Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Зулфия Мехмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
   

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берувчи фан тармоғи номи): “Қўриқлаш хизмати ходимлари касбий компетентлиги намоён этилиши ва ривожланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05-Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/P440.
Илмий раҳбар: Усманова Манзура Наимовна, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Жабборов Хазрат Хусенович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қўриқлаш хизмати ходимлари фаолиятида касбий компетентлик омилларининг намойон етилишини аниқлаш ва ривожлантиришнинг психологик механизмлари бўйича зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўриқлаш хизмати ходими касбий компетентлигининг ривожланиши невротизм, психотизм, ҳиссий турғунлик, умумий фаоллик, эстетик таъсирчанлик, киришимлилик сифатларининг даражавий ифодаланишининг ижтимоий-психологик хусусиятларга интегратив намоён бўлиши туфайли фаолийат самадорлигини таъминлашнинг индивидуал ва дифференсиал фарқлари асосланган;
қўриқлаш хизмати ходимининг касбий фаолият самарадорлигини таъминлашда инсонларни ва вазиятларни тушуниш, емоционал барқарорлик, хулқни интеллектуал бошқариш, ахлоқий установкаларнинг динамик жиҳатини шахслараро муносабатлардаги экспрессив ҳаракатларни англашни намоён этилиши билан детерминациялашганлиги туфайли, ижтимоий-психологик компетентликнинг ривожланиши устивор характерга эга эканлиги далилланган;
қўриқлаш хизмати ходимларининг мулоқотмандлиги шахс конструктлари негизида намоён бўлишига кўра барқарор инсоний муносабатлар тизимини мантиқий тафаккур, ҳиссий барқарорлик, мустақиллик, ўзини назорат қилиш хусусиятларини шаклланганлигига боғлиқ равишда англашнинг муҳимлиги туфайли касбий ҳамда коммуникатив компетентликни уйғун ҳолда ривожлантириш мумкинлиги исботланган;
қўриқлаш хизмати ходими касбий компетентлигини ривожлантиришда коммуникатив, ижтимоий-психологик саводхонлик диапазони ва профессионал компетентликнинг ўзгалар ҳиссиётини аутент баҳолаш, синтоник мулоқот, ижтимоий идрок, операционал ва эго компетентликни шаклланиши муҳимлигига кўра ҳиссий-иродавий, когнитив ва касбий мотивацийа имконийатларини такомиллаштиришга қаратилган психотехникалар комбинацийасини қўллаш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўриқлаш хизмати ходимлари касбий комретентлиги намойон этилиши ва ривожланишининг ижтимоий-рсихологик хусусиятларини ўрганиш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
қўриқлаш хизмати ходими касбий компетентлигининг ривожланиши невротизм, психотизм, ҳиссий турғунлик, умумий фаоллик, эстетик таъсирчанлик, киришимлилик сифатларининг даражавий ифодаланишининг ижтимоий-психологик хусусиятларга интегратив намоён бўлиши туфайли фаолийат самадорлигини таъминлашнинг индивидуал ва дифференсиал фарқлари асосланганлигига оид тавсийалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2022-йил 06-майдаги ПМ-33-а-сонли буйруғига асосан «Юридик психология» фани модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети, Психологийа ўқув-илмий марказининг 2022-йил 06-майдаги ПМ-33-а-сон маълумотномаси). Натижада қўриқлаш хизмати ходимлари касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича методик таъминоти такомиллаштирилган ва ўқув жарайонининг самарадорлигини ошишига еришилган;
қўриқлаш хизмати ходимларининг мулоқотмандлиги шахс конструктлари негизида намоён бўлишига кўра барқарор инсоний муносабатлар тизимини мантиқий тафаккур, ҳиссий барқарорлик, мустақиллик, ўзини назорат қилиш хусусиятларини шаклланганлигига боғлиқ равишда англашнинг муҳимлиги туфайли касбий ҳамда коммуникатив компетентликни уйғун ҳолда ривожлантириш мумкинлиги исботланган натижалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-нойабрдаги 388-сонли буйруғига асосан Психологийа (фаолийат турлари бўйича) бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун таййорланган «Умумий психодиагностика» номли дарслиги мавзулари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-нойабрдаги 388-сон буйруғи). Натижада қўриқлаш хизмати ходимларининг касбий таййоргарлик даражасини сифат жиҳатдан бойитилишга еришилган;
қўриқлаш хизмати ходимининг касбий фаолият самарадорлигини таъминлашда инсонларни ва вазиятларни тушуниш, емоционал барқарорлик, хулқни интеллектуал бошқариш, ахлоқий установкаларнинг динамик жиҳатини шахслараро муносабатлардаги экспрессив ҳаракатларни англашни намоён этилиши билан детерминациялашганлиги туфайли, ижтимоий-психологик компетентликнинг ривожланиши устивор характерга эга эканлиги далилланган илмий маълумотлар асосланган натижалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсуСтаълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғига асосан 60310900-Психологийа (спорт психологийаси) бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун таййорланган «Экспериментал психология ва умумий психологик практикум» номли дарслиги мавзулари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи). Натижада қўриқлаш хизмати ходими касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи методик таъминоти такомиллаштирилган ва ўқув жарайонининг самарадорлигини таъминлашда хизмат қилган;
қўриқлаш хизмати ходими касбий компетентлигини ривожлантиришда коммуникатив, ижтимоий-психологик саводхонлик диапазони ва профессионал компетентликнинг ўзгалар ҳиссиётини аутент баҳолаш, синтоник мулоқот, ижтимоий идрок, операционал ва эго компетентликни шаклланиши муҳимлигига кўра ҳиссий-иродавий, когнитив ва касбий мотивацийа имконийатларини такомиллаштиришга қаратилган психотехникалар комбинацийасини қўллаш зарурати далилланганлигига оид тавсийалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2022-йил 06-майдаги ПМ-33-а-сонли буйруғига асосан «Индивидуал ва гуруҳий консултацийа» фани модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети, Психологийа ўқув-илмий марказининг 2022-йил 06-майдаги ПМ-33-а-сон маълумотномаси). Натижада қўриқлаш хизмати ходимлари касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича методик таъминоти такомиллаштирилган ва ўқув жарайонининг самарадорлигини ошишига еришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish