Sayt test rejimida ishlamoqda


Атабаева Гўзал Фарходовнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Омон Мухтор романларида шаклий-услубий ўзига хослик”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil953.
Илмий раҳбар: Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02.
Расмий оппонентлар: Насиров Азимидин Нормаматович, филология фанлари доктори, профессор; Файзуллаева Обидахон Холбековна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек романчилиги тараққиётида жиддий янгилик бўлган Омон Мухтор романларининг мазмун-моҳияти, шаклий ва услубий ўзига хослигини ёзувчининг тафаккур кенглиги, тахайюл юксаклиги ҳамда бадиий воқелик яратиш тамойиллари негизида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
О.Мухтор романларидаги шаклий-композицион ва бадиий ифодавий хусусиятлар ҳаёт материалининг бадиий консепсияни шакллантириш, ёзувчи дунёқараши, макон ва замон, адабий таъсир, ижодий ўзлаштириш, шаклий-услубий ўзига хослик, бадиий нутқ услуби, поетик тасвир усуллари хилма-хиллиги, бадиий деталлар функсионаллигида намоён бўлиши назарий тушунча ва категориал тамойилларга таянилган ҳолда далилланган;
адиб романларида шакл ва мазмун мутаносиблиги, ёзувчи дунёқараши, поетик ифода услуби каби факторлар ҳамда услубий янгиланишлар ранг-баранглиги тобора глобаллашаётган замон ва ягона экспсихологик майдонга айланган макон, шунингдек, жадал тараққиётдаги ҳаёт мароми билан чамбарчас боғлиқ эканлиги асосланган;
 О.Мухтор тасвир обектини ягона нигоҳ билан кўриш, тасаввур қилиш имкониятини юзага чиқариш ҳамда китобхон диққатини асосий марказга қаратишга, янги типдаги қаҳрамонлар образини ифодалашнинг ўзига хос усулларини қўллашга интилгани билан боғлиқ бадиий тасвир ва талқин поетикасидаги ўзгаришлар асосида исботланган;
истиқлол даври ўзбек романчилиги мумтоз адабий анъаналар, реалистик романчилик тажрибалари, адабий оқимларга хос модернистик ва постмодернистик  хусусиятлар адабий таъсир ва ижодий индивидуалликнинг синтези эканлиги, замонавий миллий романларда фалсафий мушоҳада теранлашиб, интеллектуал романларга хос поетик хусусиятлар ёрқин намоён бўлаётгани, тасвирий ифодаларда рамзийликнинг роли ортгани бадиий-эстетик консепсиясини белгилашда муҳим омил эканлиги Омон Мухтор романлари мисолида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. О.Мухтор романларида шаклий-услубий ўзига хослик масаласини тадқиқ этиш ҳамда унинг назарий асосларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Омон Мухтор романларидаги шаклий-композицион ва бадиий ифодавий хусусиятлар ҳаёт материалининг бадиий консепсияни шакллантириш, ёзувчи дунёқараши, макон ва замон, адабий таъсир, ижодий ўзлаштириш, шаклий-услубий ўзига хослик, бадиий нутқ услуби, поетик тасвир усуллари хилма-хиллиги, бадиий деталлар функсионаллигида намоён бўлишига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда амалга оширилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 28-февралдаги 69/1-сон ва ЎзР ФА Қорақалпоқ бўлимининг 28.02.22 69/01-сон маълумотномаси). Натижада О.Мухтор романларида воқелик поетик ифодасида фолклорга мурожаат қилиш тажрибаларидан фойдаланиб, ҳар бир поетик унсурнинг моҳияти ва функсияси белгиланиб, бадиий-эстетик таҳлиллар мазмунини бойишига эришилган;
адиб романларида шакл ва мазмун мутаносиблиги, ёзувчи дунёқараши, поетик ифода услуби каби факторлар ҳамда услубий янгиланишлар ранг-баранглиги тобора глобаллашаётган замон ва ягона экспсихологик майдонга айланган макон, шунингдек, жадал тараққиётдаги ҳаёт мароми билан чамбарчас боғлиқ эканлигига доир маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 – “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 2022-йил 31-октябрдаги 04/1-30/9-сон маълумотномаси). Натижада, О.Мухтор романлари поетик ифодасида насрдан шеърга, шеърдан насрга эркин кўчиш, ўзга шоирлар шеърий сатрларидан эркин фойдаланиш йўсинларида адиб услубининг намоён бўлиши ҳамда сюжет яратиш тажрибаси ҳақидаги хулосалари асосида адабиётшуносликдаги мавжуд қарашлар янада бойитилган;
истиқлол даври ўзбек романчилиги мумтоз адабий анъаналар, реалистик романчилик тажрибалари, адабий оқимларга хос модернистик ва постмодернистик  хусусиятлар адабий таъсир ва ижодий индивидуалликнинг синтези эканлиги, замонавий миллий романларда фалсафий мушоҳада теранлашиб, интеллектуал романларга хос поетик хусусиятлар ёрқин намоён бўлаётгани, тасвирий ифодаларда рамзийликнинг роли ортгани бадиий-эстетик консепсиясини белгилашда муҳим омил эканлиги билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” радиоешиттиришлари ссенарийларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 6-февралдаги Ўз/Рв-23.13-сон маълумотномаси). Натижада, радиоешиттиришлар ссенарийлари янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган, миллий романчилигимиз ютуқлари кенг оммага ҳавола этилиб, уларнинг илмий-маърифий савиясини янада юксалишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish