Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиёмов Бобур Зиёмовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Деҳқонобод эгилмасининг замонавий геодинамикаси», 04.00.03 – Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/GM100.
Илмий раҳбар: Турапов Мирали Камалович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.T.73.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Гафур Юлдашевич, геология-минералогия фанлари доктори; Жўраев Мехрож Нуриллаевич, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Регионалгеология” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Деҳқонобод эгилмасининг геодинамикаси бўйича замонавий геодинамик моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Деҳқонобод эгилмаси тектоник фаол хусусиятига эга планетар миқёсдаги линеамент зонасида жойлашганлиги аниқланган;
Деҳқонобод эгилмасининг замонавий геодинамикаси кўп жиҳатдан унинг регионал ер ёриқлар тўридаги, геофизик аномалиялар ва сейсмик зоналардаги ўрнига, шунингдек пойдевор тузилишига ва мезо-кайнозой ётқизиқлари таркибига боғлиқлиги исботланган;
Космик суратлар ва тектоник моделлаштириш натижалари билан бирга геологик-геофизик, тектоник, космогеологик маълумотларини дешифровка таҳлил қилиш орқали Деҳқонобод ҳудудий эгилмасининг космо тузилмавий модели яратилган;
Деҳқонобод эгилмаси геодинамикасининг асосий узилмали тузилмаларининг тектоник фаоллиги, айрим блокларнинг силжиши билан тавсифланади, бу эса ер ёриғларни букилиш, туташиш ва кесишиш зоналарида тектоник кучланишни тўпланишига олиб келганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Деҳқонобод эгилмасининг замонавий геодинамикасини таҳлил қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
экспериментал тектоника ва тузилма-геологик усуллар асосида унинг минтақавий ёриқлари тўрида, геофизик аномалиялар, пойдеворнинг тузилишига ва мезозой-кайнозой ётқизиғ таркибига боғлиқлиги “Ўзбекгеофизика” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2021 йил 8 ноябрдаги 03/32 -сон маълумотномаси). Натижада, Тандирча тузилмасида ишларни режалаштиришга имкон яратган;
космик суратларни таҳлил қилиш, тектоник моделлаштириш натижалари билан бирга геологик-геофизик, тектоник-космогеологик хариталар “Ўзбекгеофизика” АЖ амалиётига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2021 йил 8 ноябрдаги 03/32 -сон маълумотномаси). Натижада, Тандирча тузилмаси ер ёриғларини аниқлаш ва нефт-газли тузилмаларни геологик-қидириш ишларини самарали олиб боришга хизмат қилган;
Деҳқонобод эгилмаси геодинамикасининг асосий узилмали тузилмаларининг тектоник фаоллиги бўйича моделлари “Ўзбекгеофизика” АЖ ишлаб чиқариш фаолиятига жорий қилинган (Давлат геология қўмитасининг 2021 йил 8 ноябрдаги 03/32 -сон маълумотномаси). Натижада, Деҳқонобод эгилмаси ҳудудидаги олиб борилаётган сейсмик қидирув ишларини самарали режалаштиришга имкон берган;
ҳудудни сейсмик раёнлаштиришда фойдаланиш учун тавсия этилаётган космоструктуравий моделга оид ҳужжатлар тўплами Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил 9 августдаги 2/4/32-2242-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудни сейсмик фаол ер ёриқларини ажратиш имконини берган;
Марказий Осиё ер пўстининг ҳозирги фаоллиги доирасидаги Деҳқонобод эгилмасининг асосий шимолий-шарқий ер ёриқларининг кучлар таъсири остида тектоник фаоллиги бўйича олинган натижалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил 9 августдаги 2/4/32-2242-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудни инфратузилма ривожлантириш дастурини қайтадан такомиллаш имконини берган;
Жануби - Ғарбий Ўзбекистонинг жанубий ҳудудида устунлик қилувчи ҳавф омиллари ва сейсмик ҳавфи юқори зоналарига тегишли асосланган илмий хулосалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил 9 августдаги 2/4/32-2242-сон маълумотномаси). Натижада, сейсмик фаол зоналарда барпо этилган иншоотларни фавқулотда ҳодисалардан сақланиш ва уларни назорат дастурини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish