сифат кўрсаткичларини аниқлаш, такомиллаштирилган дастур асосида баҳолаш ҳамда тупроқлардан самарали фойдаланишга доир илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган ўтлоқи-чўл, қумли-чўл, ўтлоқи-аллювиал ва ўтлоқи-ботқоқ тупроқларидаги озиқа моддалар, шўрланиш жараёнларида содир бўлган ўзгаришлар динамикаси аниқланган;
суғориладиган қумли-чўл тупроқларни ўзлаштириш ва суғориш таъсирида гидроморф тартиботнинг жадаллашиши, мелиоратив ҳолати салбий томонга ўзгариши ҳамда ҳайдов қатлами механик таркиби оғирлашиб бориши асослаб берилган;
рақамли технологиялар асосида тупроқ унумдорлигини баҳолаш усулларини такомиллаштиришда тупроқ хосса-хусусиятлари > тупроқ экспликатсияси > «Соил қуалитй» дастури кетма-кетлиги механизми асосланган;
қумли-чўл тупроқлари учун суғориладиган тупроқларни бонитировкалашнинг базавий шкаласи такомиллаштирилган;
анъанавий усулга нисбатан рақамли технология ёрдамида тупроқ унумдорлигини баҳолашнинг самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган, вақт сарфи ва ҳаражатлар миқдори ҳар бир массив учун ўртача 0,6 одам/ойга тежалиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғориладиган тупроқлар сифатини баҳолаш ишларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғориладиган тупроқларнинг механик таркиби, шўрланиш даражаси, гипсли, глейли қатлам қалинлиги, тузлар миқдори, гумус, фосфор ва калий билан таъминланганлик даражалари ва бошқа хусусиятлари асосида тупроқ сифатини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган «Соил қуалитй» дастури «Ўздаверлойиҳа» институти «Бухвилерлойиҳа» бўлинмасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020‒йил 18‒декабрдаги 02/022-4474-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ балл бонитетини ҳисоблаш ахборот технологияси асосида амалга оширилиб, вақт ва ишчи кучидан тежашга, ер кадастри маълумотларини янгилаш ва маълумотларни ягона базада тўпланиш имконини берган;
Вобкент тумани Ал-Бухорий массиви суғориладиган ер майдонлари учун 1:10 000 миқёсдаги тупроқ сифатини баҳолаш ҳамда қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш хариталари ҳудуднинг 900 гектар суғориладиган ер майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020‒йил 18‒декабрдаги 02/022-4474-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш, ягона ер солиғини ҳисоблаш, экинлар ҳосилдорлигини белгилаш, унумдорлиги паст бўлган ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришда асос бўлиб хизмат қилган;
«Вобкент тумани тупроқ-иқлим шароитлари ва унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш бўйича тавсиялар» Бухоро вилояти тупроқларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020‒йил 18‒декабрдаги 02/022-4474-сон маълумотномаси). Натижада, Вобкент тумани тупроқ-иқлим шароитлари ва унумдорлигидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш орқали ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар белгилашда қўлланма сифатида хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish