Sayt test rejimida ishlamoqda

Мажидова Нозима Дилмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштириш (инглиз тили мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4354.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
 Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Норқузиева Зебо Камоловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштириш имкониятлари муаммоли вазиятларда педагогик муаммони рационал бартараф этишга қаратилган мустақил ўқув фаолиятини изчил ташкил этишнинг педагогик таъминотини бойитиш, ўқув фаолияти ижодий мотивациясини мақсадли шакллантириш ҳамда хорижий тилнинг коммуникатив, адаптив ва моделлаштириш даражасини шахсий мотивларга фронтал мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
 кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштириш самарадорлиги мустақил ўқув фаолиятининг педагогик структураси ва ўқув фаолиятига ижобий мотивациянинг статик ва динамик босқичларини таълим мақсадларига кўра шакллантириш ҳамда тил ва маданият қонуниятларини бир бутунликда ўрганишда мустақил академик ва техник мулоқот воситаларидан эффектив фойдаланиш ва ўз фикрини баён қилиш ва изоҳлаш кўникмаларини ривожлантиришга мунтазам устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштириш технологиялари шахсга йўналтирилган тизимли-интегратив, коммуникатив-фаолиятли ва касбга йўналтирилган ёндашувларнинг дидактик яхлитлигини таъминлаш, ўқув фаолиятига таъсир этувчи ички ва ташқи омилларни асослаш ҳамда хорижий тилда нутқий амалий фаолият мотивациясини автоном ўқув фаолияти имкониятлари билан мақбул уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштириш модели аутентик материалларни ўрганиш, интеграллашган машқларни бажаришда профессионал йўналтирилган инглиз тилини ўрганиш (ЭСП: Энглиш фор Спеcифиc Пурпосес) ва “Тедталк” мотивацион тренинглардан эффектив фойдаланиш ҳамда индивидуал-типологик хусусиятларини ўқув фаолияти кўрсаткичлари билан ўзаро алоқадорлигини интенсив таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштириш имкониятлари муаммоли вазиятларда педагогик муаммони рационал бартараф этишга қаратилган мустақил ўқув фаолиятини изчил ташкил этишнинг педагогик таъминотини бойитиш, ўқув фаолияти ижодий мотивациясини мақсадли шакллантириш ҳамда хорижий тилнинг коммуникатив, адаптив ва моделлаштириш даражасини шахсий мотивларга фронтал мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Энглиш” номли ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғи асосида берилган 429-32 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштириш имкониятларини кенгайтиришга эришилган;
кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштириш самарадорлиги мустақил ўқув фаолиятининг педагогик структураси ва ўқув фаолиятига ижобий мотивациянинг статик ва динамик босқичларини таълим мақсадларига кўра шакллантириш ҳамда тил ва маданият қонуниятларини бир бутунликда ўрганишда мустақил академик ва техник мулоқот воситаларидан эффектив фойдаланиш ва ўз фикрини баён қилиш ва изоҳлаш кўникмаларини ривожлантиришга мунтазам устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Энглиш” номли ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғи асосида берилган 429-32 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада кредит-модул тизимида талабаларнинг мотивацияси ва мулоқотга киришувчанлиги ошган;
кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштириш технологиялари шахсга йўналтирилган тизимли-интегратив, коммуникатив-фаолиятли ва касбга йўналтирилган ёндашувларнинг дидактик яхлитлигини таъминлаш, ўқув фаолиятига таъсир этувчи ички ва ташқи омилларни асослаш ҳамда хорижий тилда нутқий амалий фаолият мотивациясини автоном ўқув фаолияти имкониятлари билан мақбул уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Энглиш” номли ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғи асосида берилган 429-32 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада хорижий тили ва ўқув фаолияти такомиллашган талабага эришилган;
кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштириш модели аутентик материалларни ўрганиш, интеграллашган машқларни бажаришда профессионал йўналтирилган инглиз тилини ўрганиш (ЭСП: Энглиш фор Спеcифиc Пурпосес) ва “Тедталк” мотивацион тренинглардан эффектив фойдаланиш ҳамда индивидуал-типологик хусусиятларини ўқув фаолияти кўрсаткичлари билан ўзаро алоқадорлигини интенсив таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Энглиш” номли ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғи асосида берилган 429-32 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада кредит-модул тизимида талабаларнинг коммуникатив ва касбий компетенсияларини ривожлантиришга ҳамда таълим самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish