Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусова Шахноза Мухамедумаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилидаги реклама матнларининг синтактик хусусиятлари ва уларнинг прагматик хосланиши”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3070.
Илмий раҳбар: Расулов Равшанхўжа, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02.
Расмий оппонентлар: Исломов Икром Хушбоқович, филология фанлари доктори  (DSc), доцент; Абдуллаев Жуманазар Худойбердиевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили реклама матнларининг синтактик хусусиятлари ва уларнинг прагматик хосланишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилида реклама матнларининг синтактик хусусиятлари жиҳатдан эгасиз бир бош бўлакли гаплардан иборат бўлиши тилимиз грамматикасининг ўзига хослигини белгиловчи кесимда эгага ишора қилувчи морфологик шаклларнинг мавжудлиги қонунияти орқали очиб берилган;
жаҳон тилшунослигидаги реклама матнларида қўлланган гаплар асосан содда конструксиялардан, уларнинг аксарияти икки бош бўлакдан иборатлиги гап қурилишининг реклама матнларидаги синтактик жиҳатдан ўзига хослик сифатида ифодаланиши далилланган;
рекламада лисоний воситалар орқали маҳсулот ва хизматнинг хусусиятларини тўлиқ очиб бериш етарли бўлмаганда уларга ҳиссий таъсир этишга хизмат қиладиган тасвир, овоз, ишоралар каби нолисоний воситалар ҳамкорлик қилиши реклама нутқининг мақсади ва талаби эканлиги асосланган;
рекламада матнларнинг хилма-хиллиги қўлланадиган тасвир, овоз каби нолисоний воситаларнинг тур ва даражаси, маҳсулот ҳамда хизмат хусусияти, фойдаланувчилар аудиторияси, маҳсулот ишлаб чиқарилган, хизмат кўрсатиладиган муҳит менталитетига боғлиқ эканлиги мисоллар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги реклама матнларининг синтактик хусусиятлари ва уларнинг прагматик хосланиши юзасидан эришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилида реклама матнларининг синтактик хусусиятлари жиҳатдан эгасиз бир бош бўлакли гаплардан иборат бўлиши тилимиз грамматикасининг ўзига хослигини белгиловчи кесимда эгага ишора қилувчи морфологик шаклларнинг мавжудлиги қонунияти орқали очиб берилганлигига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 29-майдаги 04/1-1033-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳани туркий тилларни ўрганишнинг яхлит (қиёсий) грамматикасини яратишга доир қисмини назарий маълумотлар билан бойитиш имконини берган;
рекламада матнларнинг хилма-хиллиги қўлланадиган нолисоний воситаларнинг тур ва даражаси, маҳсулот ҳамда хизмат хусусияти, фойдаланувчилар аудиторияси, маҳсулот ишлаб чиқарилган, хизмат кўрсатиладиган муҳит менталитетига боғлиқ эканлигига доир оид хулосалардан, реклама матнларида дарак (маълумот бериш), буйруқ (даъват қилиш, ундаш), сўроқ (маҳсулот ва хизматнинг муҳим жиҳатларини сўраш), ҳис-ҳаяжонли гаплардан фойдаланилиши каби маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги И-ОТ-2019-42 “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 29-майдаги 04/1-1033-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳани инсон қиёфаси, феъл-атвори, миллий тимсолларни акс эттирувчи лексемалар билан бойитиш имконини берган;
рекламада лисоний воситалар орқали маҳсулот ва хизматнинг хусусиятларини тўлиқ очиб бериш етарли бўлмаганда уларга ҳиссий таъсир этишга хизмат қиладиган тасвир, овоз, ишоралар каби нолисоний воситалар ҳамкорлик қилиши реклама нутқининг мақсади ва талаби эканлиги асосланганлиги каби таҳлилий фикрлари ва назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларида (2022¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬–2023-йиллар) ссенарийларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2023-йил 1-июндаги            04-36-877-сон маълумотномаси). Натижада радиоешиттиришлар  илмий жиҳатдан бойитилиб, копирайтерлар учун маълумот беришда ҳам муҳим аҳамият касб этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish