Sayt test rejimida ishlamoqda

Конисбаев Лесбек Карабай улининг
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жанубий Қозоғистон шароитида узумзорларни юқори штамбли шакллантириш тизимини агробиологик асослаш”, 06.01.07- Мевачилик ва узумчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Илмий маслаҳатчи: Остроухова Серафима Андреевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қозоғистон Республикаси “Жанубий-ғарбий чорвачилик ва оъсимликшунослик илмий-тадқиқот институти” МЧЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04
Расмий оппонентлар: Султонов Комолитдин Садриддинович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Кененбаев Серик Барменбекович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, академик; Нормуродов Илхом Турғунович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик М.Мирзаев номли Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Қозоғистон шароитида юқори штампли токнинг оъсиши, ривожланиши, ҳосилдорлик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва кам харажатли технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта Қозоғистоннинг жанубий шароитида куртаклар оъсишини оъз-оъзини тартибга солишга асосланган, буталарни боғлаш ва "яшил операциялар" ни талаб қилмайдиган, меҳнат ва материал харажатларини камайтиришга имкон берадиган баланд пояли бута шакллантириш тизими ишлаб чиқилган;
узум оъсимликлари маҳсулдорлигининг биологик потенсиалини максимал даражада амалга ошириш учун новдаларнинг оптимал юки 55-60 новда/пог.м боълиши аниқланган;
узум тупининг баландлиги 170 см гача коътарилиши ва оъсиш усулининг оъзгариши билан қишки даврда коъзларнинг хавфсизлиги, ҳосилдорлик ва маҳсулдорлик коърсаткичларининг ошиши исботланган;
Туркистон вилоятининг суғориладиган шароитида юклама меёрининг коътарилиши 1 погонометр соърига 45-50 куртак ёки техник узумнинг Илийский ва Береке навлари учун 164 минг новдагача ошириш мева бериш ва ҳосилдорлик даражасини ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Қозоғистон шароитида узумзорларни юқори штамбли шакллантириш тизимини агробиологик асослаш боъйича оътказилган тадқиқотлар асосида:
узум етиштиришга ихтисослашган фермер хоъжаликлари учун “Рекомендатсия по низкотрудоемкой технологии возделивания винограда в Южно-Казахстанской области” номли тавсиянома тасдиқланган (Жанубий-ғарбий чорвачилик ва оъсимликшунослик илмий-тадқиқот институтининг 2012 йил 7 июндаги №4-сон баённомаси). Ушбу тавсиянома узум етиштирувчи хоъжаликларда юқори сифатли ҳосил олишда қоълланма сифатида хизмат қилмоқда.
Жанубий Қозоғистон вилояти шароитида узум етиштиришнинг кам ҳаражатли технологияси “Қ.Қонисбоев” тажриба хоъжалигининг 10 гектар майдонига жорий этилган (5 апрел 2018 йилдаги жорий қилиш далолатномаси). Натижада, оддий усулда ишлов берилган узумзорга нисбатан юқори самара келтириши аниқланган.
ток тупи танасини 170 см баландликда шакл бериб оъстириш технологияси “Раушан” деҳқон хоъжалигининг 5 гектар, “Жузенов” деҳқон хоъжалигида 5 гектар, “Бахитжан” деҳқон хоъжалигида 5 гектар ва “Утебай” ишлаб чиқариш кооперативи тажриба хоъжалигида 10 гектар майдонга жорий этилган (12 ноябр 2020 йилдаги жорий қилиш далолатномалари). Натижада, 120 см баландликда шакл бериб оъстирилган токзорга нисбатан юқори ҳосил бериши аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish