Sayt test rejimida ishlamoqda

Дехқонова Дилорахон Расулжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Айдар - Арнасой кўллар тизимидаги оқ сла (Сандер луcиоперcа Л) балиғининг морфо-экологик хусусиятлари», 03.00.15 - Ихтиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/B708.
Илмий раҳбар: Юлдашов Мансур Арзикулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кучбоев Абдурахим Эргашович, биология фанлари доктори, профессор; Муллабаев Нодирбек Равшанбекович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Айдар-Арнасой кўллар тизимининг асосий ов объекти саналувчи оқ сла балиғи тўдаларининг морфо-экологик, биологик ва маҳсулдорлик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳозирги шароитидаги (1990-йилларда фавқулодда сув ташланиши ҳисобига майдони сезиларли тарзда катталашгандан кейин) кўллар тизимидаги оқ сла балиғининг меристик ва пластик кўрсаткичлари бўйича сезиларли фарқ йўқлиги ва кўллар тизимида битта популяция мавжуд эканлиги асосланган;
Айдар-Арнасой кўллар тизимида учровчи оқ сла балиғининг географик оʻзгарувчанлигининг қиёсий жиҳати боʻйича оʻрганилаётган учта сув ҳавзасида бошқа мўтадил иқлимли ҳудудлар сув ҳавзаларидагидан кўра ўсиш кўрсаткичлари бўйича юқори эканлиги аниқланган;
Айдар-Арнасой кўллар тизимида оқ сла балиғининг кўпаювчанлик хусусиятлари, шу жумладан, серпуштлик кўрсаткичлари юқори эканлиги илмий асосланган, кўллар тизимида олиб борилаётган овнинг оқ сла балиғининг кўпайиш хусусиятларига салбий таъсир этмаслиги илмий жиҳатдан исботланган.
оқ сла балиғининг ўрганилган сув ҳавзаларидаги популяцияси ҳозирги вақтдаги кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги оқ сла (Сандер луcиоперcа Л) балиғининг морфо-экологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
балиқчилик хўжалигига балиқ овлашда катак ўлчамлари – 70 мм гача бўлган тўрлардан куз-баҳор мавсумида фойдаланиш бўйича берган тавсияси “Оскар Голд” МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 31 январдаги 02/23-172- сон маълумотномаси). Натижада, хўжаликда 2022-йилда ўтган йилларга нисбатан 10 тонна ортиқ балиқ овлаш иҳ имкониятини берган;
саноат овини бошқаришда оқ сла балиғи популяциясининг сонини, унинг ёш-ўлчам тузилмасига кўра ташкил қилиш ҳақидаги тавсияси “Шавкат Шерзод ҳамкор” ХК да амалиётга жорий қилган (Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 31 январдаги 02/23-172- сон маълумотномаси). Натижада, оқ сла балиғининг ААКТ дан бир йилда овлашга рухсат этилган миқдори 300 тонна деб топиш имконини берган;
чуқурлиги 1-3 метр бўлган қирғоқ олди ҳудудида имкон қадар ҳаракатни чеклаш, шунингдек кўпайиш жойидан қайтаётган балиқларни қирғоқдан 70-100 метр масофада ушлаш тўғрисидаги тавсияси “Инсоф сервис ТШГ” МЧЖ да амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг 2023 йил 12 апрелдаги 09/290-сонли маълумотномаси). Натижада, чавоқлар чиқиши олдинги йиллар кўрсаткичидан 15-20 % ошган ҳамда оқ сла балиқларни овлаш миқдорини 15 тоннага ошириш имконияти яратилган.
6+ ёшдан катта оқ сла балиқларини тутиш учун катак ўлчами 60х60 мм дан катта тўрлардан фойдаланиш бўйича берган тавсияси “Давлати жаҳон” МЧЖ да амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг 2023 йил 12 апрелдаги 09/290 - сонли маълумотномаси). Натижада, ўтган йилга нисбатан 7 тонна кўп оқ сла балиғи овланиб қўшимча равишда икки баравар кўп соф даромад олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish