Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Дилчехра Юсупхоновнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндометрийда гиперпластик жараёнлар мавжуд аёлларда бачадон бўйни патологиясини эрта ташхислаш ва олдини олиш», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib29.

Илмий маслаҳатчи: Нажмутдинова Дилбар Камаритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Негмаджанов Баходур Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Москва вилояти акушерлик ва гинекология илмий-текшириш институти (Россия).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бачадон бўйни патологияси ва эндометрийнинг гиперпластик жараёнлари бўлган аёлларни олиб боришнинг ташхисий ва прогноз омилларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

популяцион ажратилган ва эндометрий гиперплазияси ҳамда бачадон бўйни патологияси бўлган беморлар гуруҳлари орасида TP53, TNF–a генлари ва улар ассоциацияларининг аллел ва генотипик турлари учраши тезлиги исботланган;

эндометрийда гиперпластик жараёнларнинг ривожланиши, кечиши ҳамда бачадон бўйни интраэпителиал неоплазиялари юзага келиш хавфининг 3–4 маротаба ишонарли ошишида rs1042522 TP53 ва rs1800629 TNF–a генларининг икки полиморфизми қўшилишининг аҳамияти исботланган (χ2=6,6; Р=0,01; OR=3,4; 95% CI 1,278, 9,083);

гиперпластик ва неопластик жараёнларнинг шаклланиши, уларнинг бирга қўшилишида апоптоз олди ва апоптозга қарши р53 ва bcl–2 оқсиллари экспрессиясининг кўпроқ ортганлиги аниқланган;

бачадон бўйни патологияси ва эндометрий гиперплазиясининг ривожланишида азот оксиди ва унинг радикали, эндотелин (ЭТ–1), томирлар ўсиши омилининг (VEGF) миқдори ва металлопротеиназалар фаоллиги ошиши билан намоён бўлувчи эндотелий дисфункциясининг ошиши исботланган;

эндометрий ва эндоцервиксдаги гиперпластик ва неопластик жараёнлар билан беморларни дифференциал ташхислаш ва юритиш алгоритми,  патологияга мос равишда аёллардаги клиник, инструментал, цитологик ва биокимёвий кўрсаткичларнинг градация шкаласи ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Бачадон бўйни патологияси ва эндометрийнинг гиперпластик жараёнлари ташхисий ва прогноз омилларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Эндометрийдаги гиперластик жараёнлар билан аёлларда бачадон бўйни неоплазиясини башоратлаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 20150492). Ушбу усул бачадон бўйни патологияси ва эндометрийнинг гиперпластик жараёнларини олдиндан аниқлашга имкон берган; 

 беморларда бачадон бўйнидаги патологик ўзгаришларнинг олдини олиш ва самарали даволаш бўйича олинган илмий натижалар «Бачадон бўйни патологиясини ташхислаш ва даволашга замонавий ёндашувлар» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 27 апрелдаги 8H-3/58-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланма беморларда бачадон дисфункционал қон кетишларни эрта ташхислаш чора-тадбирларини амалга ошириш имконини берган; 

бачадон бўйни патологияси ва эндометрийнинг гиперпластик жараёнларининг ташхисий ва прогноз омиллари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент шаҳридаги 40-оилавий поликлиника тиббиёт амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 27 апрелдаги 8H-3/58-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этилиши бачадон бўйни CINнинг ривожланиши прогнозини сезиларли яхшилаш, оғир неоплазияларнинг учраш тезлигини 12% га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish