Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Наби Нарзиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Бадиий матнларни лингвомаданий таҳлил қилишнинг назарий асослари”,   10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2374.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Умурқулов Бекпулат,  филология фанлари доктори, профессор.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Термиз давлат университети, PhD 03/31.03.2021.Fil.78.04.
Расмий оппонентлар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Давлатова Раъно Ҳайдаровна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фаргʻона давлат университети.
Диссертация ёʻналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий матннинг лингвомаданий жиҳатини муваффақиятли амалга ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек бадиий асарлари матнларида ўзбек халқи ҳаёти, миллий маданияти ва миллий қадриятлари, тафаккур тарзи ҳамда лингвомаданиятини воқелантирувчи лисоний бирлик ва воситаларининг лингвомаданий мақоми далилланган;
бадиий матнларни лингвомаданий таҳлил қилишнинг доминант, компонент, консептуал лисоний-норматив мезонлари белгиланиб, лингвомаданий бирликларни тилнинг сатҳлараро кесимида семиотик, полиаппелятив фарқлаш тамойиллари белгиланган;
матний ахборотнинг ғоявий-мавзувий йоъналишини ундаги этномаданий штампланган белгилар асосида аниқлашнинг  типологик,  этноспецифик, аксиологик, лингвокогнитив, лисоний-эстетик, маданий-семантик услубий хусусиятлари очиб берилган;
матнда этник воқеликни акс эттирувчи лингвокултуремаларнинг индивид миллий ментал табиати ва тафаккур фаолияти, матн эмоционал боъйоқдорлигининг мотиви ҳамда алоҳида олинган лингвомаданиятга тегишли қадриятий мезонларнинг рамзий-белгили далили экани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий матнларни лингвомаданий таҳлил қилишнинг назарий асослари тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек бадиий асарлари  матнларида ўзбек халқи ҳаёти, миллий маданияти ва миллий қадриятлари, тафаккур тарзи ҳамда лингвомаданиятини воқелантирувчи лисоний бирлик ва воситаларининг лингвомаданий мақоми консептуал, лексик-семантик таҳлил асосида далилланганлигига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган  ПЗ-20170927147 рақамли “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 4-апрелдаги 01/10-681- сон маълумотномаси). Натижада Бадиий матнлар маълум бир халқнинг маданияти, урф-одатлари ҳамда қадриятларини ўзида акс эттириши, бадиий матн турли муҳим тушунчаларни, воқеа-ҳодисаларни тасвирлайдиган ҳамда санʻатнинг энг юқори даражасидаги намунаси кўринишида намоён бўладиган маданий ҳодиса эканлиги тўгʻрисидаги илмий-назарий қарашлар мукаммаллашган;
бадиий матнларни лингвомаданий таҳлил қилишнинг доминант, компонент, консептуал лисоний-норматив мезонлари белгиланиб, лингвомаданий бирликларни тилнинг сатҳлараро кесимида семиотик, полиаппелятив фарқлаш тамойиллари белгиланганлигига  оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган  Ф3-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 4-апрелдаги 01/10-682-сон маълумотномаси). Натижада бадиий матнга мурожжат қилиш, уни ўқиб, уқиш жараёнининг, идрок этишнинг асосини унда тасвирланган воқеалар ташкил этиши, бунда маданият, тафаккур, тил каби мураккаб ҳодисалар иштирок этиши тўгʻрисидаги назарий фикрларнинг мукаммаллашувига эришилган;  
матний ахборотнинг ғоявий-мавзувий йоъналишини ундаги этномаданий штампланган белгилар асосида аниқлашнинг  типологик,  этноспецифик, аксиологик, лингвокогнитив, лисоний-эстетик, маданий-семантик услубий хусусиятлари ёритилганлигига оид маълумотлардан Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Тил – миллат кўзгуси”, “Кун мавзуси”, “Диалог” деб номланган кўрсатувлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 19-апелдаги 01-02/25-сон маълумотномаси). Натижада тил ва маданиятнинг ўзаро таъсири,   бадиий матнларга лингвомаданий ёндашув, тил  умумий маданий қадриятлар заҳирасини ўзида сақлаши ва етказишга ҳисса қўшиши билан намоён бўлиши тўгʻрисидаги илмий қарашлар мукаммаллашган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish