Sayt test rejimida ishlamoqda

    Тилавов Файзулла Эшкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Сурхон воҳаси иқтисодиётида саноат корхоналарининг тутган ўрни (1910-1945 йй.), 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tar1131.
Илмий раҳбар: Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети  Нодавлат талим муассаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети. PhD.03/30.12.2019.Тар.78.02.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Тўлқин Дўстбобоевич, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Рашидов Ойбек Расулович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхон воҳаси иқтисодиётида саноат корхоналарининг тутган ўрнини ХХ аср бошларидан-1945 йилгача бўлган даврини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхон воҳасида саноат корхоналари ташкил топишига асос бўлган  мавжуд ҳосилдор ва янги ўзлаштирилган йерларга пахта экинларининг саноатбоп ингичка толали, ўрта толали, узун толали ҳамда дағал толали каби пахтанинг мавриги, ипак пахта, миср пахтаси, американ пахта каби навларини экиш зарурати, пахта толаси масаласида уларни иқлимга мослаштириш, момиққа ишлов бериш уни ярим тайёр маҳсулотга айлантириш билан боғлиқ жиҳатлар мавжуд бўлганлиги далилланган;
Россия ва совет ҳокимияти томонидан қурилган саноат корхоналаридан келаётган иқтисодий манфатдорлик, русийзабон ишларчиларни ижтимоий-моддий жиҳатдан ҳимоя қилиш, маҳаллий аҳолини арзон ишчи кучи сифатида фойдаланиш, пахта заводларининг маҳсулотни бир марта қайта ишлашга мослаштириб қуришдан марказга қарамлик ҳамда шу асосда ўлкадаги ҳомашё манбалардан олинадиган фойдани метрополия манфаатларига бўйсундириш каби мақсадлар кўзланганлиги аниқланган;
советлар даврида воҳада озиқ-овқат маҳсулотларини саноат типида тайёрлашдаги қайта ишлаш, қадоқлаш, консервация қилиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ камчиликлар, озиқ-овқат (колбаса, пишлоқ, кефир) маҳсулотларини ишлаб чиқаришга корхоналарнинг моддий техник базасининг заифлиги, замонавий технологиялар билан таъминланмаганлиги, малакали ишчи кадрларнинг етишмаслиги, маҳсулот ишлаб чиқаришда маҳаллий аҳоли эҳтиёжларининг инобатга олинмаганлиги сабабли имкон берилмаганлиги, пахта ёғ-мойи ва совун ишлаб чиқарувчи, жун ва пиллани қайта ишловчи завод ва фабрикаларнинг қурилишига тўсқинлик қилиш ҳолатлари мавжуд бўлганлиги далилланган;
Иккинчи жаҳон уруши йилларида воҳанинг Шеробод тумани Хужаикон туз конидаги саноат корхонасининг ишга туширилиши, минтақада каучук ташувчи такасаққиз ўсимлигини қайта тайёрлаб, фронтдаги ҳарбий армия эҳтиёжлари учун етказиб берилганлиги, ипак қуртининг ҳам ёз, ҳам куз ойларида такрорий боқилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарихий шаклланиш ва тажриба бўйича ўтказилган тадқиқотлар асосида 1910-1945 йилларда Сурхон воҳаси иқтисодиётида саноат корхоналарининг тутган ўрнини муайян ўрганиш асосида олинган хулоса ва тавсияларнинг илмий натижалари асосида:
Сурхон воҳасида саноат корхоналари ташкил топишига асос бўлган  мавжуд ҳосилдор ва янги ўзлаштирилган йерларга пахта экинларининг саноатбоп ингıчка толалı, ўрта толали, узун толали ҳамда дағал толали каби пахтанинг мавриги, ипак пахта, миср пахтаси, американ пахта каби навларини экиш зарурати, пахта толаси масаласида уларни иқлимга мослаштириш, момиққа ишлов бериш уни ярим тайёр маҳсулотга айлантириш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлганлиги, Россия ва совет ҳокимияти томонидан қурилган саноат корхоналаридан келаётган иқтисодий манфатдорлик, русийзабон ишларчиларни ижтимоий-моддий жиҳатдан ҳимоя қилиш, маҳаллий аҳолини арзон ишчи кучи сифатида фойдаланиш, пахта заводларининг маҳсулотни бир марта қайта ишлашга мослаштириб қуришдан марказга қарамлик ҳамда шу асосда ўлкадаги ҳомашё манбалардан олинадиган фойдани метрополия манфаатларига бўйсундириш каби мақсадлар кўзланганлиги аниқланганлиги билан боғлиқ илмий-тарихий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали ДУК нинг 2023-йил 29-майдаги 06-31-842-сон маълумотномаси). Натижада Сурхон воҳаси иқтисодиётида саноат корхоналарининг тутган ўрни (1910-1945 йй.) яхлит тарзда очиб бериш имконияти яратилган;
советлар даврида воҳада озиқ-овқат маҳсулотларини саноат типида тайёрлашдаги қайта ишлаш, қадоқлаш, консервация қилиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ камчиликлар, озиқ-овқат (колбаса, пишлоқ, кефир) маҳсулотларини ишлаб чиқаришга корхоналарнинг моддий техник базасининг заифлиги, замонавий технологиялар билан таъминланмаганлиги, малакали ишчи кадрларнинг етишмаслиги, маҳсулот ишлаб чиқаришда маҳаллий аҳоли эҳтиёжларининг инобатга олинмаганлиги сабабли имкон берилмаганлиги, пахта ёғ-мойи ва совун ишлаб чиқарувчи, жун ва пиллани қайта ишловчи завод ва фабрикаларнинг қурилишига тўсқинлик қилиш ҳолатлари мавжуд бўлганлиги, Иккинчи жаҳон уруши йилларида воҳанинг Шеробод тумани Хужаикон туз конидаги саноат корхонасининг ишга туширилиши, минтақада каучук ташувчи такасаққиз ўсимлигини қайта тайёрлаб, фронтдаги ҳарбий армия эҳтиёжлари учун етказиб берилганлиги, ипак қуртининг ҳам ёз, ҳам куз ойларида такрорий боқилганлиги билан боғлиқ илмий-тарихий маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 41-банди “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 12-июлдаги 02-22/669-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистонда Сурхон воҳаси иқтисодиётида саноат корхоналарининг тутган ўрнини ХХ аср боши - ХХ аср ўрталаригача бўлган даврини ўрганишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish