Sayt test rejimida ishlamoqda

Аббосова Шоҳида Турдиалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ижтимоий барқарорликни таъминлашда миллий ғоянинг ўрни”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fal730.
Илмий раҳбар: Ғаниев Баходиржон Содиқжонович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Фаргона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Содиқова Шохида Мархабоевна – сосиология фанлари доктори, профессор: Суванов Илхом  Абдухалилович – фалсафа фанлари номзоди, досент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият барқарорлигида миллий ғоянинг ўзига хос хусусиятларини илмий билишнинг асоси эканлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятимиз тараққиётининг янги босқичида “миллий ғоя” ва “жамият барқарорлиги” тушунчаларининг интегресиялашуви таркиб топаётган “Ижтимоий давлат”нинг асосий элементлари сифатида  жамият идеосфераси эканлиги очиб берилган;
ёшларда миллий ғояни шакллантиришнинг мақсади жамиятимиз барқарорлигини таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришига доир мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш орқали фаол фуқаролик посицияси ҳамда мафкуравий иммунитетлари мустаҳкамланиши асослаб берилган;
жамият барқарорлигини таъминлашнинг статистик ва динамик қонуниятлари сифатида аҳоли тафаккурида миллий ғоянинг маънавий-ахлоқий жиҳатларини ёшлар онги ва қалбига сингдириш ҳамда ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, шу билан бирга “Янги миллий мафкура”нинг стратегик концепциясини мустаҳкамлаш зарурати аниқланган;
халқ ва миллат дунёқарашини шакллантиришда миллий ғоянинг таълим-тарбия, ахлоқ нормаларига мос эканлиги ҳамда маънавий баркамол инсонни тарбиялашда инкор, янгиланиш ва ворисийлик тамойиллари ўзида ифода этиши жамият барқарор тараққиётидаги аҳамиятига оид миллий-маданий, социо-динамик ва ментал хусусиятларга эга таклиф ҳамда  корпоратив ёки индивидуал ёндашувли тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида жамият барқарорлигини таъминлашда миллий ғоянинг ўрнига оид олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари;
жамиятимиз тараққиётининг янги босқичида “миллий ғоя” ва “жамият барқарорлиги” тушунчаларининг интегресиялашуви таркиб топаётган “Ижтимоий давлат”нинг асосий элементлари сифатида  жамият идеосфераси эканлиги ҳамда ёшларда миллий ғояни шакллантиришнинг мақсади жамиятимиз барқарорлигини таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришига доир мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш орқали фаол фуқаролик посицияси ҳамда мафкуравий иммунитетлари мустаҳкамланиши ҳақидаги хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилдаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган “Янги Уйғониш даври китоб ва кутубхоналардан бошланади” ва “Бир зиёли - бир маҳаллага маънавий ҳомий” маънавий-маърифий учрашувлар ва давра суҳбатларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 16 декабрдаги 02/24-551-сон далолатномаси). Натижада, диссертасияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалари жамият барқарор тараққиётини таъминлашда миллий ғояга эҳтиёж борлиги, маънавий-маърифий тарғибот самарадорлигига ва жамият муҳитини барқарорлаштиришда анъанавий ва замонавий қадриятлар уйғунлиги сифатида ўрганишга хизмат қилган;
жамият барқарорлигини таъминлашнинг статистик ва динамик қонуниятлари сифатида аҳоли тафаккурида миллий ғоянинг маънавий-ахлоқий жиҳатларини ёшлар онги ва қалбига сингдириш ҳамда ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, шу билан бирга “Янги миллий мафкура”нинг стратегик концепциясига оид хулосалар Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ёш адолатчилар” қанотининг Низомида белгиланган 2.1 бандидаги “Ёшларга жамиятнинг муҳим, қимматли миллий ресурси сифатида қараб, уларнинг маълумотлилиги, мустақил фикр ва кенг дунёқарашга эгалиги, шунингдек, ҳаракатчанлиги ва интилувчанлигини, замонавий ахборот коммуникасион технологиялардан фойдаланишдаги кенг имкониятларни инобатга олган ҳолда “Ёш адолатчилар” қаноти ўз фаолиятининг асосий мақсади мамлакатда янги инновасион иқтисодиёт юзага келаётган, таълим тизими тараққий топаётган, бандлик даражаси ўсаётган, соғлом турмуш тарзининг ажойиб имкониятлари яратилаётган, мустаҳкам фуқаролик позисияси ишлаб чиқилаётган шароитларни қамраб олувчи мамлакатдаги ўзгаришлардан ёш йигит-қизларнинг ўз имкониятлари ютуқларини аниқ тасаввур этишларига қаратилган” вазифаларни бажаришда диссертасия янгиликларидан фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” СДП сиёсий Кенгашининг 2022 йил 27 октябрдаги 01-03/534/1-сон далолатномаси). Натижада жамият барқарор тараққиётини таъминлашда миллий ғоя ёшларнинг жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги манфаатларини таъминлаш, ишонч ва ташаббусларини рўёбга чиқариш учун этарли шарт-шароитларни яратиб беришни кўзда тутувчи давлат стратегиясини амалга ошириш учун хизмат қилган;
халқ ва миллат дунёқарашини шакллантиришда миллий ғоянинг таълим-тарбия, ахлоқ нормаларига мос эканлиги ҳамда маънавий баркамол инсонни тарбиялашда инкор, янгиланиш ва ворисийлик тамойиллари ўзида ифода этиши жамият барқарор тараққиётидаги аҳамиятига оид миллий-маданий, социо-динамик ва ментал хусусиятларга эга таклиф ҳамда  корпоратив ёки индивидуал ёндашувли тавсияларга оид хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-2022 йилларда ўтказилган маданий, маънавий-маърифий учрашувлар, давра суҳбатларини ўтказиш кўзда тутилган тадбирларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 16 декабрдаги 02/24-551-сон далолатномаси). Натижада жамият барқарор тараққиётини таъминлашда миллий ғояга эҳтиёж борлигига ва унинг маънавий-маърифий тарғибот самарадорлигини юксалишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish