Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбеков Журабек Кушбоковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ДНК-баркодлаш усули ёрдамида маҳаллий буғдой навларининг генетик паспортини ишлаб чиқиш», 03.00.14 – Геномика, протеомика ва биоинформатика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/В352.
Илмий раҳбар: Кушанов Фахриддин Неъматуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геномика ва биоинформатика маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.B.53.01.
Расмий оппонентлар: Адилов Бахтиёр Шухратович, биология фанлари доктори; Джабборов Иброҳим Шодмонович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий буғдой навларининг морфобиологик ва генетик хилма-хиллигини, навлар ўртасидаги филогенетик муносабатларни аниқлаш ҳамда ДНК-баркодлаш усули асосида навларнинг индивидуал генетик паспортини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
микросателлит маркерлар билан маҳаллий буғдой навларини ПЗР-скрининг асосида уларнинг генетик хилма-хиллиги ва ўзаро филогенетик муносабатлари аниқланган;
буғдой навлари ўртасида юқори даражада полиморфизмга эга бўлган микросателлит маркерлар панели тузилган;
илк бор полиморф маркерлар асосида маҳаллий буғдой навлари учун генетик паспортлар ишлаб чиқилган;
верификация қилиш асосида генетик паспортлашда фойдаланилган самарали аллеллар сонига эга миросателлит маркерларнинг бошқа навларда ҳам юқори полиморфизм намоён этганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ДНК-баркодлаш усули ёрдамида маҳаллий буғдой навларининг генетик паспортини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ДНК-баркод усули ёрдамида нав тозалиги амалга оширилган буғдой навлари уруғчилик мақсадида 2022-йилда Жанубий дехқончилик институтнинг марказий тажриба хўжалигида “Хисорак” нави 10 гектар майдонда, Касби бўлимида “Шамс” нави 8 гектар майдонда, Ғузор бўлимида “Хазрати Башир” нави 9 гектар майдонда, Қарши бўлимида “Бунёдкор” нави 6 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 2 июндаги 05/21-05/2681-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу буғдой навлари супер элита авлодли уруғларининг навдорлик даражаси 99,9 фоизни ташкил этган, ҳамда “Хисорак” навида хосилдорликнинг 8 ц/га, “Шамс” навида 5 ц/га, “Хазрати Башир” навида 7 ц/га ва “Бунёдкор” навида 6 ц/га юқори хосил олиш имконини берган;
буғдойнинг сариқ занг касаллигига чидамлилик билан алоқадор ДНК маркерлар панели тузилган, ҳамда ушбу ДНК-маркерлар тўплами ФA-A-ҚХ 2018-427 “МAС технологиясининг “генларни пирамидалаш” усулидан фойдаланиб, юмшоқ буғдойда асосий биотик ва абиотик стресс факторларга чидамлилик генларини бир генотипга жамлаш ва шу асосда янги линиялар яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида буғдой намуналарининг сариқ занг касаллигига чидамлилигини ўрганиш учун генетик жиҳатдан тавсифлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 26 майдаги 4/1255-1138-сон маълумотномаси). Натижада, селекцион жараёнлар бир қанча муддатга қисқарган ҳамда қимматли хўжалик белгиларига эга намуналар танлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish