Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Илхомжон Йигиталиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг ахборот-коммуникация технологиялари асосида касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1630.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тоштемиров Дониёр Эшбаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг ахборот-коммуникация технологиялари асосида касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик билим, кўникма ва малакаларини амалга татбиқ этиш функсионал ички ақлий захира, харакатлар алгоритми, шахсий хислатлар ва қадриятлар тизимини таълимий мақсадларга мос яхлитлаш ҳамда виртуал таълим муҳитини интенсив шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш жараёни касбий тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган ахборот алмашинувини педагогик жараёнларнинг ички бирлиги ва уйғун ўзаро таъсирига адаптив мослаштириш ҳамда хаётий қадрият, эҳтиёж қизиқишларни ақлий ва жисмоний хислатлар ривожланиш босқичлари билан ўзаро барқарор ҳамкорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги касбий компетентликни ривожлантириш модели билан ўқув жараёни субъектларининг акмеологик ўзгарувчанлик самарадорлиги рационал боғлиқлигини векторли моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш модели ахборотларни излаш, ўзлаштириш, қайта ишлаш, узатиш кўникмаларини ижодий фикрлаш ва коммуникатив диалог воситалари таркибига киритиш ҳамда вақтинчалик ва фазовий чегараларни интенсив белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот технологик воситалари асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик билим, кўникма ва малакаларини амалга татбиқ этиш функсионал ички ақлий захира, харакатлар алгоритми, шахсий хислатлар ва қадриятлар тизимини таълимий мақсадларга мос яхлитлаш ҳамда виртуал таълим муҳитини интенсив шакллантириш асосида такомиллаштришга оид тавсиялар “Тактик тайёргарлик” номли ўқув қўллнама мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғи асосида берилган 166-108 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг ахборот-коммуникация технологиялари асосида касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг назарий-методологик, педагогик-психологик жиҳатларини таҳлил этиш имкони яратилган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш жараёни касбий тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган ахборот алмашинувини педагогик жараёнларнинг ички бирлиги ва уйғун ўзаро таъсирига адаптив мослаштириш ҳамда хаётий қадрият, эҳтиёж қизиқишларни ақлий ва жисмоний хислатлар ривожланиш босқичлари билан ўзаро барқарор ҳамкорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Техник тайёргарлик (Зирҳли трансортёр бтр-80)” номли ўқув қўллнама мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 19-сентябрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-0679 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг ахборот-коммуникация технологиялари асосида касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг прогностик метод ва технологияларини аниқлаштиришга шароит яратилган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги касбий компетентликни ривожлантириш модели билан ўқув жараёни субъектларининг акмеологик ўзгарувчанлик самарадорлиги рационал боғлиқлигини векторли моделлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тактик тайёргарлик” номли ўқув қўллнама мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сон буйруғи асосида берилган 166-108 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг ахборот-коммуникация технологиялари асосида касбий компетенсияларини ривожлантириш моделини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш модели ахборотларни излаш, ўзлаштириш, қайта ишлаш, узатиш кўникмаларини ижодий фикрлаш ва коммуникатив диалог воситалари таркибига киритиш ҳамда вақтинчалик ва фазовий чегараларни интенсив белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Техник тайёргарлик (Зирҳли трансортёр бтр-80)” номли ўқув қўллнама мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 19-сентябрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-0679 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг ахборот-коммуникация технологиялари асосида касбий компетенсияларини ривожлантириш бўйича ўқув модуллари мазмунини дидактик воситалар асосида такомиллаштиришга эришилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish